Ялган деме мениң айтқан сѳзимди (Ҳ,60)
Он жигитти жиберди, Тәбирете билмеди (Ҳ,81)
Бу парчадаги ялган сўзи қорақалпоқ тилидаги жалган, тәбирете сўзи тебирете, қўзгалта билмеди сўзларининг фонетик ўзгаришга учраган вариантидир.
Достонда қуйидаги лексик-грамматик диалектизмлар учрайди:
Сол киятқан душпаныңды шықпастай иске гириптар қылайын, маған не бересең,- деди (Ҳ,49).
Жас улансаң барар жериң ақ болсын (Ҳ,49),
Бу мисраларда қўлланган киятқан сўзи киятирган сўзининг, улан сўзи ул, ўглон сўзларининг вариантлари бўлиб, лексик-грамматик диалектизмлар саналади.
Достонда отнинг жинси, ёши, тури, ҳаракатларини билдирувчи ва йилқичилик билан боғлиқ қуйидаги сўзлар ишлатилган:
Түйе баққан сәрўанга,
Жылқы баққан жылқыманга,
Малды баққан падашы,
Қойды баққан шопанга,
Дийхан менен тыштабанға,
Есигим гүзар жол болды (Ҳ,51)
Хан қалаға жар урдырды: - Қоррандоз болсаң, азайымхан болсаң, жаўырыншы болсаң, қумалақшы, палшы болсаң, хан алдына барасаң, - деп жар қышқыртты қалаға (Ҳ,48).
Байбѳри байды мәскепши қылды (Ҳ,68).
Бу парчалардаги түйе, жылқы, мал, қой сўзлари ҳайвонларни билдирса, сәрўан, жылқыман, падашы, шопан, дийхан, қоррандоз, азайымхан, жаўырыншы, қумалақшы, палшы, мәскепши - (қовоқ билан сув ташувчи) сўзлари достондаги касб-ҳунар сўзларини ташкил қилади.
Ушбу бобнинг иккинчи бўлими ««Алпомиш» достони тилининг стилистик хусусиятлари» деб номланади. Унда бадиий усул сифатида қўлланилган стилистик фигуралар таҳлил қилинади. Таъкидлаш жоизки, кейинги даврларда тилшуносликда бу масалага анча эътибор қаратилган. Хусусан, ўзбек тилшунослигида кейинги даврларда қилинган тадқиқотлар мисолида кузатишимиз мумкин.1
«Алпомиш» достонида маълум даражада турғун бўлиб қолган, тўлиқ гап шаклидаги стилистик фигуралар кўп учрайди. Масалан:
«Ҳаўа жаўсын, айдын кѳллер ҳѳл болсын,
Жылдан жылға кем дәўлетиң мол болсын».
Бу мисралар ҳарқил қаҳрамонлар тилида достонда етти ўринда қўлланилган. Масалан. Бойсарининг аёли Жантилеснинг тилида, Гулпаршиннинг тилида, Қаражаннинг тилида, Бойсари билан унинг аёли тилида, Қултойнинг тилида ишлатилган. Бахшилар бир қил мисраларни ҳар қил қаҳрамонлар тилида такрорлаш орқали уларнинг эмоционал- экспрессивлигини кучайтиришга интилган.
Ўхшатиш орқали икки нарса ёки ҳодиса ўзаро қиёсланган ҳолда улардан бири иккинчисига қиёслаш орқали тушунтирилади, аниқланади. Ўхшатиш ҳар хил грамматик усуллар орқали ясалади: сифатнинг ўхшатиш маъносини билдирувчи -дай// -дей, -тай// -тей қўшимчалари орқали ва сыяқлы, яңлы, киби, мисли ва бошқа кўмакчи сўлар орқали билдирилади. Бундай ўхшатиш «Алпомиш» достонида образлилик учун кенг қўлланилган.
Масалан: Батырлығын билдирди, аш жолбарыстай ыңыранып,
Жарылған муздай гүңиренип, иркип алды шубарды (Ѳ, 17). Айғыр киби шайнасты(Ѳ, 26).
Бу мисоллардаги ўхшатишлар ўхшашлик маъносидаги сифатларни ясовчи -дай// -дей, -тай// -тей қўшимчалари орқали ҳосил қилинган.
Достонда сўзлар тартибининг ўзгариши - инверсия муҳим стилистик фигура сифатида қўлланилиб, у берилаётган ахборотнинг таъсирчанлигини оширади ва унга тантанаворлик бахш этади:
Екеўи қас болғанда,
Do'stlaringiz bilan baham: |