Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet30/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мавзу бўйича назорат саволлари:

  1. Ўрт асрлар адабиёти қандай даврларга бўлинади?

  2. Келpт эпоси қандай хусусиятларга эга?

  3. Рицарлик поэзиясининг пайдо бўлиш асослари ва асосий мавзуси?

  4. Рицарлик романи қандай турларга бўлинади?


Адабиётлар:

  1. О.Қаюмов. «Чет эл адабиёти» Тошкент 1979 йил.

  2. Борисова И.Ф. , Эрматов Б.С. «Ўрта асрлар Ғарбий Оврупа адабиётлари равнақининг замонавий концепциялари» Тошкент «Университет» 1994 йил.

  3. Ф.Сулаймонова «Шарқ ва Ғарб» Тошкент «Ўзбекистон» 1997 йил.

  4. Смирнов А.А. «Средневековая литература» Испания Л., 1969 йил.

  5. Гюнтер де Бройн. «Тристан ва Изолда». Тошкент., «Ўзбекистон» 1994 йил.

6 - МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР ШАРҚ АДАБИЁТИ.
Ўрта асрлар Шарқ адабиёти ўзининг маҳобати билан ажралиб туради. Асосий намояндалари Фирдавсий, Низомий, Аттор, Румий, Ҳофиз, Саъдий, Умар Хайём, Рудакий, Жомий, Деҳлавий каби шоирлар бўлиб, уларнинг таъсири нафақат Шарқ халқлари, балки дунёнинг кўпгина илғор мамлакатлари адабиётига қадар етиб борган. Хусусан, улуғ немис шоири Гёте Шарқнинг етти улкан шоирлари ҳақида жуда баланд фикрларни баён қилган: Шарқнинг улуғ деб билган 7 шоири бор, бу сафга кирмаганларнинг аллақанчаси ҳам мендан буюкроқдир, қабилидаги эътирофини кўп эслашади.. Яна жаҳон шеъриятида 7 юлдуз бор, уларнинг бари Шарқ шоирларидир дейди. Пушкин Шарқдан, Қуръондан таъсирланиб шеърлар битган. Унинг “Булбул ва гул” шеъри бунинг ёрқин мисолидир. Шеърни она тилимизга А. Чўлпон моҳирона бир тарзда ўгирган. Шеърнинг хамиртуриши яна Шарқ шоири Ҳофиз ғазалига бориб тақалади.
Абулқосим Фирдавсий. Абулқосим Фирдавсий (934-1030) Хуросоннинг Тус шаҳрида дунёга келган. Замонасининг барча асосий илмларини эгаллаб, араб ва пахлавий тилларини чуқур ўрганган олим даражасига етгани учун “ҳаким” деб улуғланган.
Фирдавсийнинг ёшлик йиллари сомонийлар давлати гуллаб яшнаб, Эрон ва Турон халқларининг қадимий афсона ва ривоятлари, буюк шоҳлар ва баҳодирлар ҳақидаги қисса ва жангномалар тўпланган эди. Сомоний ҳукмдорлар ушбу маълумотларни шеърга солишни Фирдавсийга топширадилар.
Фирдавсий Эрон ва Турон халқларининг қарийб тўрт минг йиллик тарихини юксак маҳорат билан бадиий талқин қилган 60 минг байтдан иборат “Шоҳнома” устида 35 йил меҳнат қилди. Тадқиқотчилар асарни уч қисмга бўладилар: биринчи бўлимда шоир энг қадимий афсона ва ривоятларни қайта ишлаб, назм ипига терган бўлса (мифологик), иккинчи бўлимда халқ қаҳрамонлари ҳақидаги қисса ва жангномаларга янги ҳаёт бахш этади (афсонавий), учинчи бўлимда тарихий шоҳлар ҳаётини (тарихий) қаламга олади.
“Шоҳнома” қадим қабилалар тўқиган афсоналар, қаҳрамонлик достонларини ва Эрон, Ўрта Осиёнинг Искандар Зулқарнайн давридан тортиб, то араблар бостириб келгунгача, яъни охирги сосонийлар шоҳи Язгирднинг ўлимигача (651) бўлган тарихни ўз ичига олади.
“Шоҳнома” ҳажми, мавзу кўлами, образлар олами, қаҳрамонларнинг кўп ва хилма хиллиги, ғоявий мотивлар ва кўтарилган масалалар юзасидан жаҳон адабиётидаги энг катта эпик асардир. Байрон “Шоҳнома”ни: “Форсларнинг “Илиадаси”, деб атайди.
Юнонлардан Фирдавсий илҳомланган бўлиши мумкин. “Шоҳнома”даги бир қанча афсоналардаги мотивлар ва қаҳрамонларга хос хусусиятлар шуни кўрсатади. Ҳар бир шоҳлик даврининг таснифи ва ҳар бир достон дебоча, асосий қисм ва хотимадан иборат.
“Шоҳнома”да золим ва қонхўр илоншоҳ Заҳҳок ҳақида, Рустам ва Сухроб ҳақида, Жамшиду Фаридун ва шу каби кўплаб достонлар ўрин олган.
“Шоҳнома”даги Жамшид, Фаридун образлари “Авесто”да тилга олинган. Яздон тимсолида эзгулик, Ахриман тимсолида ёвузлик тасвирланади.
Навоийнинг “Тарихи мулки ажам” насрий асари ҳам “Шоҳнома”нинг насрда ёзилган кичикроқ туркий варианти, дейиш мумкин.
“Шоҳнома” тугатилганда Сомонийлар салтанати парчаланиб, Қорахонийлар ва Ғазнавийлар ўртасида бўлинган эди. Шунинг учун шоир асар муқаддимасида шоҳ Маҳмудни мадҳ этади. Лекин у 120 минг мисрадан иборат асарга 20 кумуш танга беради. Бундан қаттиқ ранжиган Фирдавсий ушбу маблағни сарой ходимларига бўлиб беради ва Ғазнадан чиқиб кетади. Умрининг охирида қишлоғига қайтган шоирни руҳонийлар оташпарастликда айблаб, мусулмонлик қабристонига кўмишга рухсат бермайдилар.
Шоирнинг бу асари илк бор 1682 – йилда Хомуший томонидан туркийга ўгирилган. ХХ асрнинг 70 йилларида Ш.Шомуҳамедов, Ж.Жабборов, Назармат каби шоирлар томонидан шеърий йўл билан таржима қилинган.
Мусулмон Шарқи адабиётида эпик шеърият анъанасини Фирдавсий бошлаб берди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish