Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet38/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Навоийда адабий тил муаммоси. Навоийгача ҳам Хоразмий, Саккокий, Атоий, Лутфий каби шоирлар туркий тилда ашъор битишган. Лекин айнан Навоий бу тилни адабиёй тил мақомига олиб чиқадиган асарларни ёзди: 4 шеърий китобдан иборат “Хазойин ул маоний” ва 5 достонни ўз ичига олган “Хамса”си бу фикримизнинг исботидир. Жаҳонда ҳам бундай улкан ишни уддалаган ижодкорлар бор. хусусан, италян шоири А. Данте. Данте ва Навоий ижодларининг муштарак жиҳатлари бор. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз юртларида, ўз она тилларида шундай асарлар битишдики, натижада бу асарлар орқали бири италян, иккинчиси эса туркий тилни адабий тил даражасига (ўзларининг шоҳ асарлари “Илоҳий комедия” ва “Хамса” воситасида) кўтаришди. “Илоҳий комедия” бош қаҳрамони (шоирнинг ўзи) ўрмонда адашиб, ҳайвонлар таъқибига учраб, ахийри устози шоир Вергилийдан йўл йўриқ сўраб олади. Шундан сўнггина севгилиси Беатчичега етишишга ҳаракат қилади. Худди шундай, Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳод устози Суқрот ҳузурига йўл олади. Амм йўлда турли туман тўсиқларга, дев, шер, темир пайкар, аждаҳога дуч келади. Шуларни енгиб ўтгачгина севгилиси Ширинга бориш имконини қўлга киритади. Бу тўсиқлар ўзига хос рамзлардир.
Тилшунослик асарлари ҳам бир бирига ҳамоҳангдир. Дантеда “Халқ тили ҳақида”, Навоийда “Муҳокамут ул луғатайн”. Данте замонида санъат тили лотин тили ҳисобланиб, италян тилининг обрўси йўқ даражада эди. Шунинг учун ҳам у ўз она тили ҳисоясида юқоридаги асарини ёзди. Навоий учун ҳам шуларни айтиш мумкин. Форс тили санъат тили эди. Туркий тил эса унга тенглашолмасди. Ҳайдар Хоразмий, Саккокий, Атойи, Яқиний, Гадоий, Лутфийлар форс шоирларига тенглашолмасди. М. Қошғарий “Девону луғотит турк”дан кейин Навоийнинг тил ҳақидаги асари туркий тилнинг ҳеч бир бошқа тиллардан қолишмаслигини исбот қилди. Бу анъана ҳозиргача давом этиб келаяпти. Э. Воҳидовнинг “Сўз латофати”, А. Аъзамнинг “Тил номуси” ёздилар. Демак, бу асарлар бежиз ёзимаган, ёзилмаяпти. Маълум бир ижтимоий сиёсий вазиятда тил ҳимоясига эҳтиёж туфайли ёзилаяпти. Данте ва Навоий асарларидан сўнг Европада италян, Мовароуннаҳр ва Хуросонда туркийнинг мавқеи кўтарилди. Бу тилларга ўзгача назар билан қарай бошланди. Ҳурмат қилинди.
Данте яҳудий тилни биринчи тил деса, Навоий арабчани энг устун тил деб билади. Данте насроний дини орқали дунёни кўради, шу маънода Исломни, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни, Ҳазрат Алини танқид қилади, уларнинг шаънига ярашмаган ҳақоратомуз сўзлар айтади. Чунки у мутаассиб насроний мақомида қолган. “Илоҳий комедия” шунга далил. Ундан юксакроққа бўйлай олмаган.
Данте илк бор тилшунослик тарихида жуғрофий шевашунослик йўналишига асос солди.
Навоий эса туркий ва форсий тилни қиёслайди.Бу эса ҳозирги тилшуносликда контрастив лингвистиканинг дастлабки кўриниши. (Ғарблик тилшунослар қиёсий тилшуносликка XIX асрдагина асос солинди, деб келишади).
Д. Юсупова ва А. Маликовлар “Алигери Данте ва Алишер Навоий: адабий тил яратиш муаммоси” мақоласида қуйидагиларни ёзади: “Дантенинг “Халқ нутқи ҳақида” асари икки китобдан иборат бўлиб, биринчи китобда тилнинг пайдо бўлиши, итальян лаҳжаларининг фонетик-лексик хусусиятларига доир қарашлар баён этилса, иккинчи китобда поэтикага доир баъзи назарий масалалар ҳақида сўз боради. Умуман олганда, Данте ушбу асарида тил тараққиёти масалаларига мурожаат қилиб, адабий тил яратиш муаммоларига тўхталади. Дантенинг ниятига кўра, бу асар тўрт китобдан иборат бўлиши керак эди. Лекин бизга етиб келган нусхада асар иккинчи китобнинг ўн бешинчи бобида тўхтаб қолган. “Халқ нутқи ҳақида” асари 1304 йил лотин тилида ёзилган бўлиб, 1529 йилда итальян тилига таржима қилиб нашр этилган, 1577 йилга келибгина асарнинг оригинал матни – лотин тилидаги асл нусхаси чоп этилган. Данте яшаган даврда лотин тили адабиёт тили ва умуман санъат тили ҳисобланиб, антик давр анъаналарига содиқ тарзда мактабларда лотин тилида шеър ёзиш қонун-қоидалари ўқитилган. Шу сабабли ҳам Данте ўз она тили ҳақидаги фикрларини лотин тилида ёзади.
Асарнинг биринчи китобида Данте халқ нутқи ҳақида ўзидан олдин ҳеч ким ёзмаганлигини таъкидлайди. Нутқ икки хил бўлади, деб ҳисоблайди Данте: бу болаликдан шаклланадиган халқ нутқи ва римликларнинг адабий тил меъёрларига амал қилган нутқидир.
Шундан сўнг Данте: “Тилнинг инсон учун қиладиган хизмати фикрни ифодалашдир, – дейди. – Инсондан бошқа мавжудотларга нутқ насиб этмагани учун улар қуйи даражададирлар, Тангри тилни фақат инсонга ато этган. Ҳатто, фаришталарга ҳам нутқ берилмаган, сабаби, уларда жисм йўқ, жисмсиз уларга тил ва нутқнинг ҳожати йўқ”.
Данте илк сўзни ким айтган ва бу қандай сўз бўлиши мумкин деган масалага қизиқади. Унинг фикрича, илк сўз Одам Атога тегишли бўлиб, “Худо” деган сўздир. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас, деб ҳисоблайди муаллиф, чунки инсон аввало ўз Яратганига мурожаат қилиши табиий.
“Илк тил яҳудий тилидир. Инсон илк гуноҳни қилгандан сўнг яна гуноҳда давом этаверди, лекин бундан Нуҳнинг ўғли Сом авлодлари ўзларини тийдилар. Инсонлар даставвал Шарқ бўйлаб тарқалиб, кейин Ғарбга ҳам келдилар. Жами тиллар учга бўлинади: ок, ойл, си”.
Мазкур уч тилни бирлаштириб турувчи хусусият, уларда умумий сўзларнинг мавжудлигидир. Данте тиллар ижтимоий-сиёсий вазиятлар таъсирида ўзгаришини таъкидлаб, тиллардаги ўзгариш сабабини инсон табиати ва яшаш тарзининг ўзгарувчан эканлиги билан ҳам боғлайди. Шу тариқа асарнинг биринчи китобидаги тўққиз қисм якунланади.
Данте ўзигача ва ўзидан кейин ҳам бир қанча вақт ҳукмрон бўлган роман тилларининг асосида лотин тили туради, деган фикрга ўз салафларидан фарқли муносабатда бўлади ва ўз қарашларини шундай асослайди: “Лотин тили унинг грамматик қоидалари ишлаб чиқилгач, табиий ривожланишдан тўхтади… Шу боис, халқ гаплашадиган тил ва лотин тили бошқа-бошқа ҳодисадир. Роман тиллари азалдан мавжуд эди… Қатъий грамматик қоидаларга эга бўлган лотин тили ўзгармасдир, халқ тили эса тинимсиз ўзгариб, янгиланиб, бойиб бориш хусусиятига эгадир”.
Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари Аллоҳга ҳамд айтишдан бошланади. Сўнг қуйидаги рубоий келади:
Эй сўз била қилғон офариниш оғоз,
Инсонни арода айлагон маҳрами роз.
Чун «кун фаякун» сафҳасига бўлди тироз,
Қилғон они нутқ ила боридин мумтоз.

Навоий тилга илоҳий воқелик деб қарайди. Дантеда эса бу йўқ эди.


Алишер Навоий тил ва нутқ ҳодисасини фарқлаётганлигини кўришимиз мумкин:
“…Сўз дурредурким, анинг дарёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва куллдур. Андоқки, дарёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳарига кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафига соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси писбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб асру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур”.
Кўринадики, Дантенинг “Халқ нутқи ҳақида” ҳамда Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асарларининг асосий мавзуси адабий тил масаласидир.
АДАБИЁТЛАР.
1. Алишер Навоий қомуси. Тошкент. Шарқ. 2016.
2. Холбеков М.,Навоий мероси француз тилида.
3. Дилнавоз Юсупова, А, Маликов.,Алигьери Данте ва Алишер Навоий: адабий тил яратиш муаммоси. Интернет материаллари.
4. Альфред Курелла. Буюк шоирнинг қайта кашф этилиши. “Шарқ юлдузи”, 2014, №5

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish