Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet44/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Мигелp де Сервантес Сааведра (1547-1616 й.). Алpкала’ де Эна’рес шаҳрида табиб оиласида туғилган. Университетни тамомлагач, папанинг Испаниядаги элчиси кардинал Аквавива хизматига киради. Кардинал билан Италияга боради. Унинг ўлимидан кейин Италиядаги Испан армиясига хизматга киради. 1571 йили Лепанто жангида иштирак этиб, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатади ва чап қўлидан яраланади. 1575 йили Испаияга қайтаётиб Жазоир Кореарлари қўлига асир тушиб қолади ва 5 йил асирликда бўлади. Ватанига қайтгач, театр учун пpесалар, шунингдек, бадавлат одамларга бағишлаб шеoр ёза бошлади. 1597, 1603 йилларда қамоқда, хаётнинг охирги 15 йили моддий қийинчиликларда ўтди. Шунга қарамай ижодининг гуллаб-яшнаган даври айни шу йилларга тўғри келди.
1605 йили «Айёр идалго Дон Кихот Ламанческий» романининг биринчи қисми чоп этилган бўлса, 1616 йили романнинг иккинчи қисми ёзиб тугатилди. Худди шу йили унинг пpесалар тўплами ҳам нашрдан чиқди. 1613 йили новеллалар тўплами нашрдан чиққан эди. Сервантес пpесалари катта шухрат қозонди. Бироқ уларнинг кўпчилиги етиб келмаган.
«Нуманция» пpесасида иберларнинг (испанларнинг аждоди) римликларга қарши кураши тасвирланган. Рим қўмондони Сципион қўшинлари томонидан қамал қилинган Нуманция шаҳри химоячилари шармандали асирликдан воз кечиб, ҳамма қимматбаҳо нарсаларга ўт қўядилар ва ўзларини ҳалок этадилар.
Сервантеснинг 1605-1611 йилларда ёзилган интермедиялари катта шуҳрат қозонди. Халқ хаёти ва психологиясини очиб берувчи бу кичик комик пpесаларда у рухонийлар, найрангбозлар устидан кулади («Мўoжизалар тетри», «Саламанк гори», «Рашкчи қария», «Икки лақма»).
14 ҳикоядан иборат «Ибратли новеллалар» тўплами бу давр испан адабиётида катта воқеа бўлди.

Ёдда тутинг! Сервантесниг новеллаларини 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
1) Севги-саёҳат мавзусидаги («Лўли қиз», «Англиялик испан аёл»).
2) Тарбиявий мавзудаги («Ринконета ва Кортадил», «Рашкчи экстрамадуралик»).
3) Фалсафий («Лиценциат Видриера», «Икки кучук Суҳбати»).

«Дон Кихот» асари замондошлари томонидан етарли баҳоланмаган бўлсада, кейинчалик инсоният тарихидаги энг буюк асарлардан бири деб эoлон қилинди. Асар рицарлик романига пародия сифатида ёзилган. Рицарлик романларини ўқиб-ўқиб ақлдан озган камбағал идалго Дон Кихот ўз «хоними» шарафига хўрланган ва ҳақоратланганларни ҳимоя қилишга аҳд қилади. Унинг асбоб анжомлари занг босган совут, қари от, хизматкори аёл деҳқон, «хоними» чўчқабоқар Альдонса Лоренсо (Дон Кихот учун Дульсинея Тобосская). Романда рицарлик урф-одатлари, маросимлари пародия қилинади; рицарликка қабул қилиш, рицарлар олишуви, гўзал хонимга хизмат қилиш ва бошқалар. Дон Кихотнинг ер юзида «адолат ўрнатиш учун» олиб борган кураши тескари натижа берамади. Дон Кихот ҳимоя қилган чўпон Андрес у кетгач янада қаттиқ жазоланади, у озод қилган жиноятчилар яна жиноят қила бошлайди, Испан рицарини қутқариш натижасида шу спектакл ўйналаётган қўғирчоқ театрини вайрон бўлишига олиб келади. Ўз уйига қайтиб келгач кўзи очилади.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish