Жорж Бизе (1838-1875). Ж. Бизе буюк Француз классик композитори. XИX - аср француз мусиқасида реалистик йўналишни ривожлантирган ва ўз асарларида миллий хусусиятларни мужассам этган композитор. Ж. Бизе 1838 йил 28 - октябрь Парижда туғилган. Ёшлигидан мусиқага қизиқиб 10 ёшида Париж консерваториясига ўқишга киради. 1857 - йилда Рим премиясини олди. У Шарлб Гуно билан биргаликда дўстона муносабатда бўлиб, композиторлик ижодини бир - биридан ўрганишди. Ж. Бизе турли жанрларда ижод қила бошлади. 1855 - йилларда «До мажор симфонияси», оперетта «Доктор Меракл», ва бошқа жанрларда асарлар ёзган. 1863 - йилда Берлиоз Бизе ижодига ижобий баҳо берган ва унинг ижодини баҳолаб Франция мусиқа маданиятида учунчи, энг ёш моҳир ижрочи ва композитор деган. 1857 - 60 йилларда Италияда бўлиб, ижод қилган. Бу ерда турли тассуротларга эга бўлиб қайтади. Бу таъсир асосида «Дон Прокопио» ва «Севиль сартороши» операларини, улар билан бир қаторда «Васко да Гама» симфоник кантатасини, вокал симфоник асарларини ёза бошлайди. 1863 - йилда «Дур қидирувчилар» операсини саҳнага қўяди. Бу опера Францияда янги йўналишдаги опералардан бири эди.
1867 - йилда «Перт гўзали» операсини саҳнага қўйди. Унинг машҳур опералари 1872 «Арлезианка», 1872 «Жамила» ва 1875 «Кармен»да севги ва қаҳрамонлик мавзуси бараварига қарор топган. «Кармен» операси жаҳон мусиқа маданиятида дурдона асарлардан ҳисобланади. Операдан ташқари Ж. Бизе 1871 - йилда «Рим» симфонияси, шу йили «Кичик оркестр» сюитаси ҳам «Ватан драматик» увертюрасини ёзади. Фортепиано учун концерт, вариatsiя, валс, капричио бир қанча вокал асрлари, 1866 - йилда «Альбомдан варақлар» тўплами, 1867 - йилда «Олти Испан қўшиғи», 1868 - йилда 20 қўшиқ тўплами ёзади. 8 опера, 5 симфоник асар унинг ижодий маҳсулидир.
ҚЎШИМЧА МАТЕРИАЛЛАР КИРИТИНГ.
И. Гайдн (1732 - 1809). Буюк Австрия композитори И. Гайдн бутун дунё халқларининг бетакрор манбаси ва бойлиги бўлиб қолди. Композиторлар орасида И. Гайдн катта умр кўрди. У Моцарт, Бетховен ва ёш Шуберт замондошлари бўлган. И. Гайдн жуда кўп асарлар муаллифидир. У юздан ортиқ симфония, саксонга яқин торли квартет эллик икки клавир соната, ўттизга яқин операдан ташқари бирқанча чолғу асбоблар учун асарлар ёзган. Мана шу бой мусиқий мероси орасида симфония, квартет ва фортепиано сонаталари унинг энг олийжаноб асарлари бўлиб қолди.
И. Гайдн Италия, Германия, Австрия, Франция ва бошқа мамлакатларда чолғу мусиқасида янги жанрларнинг шаклланиб бориш жараёнида ўзининг бетакрор асарлари билан катта хисса қўшди. И. Гайдннинг чолғу мусиқаси яъни симфония ва квартетларнинг «отаси» деб айтишади. Ундан олдин бу жанрларда бир қанча композиторлар ижод қилган, лекин айнан И. Гайдн ижодида бу жанрлар классик даражасига етади.
1761 -йилда ёш И. Гайдн бироз бўлсада Венада композитор сифатида танилиб, бадавлат венгер князи Эстергази хор капелласига рахбар бўлиб киради. Бу даврда унинг бир қанча «Айиқ», «Болаларча», «Мактаб ўқитувчиси» каби опералари пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |