3. Аҳолига хизматлар кўрсатиш
|
органлар
|
3.1. Касалларга қараш: тана касалликлари, руҳий касалликлар, ногиронларга қараш, реабилитация
|
Минтакавий органлар
|
3.2. Ижтимоий хизматлар: болалар, ёшлар, қарияларга қараш
|
Маҳаллий органлар
|
3.3. Криминал қаров
|
Давлат
|
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш
|
|
4.1. Меҳнат экологияси: ишлаб чиқаришдаги тозалик
|
Давлат
|
4.2. Меҳнат қонунчилиги
|
Давлат
|
4.3. Дам олиш вақтини тартибга солиш
|
Давлат
|
4.4. Бандликни муҳофаза қилиш
|
Давлат
|
Юқорида кайд этилган уч модель жаҳоннинг бирон бир мамлакатида соф ҳолда учрамайди. Ижтимоий давлатнинг «идеал типлари» сифатида қараладиган бу моделларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Амалда либерал, корпоратив ва социал-демократик моделлар унсурларининг муайян уйғунлиги кўп кузатилади. Масалан, Канадада таъминот пенсияси билан бир каторда «Халқ пенсияси» ҳам мавжуд. Шунга ўхшаш пенсия Австралияда ҳам жорий этилган. АҚШда ижтимоий таъминот кассаларидан ташқарида тўланадиган жуда кўп нафақалар мавжуд. Бу ерда моддий ёрдам кўрсатишнинг 100 га яқин дастурлари амал қилади. Уларнинг аксарияти беш федерал вазирлик (соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги, қишлоқ хўжалик вазирлиги, меҳнат вазирлиги, уй жой қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш вазирлиги, ички ишлар вазирлиги), шунингдеқ иқтисодий имкониятлар бўйича қўмита, фахрийлар ишлари бошқармаси, Темирйўлчилар пенсия таъминоти кенгаши ва Ноҳарбий хизмат комиссияси ҳомийлигида амалга оширилади. Айни вақтда, бундай дастурлар аҳолининг айрим табақалари орасида ижтимоий боқимандаликни ҳам рагбатлантиради: бу ерда икки уч авлод мобайнида жамоат манфаатларида бир кун ҳам ишламаган кишиларнинг ката-катта гуруҳлари юзага келган. Кўрсатиб ўтилган дастурларнинг яна бир камчилиги шундаки, улар оиладаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, хусусан, эр-хотин ажралиши, отаонанинг алоҳида яшашига туртки беради, чунки молиявий ёрдам олиш оилавий ҳолатга боғлиқдир.
Ижтимоий соҳа доимо Халқаро ташкилотларнинг диққат марказидадир. Улар бу соҳани Халқароҳуқуқий тартибга солиш ва мувофиқлаштириш масалаларига катта эътибор беради.
1966 йилда қабул кдлинган БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро битимида ижтимоий таъминот сҳасидаги ҳуқуқларга бағишланган бир нечта моддалар мавжуд. Бу битимга қўшилган мамлакатлар унга риоя этишлари шарт.
Бу соҳада Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) муҳим рол уйнайди. У ўз куч ғайратини ижтимоий адолат умумий тамойилларини айрим мамлакатларнинг қонунчилигига жорий этишга қаратади. Мазкур ташкилот ратификация қилинган конвенцияларнинг бажарилиши устидан Халқаро назорат олиб боришнинг энг мукаммал тизимларидан бирига эга.
1952 йилда ХМТ ижтимоий ҳимоя концепцияси ифодаланган 102сон конвенцияни қабул қилди. Ушбу ҳужжатда барча фуқаролар меҳнат стажи ва тўланган таъминот бадалларининг миқдоридан катъи назар, ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги эълон қилинган ва мазкур ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган тўққиз йўналиш қайд этилган:
тиббий хизмат кўрсатиш;
касаллик бўйича нафақа тўлаш;
қарилик пенсияси тўлаш;
ишлаб чиқаришда жароҳатланганлик учун пенсия тўлаш;
бола туғилиши муносабати билан тўланадиган нафақалар;
оилавий нафақалар;
ногиронларга тўланадиган нафақалар;
қаровчисини йўқотганлик учун тўланадиган нафақалар.
Конвенцияда ижтимоий ёрдам кўрсатиш чоғида тенг ҳуқуқлиликнинг асосий принципи қайд этилган: конвенцияни ратификация қилган барча мамлакатлар ўз ҳудудида ХМТ аъзоси бўлган бошқа ҳар кандай давлат фуқаросига, шунингдеқ қочоқлар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга конвенцияда белгиланган таъминот турларига тегишли ўз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқлар бериш мажбуриятини оладилар. Иқтисодий ривожланиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг зарур даражасига эришмаган мамлакатларга конвенцияни «истиснолар» билан ратификация қилиш имконияти берилган.
Европа Иттифоқи аъзолари томонидан 1989 йилда қабул қилинган Европа ижтимоий хартияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг қоидалари 1995 йил 3 майда қабул қилинган Хартиянинг янги таҳририда тўлдирилди ва ривожлантирилди. Халқаро шартнома мақомига эга бўлмаган бу ҳужжатларда ишлаётган фуқаролар, шунингдек ишламайдиган, тирикчилик учун етарли маблағларга эга бўлмаган фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган асосий ҳуқуқлари ҳақидаги тавсия хусусиятига эга нормалар мавжуд. Хартияни имзолаган томонлар икки томонлама ва кўп томонлама битимлар тўзиш йўли билан бир мамлакат ходимлари бошқа мамлакатга миграция қилган ҳолда ҳар бир тараф фуқароларининг ижтимоий таъминот соҳасида тенглигини таъминлаш мажбуриятини олганлар.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётга эга бўлган кўпгина мамлакатларда кафолатланган энг кам даромад (нафақа) тўғрисидаги қонун амал қилади. Дания бундай қонунни 1933 йилда, Буюк Британия 1948 йилда, ГФР 1961 йилда, Голландия 1963 йилда, Бельгия 1974 йилда, Ирландия 1977 йилда, Швеция 1982 йилда, Люксембург 1986 йилда, Франция 1988 йилда қабул қилган. Халқаро нормаларга мувофик бу қонун нафақат туб аҳолига, балки мазкур мамлакатда муайян вақт яшаган чет элликларга нисбатан ҳам амал қилади. Нафақа хайрия хусусиятига эга эмас. Муайян шартларга риоя қилинган ҳолда у барча муҳтожларга қонуний асосда тайинланиши мумкин. Асосий шарт умумий даромад миқдори муайян катталикдан кам бўлиши керак. Деярли ҳамма жойда болаларга тўланадиган нафақа, айрим мамлакатларда эса турар жой учун тўланадиган нафақа, алиментлар ҳам даромад таркибига киритилмайди. АҚШда фақат оиланинг жорий даромадлари ҳисобга олинади. Ёш чегаралари ҳам белгиланган: нафақага 30 ёшдан (Люксембургда 25 ёшдан) ошган шахслар даъвогар бўлиши мумкин; ёшга доир чеклашлар уйланганлар ёки болали шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Нафақа тўлаш муддатининг чегаралари қайд этилмаган бўлиб, вақти вақти билан ўтказиладиган муҳтожликни текшириш натижаларига кўра узайтирилиши мумкин.
Кўпгина мамлакатларда энг кам иш ҳақи миқдори ва уни истеъмол нархларининг ўсишига қараб вақти вақти билан
индексация қилиш тўғрисидаги қонун кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Италияда индексация механизми нархлар индекси бир фоизга ўсган ҳолда, Данияда уч фоизга, Бельгияда икки фоизга, Люксембургда икки ярим фоизга ўсганида ишга солинади. Айрим мамлакатлар АҚШ, Канада, Франция, Швейцарияда индексация меҳнат қиладиган бутун аҳолини эмас, балки ёлланма ходимларнинг бир қисмини қамраб олади. .
Ҳозирги вактда ЕИнинг кўпгина мамлакатларида оила даромадини ҳимоя қилиш дастури ўз ривожланишининг юксак даражасига етган. Скандинавия мамлакатларида бундай дастурларга умумдавлат мақоми берилган. Марказий Европа мамлакатларида бундай дастурлар минтақавий ва маҳаллий даражаларда амал қилади. Европа жанубидаги мамлакатларда улар деярли мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |