Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet41/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Джовани Боккаччо (1313-1375) Уйғониш даврининг етук олими ва адибидир. Боккачо Флоренциялик савдогар ва француз аёлининг никоҳсиз фарзанди бўлиб, Парижда туғилган. Онаси вафотидан сўнг Флоренция ва Неаполда ўсиб улғайди.
1338 йили «Филоколо» романи яратилди. 1339 йилда эса антик сюжетга асосланган «Тезеида» достонси ёзиб тугалланди. 1348 йилда Евпопа адабиётидаги илк психологик асарлардан бўлган прозада ёзилган «Фpяметта» қиссасини тугатди. Ёзувчи унда севгилиси ташлаб кетган маoшуқани хис-туйғу ва руҳий азобларини усталик билан тасвирлайди.
«Декамерон» (1352-1354). Халқ оғзаки ижодининг энг яхши намуналари ва антик адабий меросларини ўрганиш, улардан ижодий фойдаланиш натижасида Бокаччо новелла жанрини янги, юқори босқичга кўтарди.
У новелла жанрига янги, гуманистик мазмун, реалистик характер киритиши билан, уни «тубан» жанрдан «юқори» жанрлар қаторига кўтарди. Ёзувчи ҳикояларнинг мақсади ўқувчининг овутиш ва қизиқтиришгина бўлмай, балки кишиларга янги онг, маданият ва гўзаллик идеалини сингдиришдан иборат бўлмоғи ҳам керак, деб билади.
1348 йили Флоренцияда ўлат касали тарқалиб, эпидемия соғ қолган кишиларни хулқ-атворига ҳам таoсир этмай қолмади. Ўрта аср диний урф-одатлар, нариги дунё азоблари ҳақида уйдирмалар янада авжига чиқди. Шундай оғир шароитда Бокаччо «Декамерон» асарини яратди.
Асарда 100 та новелла бор. Новеллаларнинг бири иккинчисига махсус уловчи ҳикоялар воситасида боғланади. Асар ўлат касали тарқалишини тасвирлашдан бошланган. Флоренциялик йигит ва қизлар (7 та қиз ва 3 та йигит) шаҳардан чиқиб кетиб, боғи Эрамга боришиб, ўлат ва ваҳимани ақл-идрок билан енгишга интиладилар. («Декамерон» - юнон тилидан ўн кунлик деган маoнони англатади). 10 кунда 100 новелла эшитилади. Ҳар кунги ўтиришни бошқариш учун қирол ёки қиролича сайланади.
Чин севгини куйлаш, феодал-дворян табақалари урф-одатларини қоралаш, кўплаб руҳонийларни бузғунчиликларини очиб ташлаш, оддий кишиларни характерини маъқуллаш новеллаларнинг асосий мавзусидир. Новеллаларда ишқ-муҳаббат мавзуси катта ўрин эгаллайди. Масалан, бешинчи куннинг, 1-новелласида севгининг ижодкор, илоҳий кучи ҳақида ҳикоя қилинади. Новелланинг сюжети қуйидагича: Кипр оролида Аристипп деган киши яшаган. Унинг ўғилларидан бири Голезо баланд бўйли, қомати келишган, аммо тентаксимон йигит бўлади. Муаллимларнинг насиҳатлари ҳам, отасининг калтаклари ҳам унга таoсир қилмайди. Кишилар уни Чимоне («ҳайвон») деб атайдилар. У отасининг буйруғи билан қишлоқдаги хизматкорлар орасида яшайди. Баҳор кунларининг бирида Чимоне чашма ёнида ухлаб ётган Эфигонияни исмли қизни кўриб, унга мафтун бўлиб қолади. У отаси олдига бориб, унга ҳам акалари каби кийим қилиб беришини сўрайди. Висолга эришиш истаги тез орада уни саводли ва одобли йигит бўлишга мажбур этади. Мусиқа ва ашула, ҳарбий машқларни ўрганади ва ниҳоят Эфигониянинг висолига етишади.
Муҳаббат - инсонларни ҳайвоний дағалликдан ҳоли қилувчи, ғафлат уйғуси босаётган ақлларни ҳушёр этувчи куч эканлигини тасвирлаш Уйғониш даврини асосий белгисидир.
Асардаги асосий ғоялар антиклерикал йўналишдадир, яъни эски диний урф-одатлардан эркин муҳаббат устун чиқади.
6 куннинг 10-новелласида черковдан чиққан Чиполланинг кирдикорлари фош қилинади. Чиполла одамларни лақиллатиб юради. Бир куни у деҳқонларга фариштанинг патларини кўрсатмоқчи бўлади. Икки масхарабоз, қутидаги тўтининг патларини олиб, ўрнига кўмир солиб қўяди. Чиполла халққа патни кўрсатмоқчи бўлади аммо қутидан кўмир чиқади, лекин у ўзини йўқотмайди, бу авлиё Лаврентий куйдирилганидан сўнг қолган, «кўмири» деб, одамларнинг кийимларига хож солиб, уларни лақиллатиб, янада кўпроқ садақа йиғиб олади.
Бокаччо кичик хажмдаги хикоялари орқали ўша давр ҳаётининг турли манзараларини реалистик акс эттириши билан қадрлидир. У новеллалар тилига катта эoтибор берган бўлиб, улар қисқа ва ёрқин образлидир. XIV, XV, XVI аср Италия новеллистлари Бокаччо асарларининг тилидан ўрганадилар.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish