1. Хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф



Download 226,5 Kb.
bet1/5
Sana21.07.2022
Hajmi226,5 Kb.
#834844
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Хорижий мамлакатларнинг бюджет тизимининг узига хос хусусиятлари


Мавзу:Хорижий мамлакатларнинг бюджет тизимининг узига хос хусусиятлари

Режа:
1. Хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф


2. Ривожланган хорижий давлатларнинг пенсия тизимлари


1. Хорижий мамлакатлар пенсия тизимлари турларининг умумий тавсиф
Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот бир маъноли эмас, балки турдош тушунчалардир. Улардан илмий таърифлар сифатида фойдаланилганида ижтимоий ҳимоя ижтимоий таъминотни таркибий қисми сифатида ўз ичига олади, бундан ташқари, у инсон хаёт фаолиятининг нормал шарт шароитларини таъминловчи меҳнат, соғлиқ ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатга ҳак тўлашнинг энг кам миқдори каби кафолатларни қамраб олади.
Ҳозирги вақтда кенг эътироф этилган Г.Эспинг Андерсен таснифи ижтимоий ҳимояга нисбатан жаҳонда мавжуд ёндашувлардаги жиддий фарқлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Муаллиф ижтимоий давлатларнинг уч асосий модели: либерал, консерватив (корпоратив) ва социалдемократик моделларини бир биридан фарқлаган.
АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия каби мамлакатларга хос бўлган либерал моделнинг шаклланиши хусусий мулк ҳукм сурган, бозор муносабатлари етакчилик қилган шароитда, либерал меҳнат ахлоқи таъсирида амалга ошган. Бу модель фаолиятининг асосий шартлари қуйидагилардир:

    • бозор муносабатларида давлатнинг мумкин қадар кам аралашуви;

    • давлат томонидан тартибга солиш чоралрининг кам қўлланилиши, бунда макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш доирасидан четга чиқмаслик;

    • ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)да давлат сектори улушининг озлиги. Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ривожланган таъминот тизимлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу жараёнга давлат мумкин қадар кам аралашади, у асосан муайян кафолатларни тартибга солиш билан шуғулланади. Таъминот тўловларининг миқдорлари, одатда, унча катта бўлмайди. Трансферт тўловлари, яъни давлат бюджетидан аҳолининг ҳар хил гуруҳларига нафақалар ва субсидиялар тарзида бевосита ўтказиладиган солиқлардан олинган молиявий маблағлар миқдори ҳам кўп эмас.

Ишлаб чиқариш муносабатлари соҳасида тадбиркорлик фаоллигининг ривожланиши учун барча шарт шароитлар яратилган. Корхоналар эгаларининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, кераксиз бўлиб қолган ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқлари бирон бир тарзда чекланмайди. Бундай ҳолатнинг ўта либерал шакли АҚШга хосдир. Бу ерда 1948 йилдан бери амал қиладиган меҳнат битимлари тўғрисидаги қонун ёки «Вагнер қонуни»га биноан, корхона маъмурияти ишлаб чиқариш қисқарган ёки модернизация қилинган ҳолда ходимларни огоҳлантиришсиз ёки икки уч кун олдин огоҳланириш йўли билан, меҳнат стажи ва малакасини ҳисобга олмасдан бўшатишга ҳақли.
Бу модель иқтисодий барқарорлик ёки ўсиш шароитида ўзининг асосий вазифасини бажаради, бироқ ишлаб чиқариш пасайган ва мажбурий қисқартирилган, ижтимоий дастурларнинг аксарият қисмидан воз кечилган шароитда кўпгина ижтимоий гуруҳлар, аввало хотин-кизлар, ёшлар ва қариялар оғир аҳволга тушиб қолади.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish