ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида УДК - 494. 3
АБДИЕВ Азамат Турғанбаевич
«АЛПОМИШ» ДОСТОНИ ТИЛИНИНГ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК ВА
СТИЛИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ (Ҳўкиз жиров варианти асосида)
10.02.02 - Туркий тиллар (қорақалпоқ тили)
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Нукус - 2011
Тадқиқот Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор
Абдиназимов Шамшетдин Нажимович
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори
Айимбетов Мақсет филология фанлари номзоди Бекбергенов Қыдырбай
Етакчи ташкилот: То
ттткент давлат
педагогика
университети
Ҳимоя Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларни ҳимоя қил
иттт бўйича Д.067.10.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 2011 йил ойининг куни соат да ўтадиган
мажлисида бўлади. Манзил: 230100, Нукус шаҳри, акад.Ч.Абдиров кўчаси, 1.
Диссертация билан Қорақалпоқ давлат университетининг асосий кутубхонасида танишиш мумкин.
Автореферат 2011 йил « » да тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди Қ.Пахратдинов
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. Қорақалпоқ тилшунослиги олдида турган энг муҳим масалалардан бири унинг шаклланиш ва тараққиёт босқичларини янада чуқурроқ таҳлил қилишдан иборатдир. Миллий адабий тилимиз тараққиёти босқичларини ўрганишда халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Зотан қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди ўзининг ниҳоятда бой, ранг-баранг маданий меросига эга.
Қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналари халқимиз донолигини, тилимиз бойлигини, асрий тажрибаларини ўзида мужассам этиб, аждодлардан авлодларга етказиб, тилимизнинг қадимий тарихий тараққиёти даврларини акс эттирувчи сўзларни кўз қорачиғидай асраб, сақлаб келаётган бебаҳо бадиий манба ҳисобланади. Бу ҳақда Республикамиз Президенти И. А. Каримов «Алпомиш» достонининг 1000 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантаналарда сўзлаган нутқида «аслида халқимизнинг қадимий ва шонли тарихи туганмас бир достон бўлса, «Алпомиш» ана шу достоннинг шоҳ байтидир»,
1 -деб таърифлаши бежиз эмас.
Қорақалпоқ тилшунослигида адабий тил тарихини ўрганишга бағишланган бир қанча тадқиқотлар амалга оширилган. Бу бўйича проф. Д.С. Насыров қорақалпоқ тили диалектлари материалларини қадимги ёзма манбалар билан қиёсий ўрганиши, акад. Ҳ.Ҳамидовнинг эски ёзма ёдгорликлар тилининг қорақалпоқ тилига муносабати масалари, филология фанлари номзоди О.Бекбаўловнинг қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларидаги арабча-форсча сўзларни таҳлил қилишга бағишланган ишларини таъкидлаб ўт
иттт жоиз. Шунингдек, Ш. Абдиназимовнинг «Қирқ қиз» достони лексикасини ўрганишга бағишланган номзодлик диссертацияси қорақалпоқ тилшунослигида фольклор асарлари тилини ўрганишга оид дастлабки тадқиқотдир
2 Булар қорақалпоқ оғзаки ижоди намуналарини лисоний нуқтаи назардан ўрганишда фақат денгиздан бир томчидир, холос. Бу маданий ёдгорликлар тилини қорақалпоқ
адабий тили, диалектлари, туркий тилли халқлар оғзаки ижоди намуналари билан қиёсий ўрганиш, қорақалпоқ тили тарихи, унинг туркий тиллар орасида тутган ўрнини, қорақалпоқ тили тарихий илдизларини тўғри тасаввур қилишга ва ёритишга ёрдам бериши, шубҳасиздир.
Шу нуқтаи назардан қараганда қорақалпоқ халқ достонлари тили ҳанузгача махсус монографик йўналишда ўрганилмади. Айниқса, уларнинг лексик таркибини ўрганиш масаласи маълум бир қолипга солинмади, унинг назарий масалалари, халқ оғзаки ижоди намуналари лексикасининг чегаралари, таркиби белгиланмади, уларни ўрганиш методлари ва мезонлари тўла шаклланмади. Шу сабабдан биз тадқиқот ишимизда қорақалпоқ тилшунослигида ҳалигача чуқур ўрганилмаган, ўз ечимини топмаган масалаларни битта достон мисолида ўрганишни, унинг назарий ва амалий жиҳатларини мазкур мавзу ёрдамида очиб беришни, улар асосида илмий хулоса ва натижалар олишни олдимизга асосий мақсад қилиб қўйдик. Шу мақсадда «Алпомиш» қорақалпоқ халқ достони объект сифатида танланди. Зотан, ушбу достон кўлами ва материаллари, қорақалпоқ тили лексик таркибини жуда кўп материаллар билан кенгайтганлиги ҳамда ҳар хил лексик қатламларга бойлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли мазкур достон тилини лексик нуқтаи назардан ўрганиш қорақалпоқ тилшунослигида илмий хулосалар чиқаришга катта ёрдам беради. Бу эса ишимиз мавзусининг долзарблигини таъминлайди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тилшуносликда фольклор асарлари тилини ўрганиш XX асрнинг 40 йилларидан бошланди. Ушбу муаммоларни тадқиқ қилишга И.А Осовецкий, П.Г Богатырев, А.П. Евгеньева, Д. Мамедқулиев, Ж.Байзаков, С.Г. Мехтиева, Ш. Шоабдурахманов, Р.
Эгамбердиев, Р.А. Бейбутова, А.К. Боровков, Л.М.Пешковский, Н. Маҳмудов, Д.Абдураҳмонов, А.Рахимов,
Ш. Махмадиев, З.Холманова каби олимлар муносиб ҳисса қўшдилар.
Бу соҳада В.М. Жирмунскийнинг туркий тилларда «Алпом
иш» достонининг хусусиятларига бағишланган катта ҳажмдаги асари алоҳида ажралиб туради.
1
Ўзбек тилшунослигида «Алпом
иш» достони тили бўйича Р. Расулов ва С. Турсуновларнинг номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган
2 Қозоқ тилшунослигида эса Ж. Байзаковнинг тадқиқоти пайдо бўлди.
3
Қорақалпоқ тилшунослигида халқ оғзаки ижоди намуналари тили бўйича дастлабки иш О.Бекбаўловнинг илмий тадқиқотидир. Кейинчалик халқ достонлари тили бўйича М.Қалендеров, О.Доспанов, А.Карибаева, А.Сабуроваларнинг ишлари эълон қилинди. Бу ишлар «Алпом
иш» достони тилини ўрганишга бағишланмаган бўлсада, «Қирқ қиз» ва шу каби бошқа достонлар тилини таҳлил қилишга оид тадқиқотлардир. Ҳозиргача «Алпомиш» достонининг лексик таркиби кенг миқёсда ўрганилган эмас. Бу эса мазкур тадқиқот-ишимизнинг алоҳида йўналишда эканлигини кўрсатади.
Диссертация
ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ, ўзбек, туркий филологиялари кафедраларида ўрганилаётган «Лингвофольклористика масалалари» мавзусининг таркибий қисми бўлиб, мавзу, тадқиқ йўналишлари филология факультети ва университет Илмий Кенгашида тасдиқланган, у мазкур университетнинг илмий ишлари режаларига киритилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Тадқиқот
ишининг асосий мақсади «Алпомиш» достонининг лексик бойлигини, таркибини аниқлаш, унинг мавзувий гуруҳлари ва тарихий қатламларини таҳлил қилиш, достон тилининг лексик-семантик ва функционал-стилистик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари. Шу мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар белгиланди:
«Алпомиш» достонининг лексик таркибини ўрганиш;
достонда қўлланилган лексик бирликларни мавзувий гуруҳларга бўлиш;
достон лексик таркибида учрайдиган ўз ва ўзлашган сўзлар қатламларини аниқлаш, уларнинг семантик тараққиёти йўналишларини кўрсатиш;
«Алпомиш» достонидаги лексик бирликларнинг семантик ўзгаришга учраш жараёнларини ўрганиш асосида достон лексик таркиби хусусиятларини аниқлаш;
достон тилининг лексик-семантик хусусиятларини ўрганиш;
достон тилини ўрганиш баробарида унинг функционал-стилистик хусусиятларини аниқлаш;
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Қорақалпоқ халқида «Алпомиш» достонининг 8 варианти мавжуд. «Алпомиш» достонининг Ҳўкиз жиров варианти диссертацион ишимизнинг объекти ҳисобланади. «Алпомиш» достонининг лексик-семантик, функционал-стилистик фарқланувчи хусусиятларини ўрганиш диссертацион ишнинг объекти бўлса, достондан тўпланган лисоний материалларни мақсад ва вазифаларга монанд равишда таҳлил қилиш унинг предметини та
шкил қилади.
Тадқиқот методлари. Ишда Президентимиз И.А.Каримовнинг ўз асарларида баён қилган халқ, тил, тарих, маънавият, миллий мафкура ва миллий ғоя ҳақидаги фикрлари ва шунингдек, фалсафанинг сабаб ва оқибат, умумийлик ва хусусийлик, бирбутунлилик ва жузъийлик каби категорияларига хос тушунчалар ишда методологик асос вазифасини ўтади. Бундан ташқари ишда лексикани тизим сифатида ўрганиш, тарихий- этимологик, қиёсий, семантик-стилистик методлар қўлланилди.
Тадқиқотнинг илмий фаразини. 1) қорақалпоқ халқ
достони
«Алпомиш» бошқа туркий тили достонлар тили билан генетик алоқадорлиги; 2) унинг лексик таркибининг қорақалпоқ миллий тили хусусиятларини ўзида акс эттирганлиги; 3) достонда қўлланилган тасвирий воситалар, стилистик хусусиятлар ўз бадиийлиги билан оригинал достон сифатида ажралиб тур
иши; 4) достоннинг лексик таркиби бошқа қорақалпоқ халқ достонларига нисбатан бой ва ранг-баранглиги кабилар ташкил қилади.
Тадқиқот манбалари. Қорақалпоқ тилида «Алпом
иш» достонининг Жиемурат жиров Бекмухаммедов, Хожамберген Ниязов (Ҳўкиз жиров), Қиёс жиров Қайратдинов, Қурбонбой жиров Тожибоев, Есемурат жиров Нурабуллаев, Карам жиров Нағимов, Арзимбет жиров, Таңирберген жиров Торениязов вариантлари ёзиб олинган. Бу диссертацион ишда асосий манба сифатида «Алпомиш» достонининг Ҳўкиз жиров варианти ўрганилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
«Алпомиш» достони тили туркий ёзма ёдгорликлардан бири Махмуд Қошғарийнинг «Девону луғат ит-турк» асаридаги сўзлар билан қиёсий тарзда ўрганилди;
«Алпомиш» достони тилида асл туркий сўзлар билан бирга бошқа тиллардаги сўзлар ҳам учраши асосланди;
баъзи сўзларнинг этимологияси бўйича илк бор фикр билдирилди;
тўпланган материаллар маълум бир тизимга солинди;
«Алпомиш» достони тилининг лексик қатламлари мавзувий гуруҳларга ажратилиб ўрганилди;
ҳар бир мавзувий гуруҳлар лингвистик таҳлил қилинди;
«Алпомиш» достони лексикасининг ўзига хос хусусиятлари достондаги исътемол доираси чекланган сўзларни тадқиқ қилиш асосида исботланди;
Достон тилининг услубий хусусиятлари достонда қўлланилган стилистик фигураларни таҳлил қилиш асосида ёритилди.
Илмий янгилиги. Ишда илк бор «Алпомиш» қаҳрамонлик достонининг лексик таркиби атрофлича ўрганилди. Унда қўлланилган лексик бирликлар мавзувий гуруҳларга ажратилиб, қиёсий йўналишда таҳлил қилинди. Достондаги сўзларнинг тарихий қатламлари аниқланиб, уларнинг семантик ўзгаришга учраш ҳолатлари кўрсатиб берилди. Достондаги ўзлашган сўзларнинг ўзлашиш даври ва сабаблари, фонетик- семантик ўзгаришга учраш ҳолатлари, баъзи сўзлар этимологияси ҳақида қорақалпоқ тилшунослигида илк бор фикрлар илгари сурилди. Достоннинг лексик-семантик хусусиятлари, унда қўлланилган кўп маъноли сўзлар, синонимлар, антонимлар, омонимлар, табу ва эвфемизмлар, архаик ва тарихий сўз бирикмалари, синтактик фигуралар дастлабки мартаба семантик- стилистик йўналишда, монографик планда ўрганилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижалари қорақалпоқ адабий тили тарихини ўрганишда, унинг шаклланиши ва тараққиётида халқ оғзаки ижоди намуналарининг роли ва ўрнини аниқлашда, түркий тиллардаги бошқа достонлар тили билан мазкур достон тилининг муштарак ва фарқли жиҳатларини очиб беришда таянч илмий манба вазифасини бажаради. Унинг амалий аҳамияти шундаки, унинг материалларидан халқ оғзаки ижоди намуналари луғатини тузишда, ўрта махсус ва олий уқув юртлари учун дарслик ва қўлланмалар яратишда, шунингдек, қорақалпоқ тили ва адабиёти
мутахассисликларида
«Қорақалпоқ тили тарихи», «Лингвофольклористика» соҳаларида махсус курслар ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертациянинг асосий мазмуни ва натижалари «Ѳзбекстан Республикасы Илимлер Академиясы Қарақалпақстан бѳлиминиң Хабаршысы», «Ўзбек тили ва адабиёти», «Алтаистика және түркология», «Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик университети Хабаршысы», «Қазақ тілі мен әдебиеті», «Әмиўдәрья»
журналларида ўз аксини топган. Бундан ташқари, диссертация материаллари юзасидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор- ўқитувчиларининг анъанавий илмий-амалий конференцияларида (2006,
2007, 2008, 2009) маърузалар қилинган ва ахборотлар берилган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Диссертация иши Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасининг 2010 йил 7-апрельдаги, шунингдек, университет қошидаги Ихтисослашган кенгаш Илмий семинарида (2011 йил 4-январьдаги 1-сонли баённома) муҳокама қилиниб синолиб борилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 8 мақола, 3 тезис эълон қилинган. Шу жумладан, илмий журналларда 7 мақола чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, умумий ҳажми 125 бет.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ишнинг «Кириш» қисмида «Алпомиш» достони ва унинг тилшуносликда ўрганилиши, фольклор асарлари тилини тадқиқ қилишга бағишланган тадқиқотларга шарҳлар берилган ва мавзуни ўрганишнинг зарурлиги, даражаси, мақсад ва вазифалари, илмий янгилиги, методологик ва назарий асослари, манбалари, назарий ва амалий аҳамияти, ишнинг илмий жамоатчилик эътиборидан ўтиши, тузилиши каби масалаларга эътибор қаратилган.
Диссертациянинг биринчи боби ««Алпомиш» достони тилининг лексик таркиби»
деб номланиб, у икки бўлимдан иборат. «Туркий тилларга муштарак бўлган сўзлар» деб аталган биринчи бўлимда «Алпомиш» достонидаги барча туркий тиллар учун умумий бўлган сўзлар, қадимги ёзма ёдгарликлар ва туркий тиллар тараққиётининг тўртинчи даврига хос бўлган Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғат ит-турк» асарида қўлланган сўзларга қиёслаб таҳлил қилинади.
Қадимги ёзма ёдгорликлар - Қултегин ёдгорлиги (VII аср) ва Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғат ит-турк» асари тилининг «Алпомиш» достони тилига муносабатини кўздан кечирар эканмиз, уларда қуйидаги умумийликларни кузатамиз:
а) қавм-қариндошликни ва инсон аъзолари номларини билдирувчи
сўзлар:
ака /49, КТб/,
ака /ДЛТ,1,114/,
ага. Масалан: Бай
ага, алдыма түсип
жүресең (Ҳўкиз жиров,67).
б) ижтимоий-сиёсий тушунчалар, кишининг ижтимоий ҳолатини
билдирувчи сўзлар:
іл /28 КТм/,
эл /ДЛТ, I, 83/,
ел. Масалан:
Ел ийеси
патшам деп (Ҳ,60);
баї /28 КТм/,
бај /ДЛТ, 3.173/,
бай. Масалан: Байсары
бай дан Байбѳри
бай (Ҳ,84).
в) коинот объектлари, ўлчов бирлиги, ўрин, пайтни англатувчи сўзлар:
кӱн /27 КТм/,
күң /ДЛТ, 1.327/, күн. Масалан:
Күн шуғласы шашылды (Ҳ,12);
кӧк /28 КТм/,
кӧк /ДЛТ, 3.148/,
кѳк.
г) ҳажмни, ҳаракат ва белгини билдирувчи сўзлар:
арыг /28 КТм/,
аруқ /ДЛТ, 1.96/,
арық. Масалан:
Арық атын семиртсин (Ҳ,41); «ДЛТ» да
аруқ (бу сўз “чарчаш, ҳолдан кетиш” маъносида қўлланилган):
«аруқ эр-чарчаган киши» /ДЛТ, 1.96/;
ӧлтї /28 КТм/,
ӧлум /ДЛТ, 1.105/,
ѳлди, ѳлим. Масалан: Ултан тазға тийгенше,
ѳл Баршыным, яр-яр (Ҳ,68);
уртым /27 КТм/,
урдї /ДЛТ, 1.177/,
урды. Масалан: Қамшы
урды мойныма (Ҳ,40);
уртым сўзи Қултегин ёдгорлигида
кесдим, урдї сўзи «ДЛТ» да «ташлади» маъносида қўлланилади. «Алпомиш» достонида «урмоқ» маъносида келган. Бу сўзлар семантик ўзгаришга учраса ҳам, уларнинг ўзаги бир. Қултегин битигтошида «кесиш» маъносида қўлланган бўлсада, у болта билан уриб кесишни билдирган;
йарыглық /30 КТм/,
јарїқ /ДЛТ, 3.23/,
жарақлы. Масалан: Ат
жарагы баланың, Мамаға олжа болады (Ҳ,53).
Ёзма ёдгорликлар тили билан «Алпомиш» достони тилини қиёслаш шуни кўрсатадики, кўпгина сўзлар вақтлар ўтиши билан архаиклашган, баъзилари семантик, бошқалари фонетик ўзгаришларга учраган. Аммо
асосий тушунчаларни билдириб, фаол қўлланувчи сўзлар достон лексикасида ҳам қорақалпоқ тилида ҳам сақланган. Бу сўзлар қуйидаги мавзувий гуруҳларга оид:
Қавм-қариндошликни билдирувчи сўзлар. Уларни 3 та гуруҳга ажратиш мумкин. а) қонга боғлиқ қариндошлик атамалари: апа (Ҳ,48), апа (1,113), әке (Ҳ,46), ӧка (1,302), ини (Ҳ,26), їнї (1,119), ата (Ҳ,32), ата (1,201), жора (Ҳ,54), јурј - хотинининг укаси. Куёвнинг кичик укаси їнї, каттасини їчї дейилган. Эрлар ўзидан кичик қизга сїңїл, балдїз дейишган, ўзидан каттасини ака деб аташган (Ш,13). «Алпомиш» достонида сиңли сўзи «ДЛТ» даги маъносида қўлланган, ҳозирги тилимизда бу сўз маъноси ўзгарган; б) никоҳ билан боғлиқ қариндошлик атамалари: күйеў (Ҳ,60)- кӱзӓг (Ш,18), келин (Ҳ,62) - кэлїн (Ш,18), тул қатын (Ҳ,41), тул урагут (111,147), еркек, ер (Ҳ,35), эр (1,70); в) киши ёши билан боғлиқ атамалар: жигит (Ҳ,40), јїгїт - ҳамма нарсанинг ёши (Ш,14), гарры (Ҳ,47), қарї (11,38), жаслық (Ҳ,81), јашлїг (Ш,49), жас (Ҳ,85), јаш - тоза маъносида (111,175), қатар-қурбы (Ҳ,56), тул (Ҳ,13) - тул - болага нисбатан ишлатилган.
Ижтимоий-сиёсий сўзлар. Достонда воқеалар, ижтимоий тузум, давлатни бошқариш ишлари, ижтимоий ҳаётга, инсоннинг ижтимоий ҳолати билан боғлиқ кўпгина атамалар учрайди:
орда (Ҳ,21),
ордӱ-шәҳәр (1,291),
тамга (Ҳ,59),
тамга-шах ва ҳ.
тамгасы (1,400), бай-(l,10),
бај (111,173),
бег (Ҳ,5),
күң (Ҳ,17),
кӱн-кәнизек (11,87).
Чорвачилик билан боғлиқ сўзлар. Достонда бу гуруҳга оид кўпгина сўзлар учрайди:
ат (Ҳ,14)-ат (II, 70),
инген (Ҳ,42),
їнан-ургашы түйе (11,142),
қой (Ҳ,10),
қої (1,127).
Ўсимликлар билан боғлиқ атамалар. Достонда ўсимликлар ва деҳқончилик билан боғлиқ кўплаб сўзлар учрайди:
алма (Ҳ,84),
алма (1,150),
писте (Ҳ,80),
бїтрїк (1,441),
қамыс, (Ҳ,18), қамїш(l,456),
жемис (Ҳ,45),
јэмїш (11,19).
Маиший лексика. Достонда кундалик турмуш, яшаш жойи, уй ва унинг қисмлари, кийим-кечак, озиқ-овқат, хўжалик буюмларига оид сўзлар кўп қўлланилган: а) қорақалпоқ халқи кундалик турмушига оид сўзлар:
жай
(Ҳ,5),
отаў (Ҳ,41),
үй (Ҳ,45)-
эв (1,73),
белдеў (Ҳ,24),
боз орда (Ҳ,5);
б) кийим-кечакка оид сўзлар:
киймешек (Ҳ,60),
малақай (Ҳ,59),
телпек (Ҳ,16),
тақыя (Ҳ,38),
жыга (Ҳ,39),
тилла жыга (Ҳ,22).
Пайт, ўлчов бирликлари ва мавҳум тушунчаларни билдирувчи сўзлар:
жыл (Ҳ,5),
јїl (1,80),
ай (Ҳ,5),
ај (1,110),
ақшам (Ҳ,6),
ахшам (1,131),
гүз (Ҳ,5),
күз (11,133).
Географик объектлар,
табиат ходисалари, ер ости бойликларини билдирувчи сўзлар:
жер (Ҳ,34),
јэр (1,83),
жулдыз (Ҳ,11),
јулдуз (Ш,47),
таў (Ҳ,22),
таг (1,96),
кѳл (Ҳ,51).
Урф-одат, дастурларга оид сўзлар:
жарыс (Ҳ,62) -
јаріш (Ш,17),
ылақ ойнаў (Ҳ,5),
кѳкпар (Ҳ,5),
салым мүше байрақ (Ҳ,6),
байрақ (Ҳ,14).
Бундан ташқари «Алпомиш» достонида топонимлар ҳам учрайди.
Нўгайли этнотопоними XV-XV1 асрлардаги Нўғай қабилалари бирлашмаси номи билан боғлиқ.
1 Тарихий маълумотларга қараганда, қорақалпоқ халқи халқ сифатида нўғай қабилалари таркибида шаклланган. Достонда бу сўз Бойсари нутқида учрайди: Аз
ногайлы елинде, Сәрсебиз деген жеринде
(Ҳ,45).