Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона


Навоий асарларининг дунё миқёсида ўрганилиши



Download 0,51 Mb.
bet36/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Навоий асарларининг дунё миқёсида ўрганилиши. 2016 йилда Берлинда Навоийнинг 575 йиллик юбилейи нишонланди. Унда Навоийнинг Жаҳон адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳам сўз борди. Ўзбекистондан М.Али, Ш. Сирожиддинов ва А. Эркинов иштирок этди. А.Н.нинг 30 яқин асарлари Берлин кутубхонасида сақланмоқда.
В.Бартольд, Е.Бертельс, В.Жирмунский, А.Боровков, В.Зоҳидов, Ҳ.Сулаймонов, Ғ.Каримов, Н.Маллаев, А.Ҳа­йитметов тадқиқотларида Навоий қолдирган мероснинг дунё миқёсида ўрганилиши ҳақида баҳоли қудрат ёзилган. “Бироқ мутафаккир адиб асарларининг таржималари ва талқинини кенг ёритган монографик тадқиқотлар ҳозиргача яратилгани йўқ” дейди проф. М. Холбеков.
XVII асрга доир манба —Бартоломе д’Ербелонинг «Шарқ кутубхонаси» китобининг 99-саҳифасида «Алишер» номли мақолада ёзади: «Алишер ёки Мир Алишер Навоий деб аташади. Бу ном «Али» ва «Шер» сўзларидан таркиб топгандир... Алишер Хуросонда вазир бўлиб, жуда катта обрў-эътибор қозонган. У йирик олим ва ширинсухан шахс бўлган. Ҳирот шаҳрида ўзининг бой кутубхонасини яратган ва унга шогирди — тарихчи Хондамирни мутасадди этиб тайинлаган». Китобнинг 661-саҳифасидаги “Навоий” мақоладасида эса унинг Бойқаронинг вазири бўлганлигию Хамсадаги бир неча асарларининг номларини санайди.
Профессор М. Холбеков “Навоий мероси француз тилида” мақоласида қуйидаги фикрлар мавжуд: “XVIII асрга келиб Ғарбий Европада, жумладан, Францияда филоориентализм (Шарқни севиш ва ўр­ганиш — М.Х.) тенденция­си фан ва маданиятни диний жаҳолатдан ҳимоя қи­лишда муҳим роль ўйнади. Фран­цуз маърифатпарвар адиблари — Монтескьенинг «Форс номалари», Вольтернинг «Шарқ қиссалари», Дид­ронинг «Бевафо жавоҳирлар» асарларида шар­қо­на сюжетлар асосий мавзу қилиб олинган. Шарқона сюжетларни ўз қиссалари мазмунига сингдириш анъ­анаси, айниқса, Вольтернинг фалсафий асарларида яққол кўзга ташланади. Ма­салан, Шарқ фольклори, ми­фологияси ва адабиётини яхши билган ёзувчи ўзининг «Задиг ёки тақдир» қис­сасидаги «Ит ва от» боби маз­мунини табризлик Хрис­тофор Арманийнинг «Сарандип подшоси уч ўғлининг саргузаштлари» (1557) ном­ли асаридан олгани ўша даврда илмий жамоатчиликка маълум бўлган. Шарқшу­нос Е.Бертельснинг ёзишича, Христофор Арманий ҳам ўз асарига бу сюжетни Алишер Навоийнинг «Сабъаи сай­ёр» достонидаги ҳикоятдан эркин таржима қилиб ол­ган”. 
XVIII асрда Францияга Шарқ мамлакатларидан кўп­лаб ноёб қўлёзмаларнинг олиб келиниши шарқшунослик илмининг ривожига кат­та замин ҳозирлади. Аср охи­рига келиб, Париж Ғарб шарқ­шунослигининг йирик мар­казларидан бирига айланди. 1795 йили «Шарқ жон­ли тиллари мактаби» очил­ди, 1821 йили «Осиё жа­­мияти» ташкил топди. 1823 йилда шу жамиятнинг наш­ри — «Осиё журнали» чоп этила бошланди. Бу даврда С. де Саси, А.Кло­п­рот, Э.Катремер, А.Ре­мю­зо, Ф.Белен каби шарқ­­шу­нос олимлар туркий халқ­­лар адабиёти наму­наларини ўрганиш ва таржи­ма қилиш билан машғул бўл­­дилар. Айниқса, улар ўз­бек адабиёти салафлари — ҳаз­рат Навоий ва шоҳ Бобур ижодини ўрганишга ало­­­­ҳида эътибор қаратдилар. Масалан, таниқли шарқ­­­шу­нос олим Силвестр де Са­си (1758—1838) тад­қи­қот­ларида Алишер Наво­ий ме­росини ўрганишга кенг ўрин берилганини кузатамиз”.
М. Холбеков: “Француз адабиётшунослигида Алишер Навоий ижо­ди­га ҳаққоний баҳони маш­­ҳур адиб Луи Арагон (1897—1982) берган. У ўзининг 1955 йили нашр қи­линган монографиясида со­биқ Иттифоқ халқлари адабиёти хусусида фикр юритаркан, ҳар бир ёзувчи фао­лиятини ўз халқи тарихи ва маданияти билан бевоси­та боғлаб талқин қилишга уринади. Таниқли француз адабиётшуноси Жан Фревиль сўзи билан айтганда, Арагон «бу китоби билан французларга ҳали маълум бўл­ма­ган бир қатор миллат ва элатлар маданиятига эшик очиб берган эди». Ара­гон ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида аниқ маълумотларни келтираркан, профессор Е.Бертельс, Ойбек ва Ғафур Ғуломнинг шоир ҳа­қидаги мақолаларидан фой­даланганини ҳам қайд этиб ўтган.
«Навоий, — ёзади Л.Ара­гон, — Саъдий ва Аттор шеъ­рияти, айниқса, Озарбайжон шоири Низомий Ган­жавий изидан бориб, унинг «Хамса»си анъаналарини давом эттиради. Айнан шу ҳодиса француз ўр­та аср адабиётидан то Ре­нессанс давригача бўлган адиблар ижодида ҳам кечган эди». Арагон китобида Навоийнинг она тилида тенги йўқ асарлар яратганини яна бир карра тасдиқлаш ва ўз ўқувчисига етказиш мақ­садида «Фарҳод ва Ширин» достонидан бир шеърий парчани француз тилида келтириб ўтади.
Луи Арагон Навоийнинг давлат арбоби, маданият ҳо­мий­си сифатидаги муҳим та­ри­хий хизматларини ҳам ало­­ҳида таъкидлаган. Масалан, унинг вазирлик лаво­зимида эл-юрт фаровонлиги, халқ осойишталиги йўлидаги фаолиятига қуйидагича таъриф беради: «Навоий вазир лавозимида халқпарвар фуқаронинг истаги ва та­лабини қондиришга интилган шахс эди. Тўғри, уни том маънодаги демо­крат шахс бўлган дея олма­сак-да, бироқ у замонасининг прогрессив кишиси бўл­ган ва илмни, шеъриятни, санъатни жуда қадрлаган. Шу хислатлари билан у Ре­нессанс зиёлиларига жуда яқин турган эди».
Кейинчалик ҳам ўз ижодида Шарқ халқлари адабиётига, жумладан, Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Жомий ва Навоий ижодига ҳурмат билан қараган Арагон, айниқса, шеъриятда улар асарларидаги шарқона анъаналардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Маса­лан, 1963 йили босилиб чиқ­қан «Мажнун Эльза» маж­муасига кирган шеърларида шарқона поэтик тасвирнинг французча матн маз­му­нига нақадар уйғунлашиб кет­ганини кузатамиз. Ара­гон ушбу китобидаги ли­рик қаҳрамон Эльзани Шарқ клас­сиклари қаламига мансуб «Лайли ва Мажнун» дос­тонидаги Қайснинг сев­­гилиси Лайлига ўхшатаркан, ўз ишқи­га муносиб со­ҳиб­­жамол па­риваш қиёфаси­да тасвирлашга ҳаракат қи­лади.
Дарҳақиқат, Арагон «Маж­нун Эльза» китобини ёзаётганида Шарқнинг қайси шоири ижодидан илҳомланганини, қандай манбалардан фойдаланганини ҳам ўқувчига эслатиб ўтган. Китобнинг охиридан ўрин олган «Изоҳлар»да Шарқ классиклари номларига тушунтириш бериб ўтаркан, Алишер Навоийга ҳам тўла таъриф беради”.
М. Х. : “ХХ асрнинг сўнгги йилларида франциялик ижодкорларнинг ҳам ҳазрат На­во­ий меросига, умуман, ўз­бек шеъриятига қизиқиши орт­ди. Шу ўринда Парижда чиқадиган журналлардан би­ри «Action poetique» («Шеърий ҳаракат»)нинг саъй-ҳаракатини алоҳида эъти­роф этмоқ жоиздир. 1989-1990 йилларда чиққан жур­налнинг икки сони ўзбек шеъ­риятига бағишланган. 1990 йили журналнинг «Ўз­бек ғазали»8 номли махсус со­ни босилиб чиқди. Ушбу маж­муада ўзбек мумтоз шеърияти вакиллари — Хожа Аҳ­мад Яссавий, Лутфий, Ҳу­сайний, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Бо­бораҳим Машраб, Нодирабе­гим, Огаҳий, Увайсий, Фаз­лий ва Маҳзунанинг ижод на­муналари берилган. Ғазалларни француз тилига қи­лин­ган тагламадан истеъдодли шоир Жан-Пйер Бальф ма­ҳорат билан ўгирган. Шо­ир-таржимон француз таржима санъатида кенг қўлланадиган усул, яъни назмни наср билан ўгириш тажрибасидан фойдаланган. Натижада ғазалларнинг таржимада мазмуни тўла сақлангану, аслиятдаги мусиқавий оҳанг ўз кучини йўқотган. Ал­батта, ғазал оҳангини Ғарб тилларида сақлаш муш­кул.
Француз шоири Жан-Пьер Бальф ҳазрат Навоий шеъриятидан қилган таржималари мундарижасини янада кенгайтириб, шоир таваллудининг 550 йиллигига катта совға тайёрлади. Па­риждаги нуфузли нашриётлардан саналмиш «Ла Ди­феранс» китоб уйи 1991 йили Навоий шеърияти мажмуасини «Ғазаллар ва бош­қа поэмалар» номи билан чоп этди”.
Францияда чоп этиладиган “Осиё”журналида Навоийга бағишланган қатор мақолалар эълон қилинган. Белен деган олим Навоийни туркий тил мавқеини кўтарганини таъкидлайдию унинг ижодини тақлидчиликда айблайди. Проф. Е. Бертельс буни “енгил елпи баён” деб атайди. Қомусларда ҳам Навоий ҳақида алоҳида мақолалар бор.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish