«Виктор Киам ва «Remington» электробритваси» «Remington Products» корпорацияси «Remington» номли электробритваларни ишлаб чикаради. 1940 йилларнинг охиридан 1960 йилларнинг охирларигача компания энг яхши сифатли электробритва ишлаб чикариш репутацияси туфайли ўсиб гуллаб яшнаб келди.
«Remington Products» компанияси «Sperry Rand» холдинг конгломератининг бир кисми бўлса ҳам, уни корпорациянинг асосчиси бошқарар эди. 1967 йилда компаниянинг биринчи эгаси нафакага чикди ва унинг ўрнини янги маҳсулоттни яратишни жуда ҳоҳлаган муҳандис Морри Том эгаллаб олди. 12 йил давомида у корпорациянинг барча ҳаракатларини маҳсулотни такомиллаштиришга йўналтириб борди. Электробритва моделига хар 6 ойда ўзгартиришлар киритиб борди. Баъзан бу ўзгаришлар шунчалик аҳамиятсиз бўлар эдики, истеъмолчилар уларни ҳатто пайқашмасди ҳам. Асосийси, шундай вазиятда хам янги маҳсулоттни жорий килиш учун, компания олдинги моделни ишлаб чиқаришни тўхтатар эди. Чакана савдо ходимлари «Remington» электробритвалар бўйича товар захираларини сақлаб туришга кўркишар эди, чунки моделлар тахминан бир суткада эскириб борар эди. Электробритва бозоридаги компаниянинг вазияти сустлашиб борди ва бу тенденция бир қанча йиллар мобайнида давом этиб борди.
1979 йилда Виктор Киам «Sperry Rand»дан «Remington»ни сотиб олди. В.Киамнинг хотини унга «Remington» электробритвасини совға килгандан сўнг, у «Remington Products» компаниясини саклаб қолишга арзийди деган хулосага келди. Амалий жиҳатдан электробритвалар билимдони бўлган Виктор Киам «Remington» электробритваларига бошқа ҳеч қайси электробритвалар тенглаша олмаслигини англаб етганди.
Киам «Remington Products» компаниясининг эгаси бўлгандан кейин, у компания фаолиятига жиддий ўзгаришлар киритди. Биринчи навбатда, у узок йиллар мобайнида бирга ишлаган турли компаниялардаги раҳбарларни бир гуруҳга тўплаб, айни дамда «Remington»нинг олдинги раҳбарларини бўшатиб юборди. Шундан сўнг, келажакда ишлаб чикаришни қискартиришни кўзлаб қўйди: ишлаб чиқаришдаги тўрт бошқарувчидан учтасини бўшатди ва бир қанча муҳандислардан воз кечди.
Компаниянинг ишига «тезлик ва самарадорлик» руҳи берилгандан сўнг, Киам компаниянинг этика нормаларини ўзгартиришга киришди. Киам бўшатишни хохламаган кўпгина ходимлар бундай ўзгаришларга чидай олмасдан, ўз ҳоҳишлари билан компаниядан кетиб колишди. Бу хавфли тенденцияни тўхтатиб колиш учун Киамнинг компанияни ривожлантириш борасидаги режалари ходимларга маълум қилиб борилди ва барча ходимлар рағбатлантириш дастурининг иштирокчиларига айланишди.
Ташкилот қандайдир даражада барқарорлаштирилгандан сўнг эътибор яна электробритвага қаратилди. Ундан хромлаштирилган деталлар ва ортикча юк бўлган ташқи қўшимчалар олиб ташланди, лекин унинг ишлаши унчалик яхшиланмади. Яхшиланган дизайн электробритвани ишлатиш учун қулай, асосийси арзон эди, шунинг учун таннархни иқтисод қилиш истеъмолчи фойдасига хал бўлди. Чакана савдо ходимларини маҳсулот номенклатурасининг барқарор қолиши ва буюртмалар 24 соат давомида бажарилишига ишонтиришди. «Remington Products» компаниясининг ривожланиб кетишига, шунингдек, қулай чарм ғилоф ва пулни қайтариб бериш кафолати каби бошқа маркетинг новациялари ҳам ёрдам берди.
Топшириқ. Компанияда юзага келган асосий ва кичик муаммоларни аниқланг. Бунинг учун қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Биринчи раҳбарнинг (муҳандис) асосий муаммоси нимада эди? Корхона нима учун таназзулга юз тутди?
Ушбу вазиятга боғлик бўлган маълумотлардан келиб чиккан холда, Киам «Remington Products» компаниясининг эгаси бўлгандан сўнг, Врум-Йеттоннинг бешта раҳбарлик услубларидан қайси бирини қўллаган? Тўғри йўл тутганми?
Киамнинг раҳбарлик услуби қандай бўлган: ишга йўналтирилганми ёки одамларга йўналтирилганми?
Сизнингча, «Remington Products» компанияси нормага келгандан сўнг, у қайси томонга ўзгариши мумкин? Унга мосланувчан ёки адаптив раҳбарлик услуби керак бўлиб қолиши мумкинми?