* «Дон Кихот» романи бўйича алоҳида амалий машғулот ўтказилади.
Француз уйғониш адабиёти. Француз Уйғониши ўз ривожланишида Италияга хос хусусиятларга эга бўлиши билан биргаликда, ўзининг фарқли томонларига ҳам эга эди. Француз буржуазияси бир қадар ортда қолганлиги сабабли гуманистик ҳаракатда фаол иштирок эта олмади. Француз Уйғонишига Италия катта таoсир ўтказди. Франциск I даврида (1515 –1547 й.) Италия Реннесанс маданияти фаол инпорт қилинди. Қирол Леонардо да Винчи, Андрес дел Сарт, Беквентуто Челлиниларни Францияга таклиф этди. Данте, Петрарка, Боккаччо асарлари таржима қилинди. Француз гуманистик ҳаракатининг атоқли арбобларидан бири Маргарита Наварская эди (Франциск I синглиси 1492-1549 й). Италpян, грек, лотин тилларини яхши билган ўқимишли аёл Маргарита кўплаб шеoрлар ва достонлар яратди. Унинг машхур асари «Гектамерон» («Етти кунлик») новеллалар тўплами эди. «М.Наваррскаянинг тўгариги» да шоир Клеман Маро, ёзувчи Бонавентура Диперpе фаол иштирок этганлар.
Франсуа Рабле (1494-1553 й). Француз гуманизмининг атоқли номоёндаси, буюк француз ёзувчиси Ф.Рабле Шинонда туғилди. Ёшлик йилларида монастирда диний билимлар билан биргаликда ёзувчиларни ва ҳуқуққа оид рисоллаларни ўрганди. Номаoлум сабабларга кўра, монастирдан кетиб медицинани ўрганади. 1532 йилдан бошлаб Леон госпиталининг врачи лавозимида ишлай бошлади. Париж епископи, кардинал Жан дю Белле, қирол Франциск I қўл остида хизмат қилди. 1553 йили Парижда вафот этди.
Медицина, ҳуқуқшунослик, археолигияга оиб асарлар ёзган. Ёзувчи сифатида «Гаргантюа ва Пантагрюэлp» романи билан шуҳрат қозонди. Романни ёзишга 1532 йилда Леонда эoлон қилинган «Гаргантюанинг буюк ва бебаҳо хроникаси» номли халқ китоби туртки бўлди. Шу йили Рабленнинг «Буюк дев Гаргантюанинг ўғли, дипсодлар қироли шавкатли Пантагрюэлнинг дахшатли ишлари ва қаҳрамонликлари» китоби ёзилди. Ёзувчи халқ китобидаги схемаларни сақлаб қолди, унда кўплаб образлар ва сюжетлар мотивини олди. Шу билан эпопоэяга Пантагрюэлнинг дўсти ва ҳамрохи Панург образини олиб кирди. 1634 йили Рабле ўзининг «Пантагрюэлнинг отаси буюк Гаргантюани даҳшатли ҳаёти» номли асарини эoлон қилди. Роман эпоянинг биринчи китоби сифатида ёзилди. Бу романда ёзувчи баoзи мотивларни (Гаргантюа ва унинг ота-онасини баҳайбатлиилигини, унинг баҳайбат отда юриши, Нотрдам ибодатхонасидан қўнғироқни ўғирлаши) ишлатган ҳолда асосан ўз ижодий фантазиясига таянади. Романда эски тарбия усуллари танқид қилинади ва унга гуманистик педагогика қарама-қарши қўйилади. Ўғирланган қўнғироқларни сўраб нутқ сўзлаган магистр Ианотус де Брагмардонинг сўзлари сарбонначиларнинг баландпарвоз риторикасига пародиядир. Шундан сўнг Пикрахолнинг босқинчилик режалари - феодаллар, қироллар, феодал уришлари танқиб қилиниб, сатира остига олинади. Уруш фонида жисмоний ва маoнавий соғломлик, ҳаётга ишонч рамзи сифатида монах пайдо бўлади. Роман Жанни режаси остида бунёд қилинган Телем аббатлигининг очилиши билан якунланади. Бу ерга оқил, маданиятли ва озод шахслар тўпланганлар.
«Пантагрюэлнинг қаҳрамона ҳаёти ҳақида учинчи китоб» 1546 йили пайдо бўлди. У олдинги китоблардан анчагина фарқ қилади, чунки бу пайтга келиб қирол Франциск I сиёсати ўзгарган эди. Реакциянерлар ғалаба қозонди. Озод фикрловчилар ва калpвинстлар таoқиб остига олинган эди.
Ушбу китобда Пантагрюэл томонидан босиб олинган дипсодлар мамлакатидаги тинч-осойишта ҳаёт кўрсатилган. Бу замонанинг босқинчилик сиёсатига антитезадир. Шундан кейин ўз мулкларида уч йиллик даромадни икки хафта ичида сарф қилиб юборган Панургнинг саргузаштлари ҳикоя қилинади. Сўнгра ҳар қандай воқеаларга якун ясалади. Ва китобда ботаника, медицина, ҳуқуқ ҳақидаги суҳбат ва мулоҳазаларга кенг ўрин берилади. Бу суҳбат ва мулоҳазаларга Панургни уйланиш ёки уйланмасликлари тўғрисидаги иккиланишлари (рог) сабаб бўлади. Бу суҳбат жараёнида Панург ақлли гап айта олмайдиган турли «файласуф» лар, ҳамма масалани суяк ташлаб ҳал қиладиган судpя Брудуа билан учрашади.
1548 йили тўртинчи китоб ёзилади. Орадан тўрт йил ўтиб ушбу китобни кенгайтирилган варианти пайдо бўлди. Романда Панургнинг Хитойга сафари ҳақида ҳикоя қилинади. Йўлда сайёҳлар Прокурация ороли (кляз, судяга), кареапрна (католик рўзадорлар), колбаса, панефиклар (папага фиг кўрсатувчилар), папиманлар (папа тарафдорлари), мистер Гастер («Ошқозон») оролларида бўлади.
Китобда данил фантазимни қўллаб-қувватловчи янги қирол танқид қилинади.
1564 йили Рабленинг ўлимидан 10 йил кейин бешинчи китоб нашр этилди. Роман Рабленинг қўлёзмалари асосида дўстлари томонидан нашрга тайёрланган. Асарда Панургнинг сиёсатини ниҳоясига етиши ҳақида ҳикоя қилинган эди. Рабле ўз романлари билан бадиий реалимни кенгайтирди ва чуқурлаштирди. «Гаргантюа ва Пантагрюэлp» француз ренесансининг энг демократик асари ҳисобланади. Роман француз тилини ривожлантиришда ҳам катта хизмат қилди. Унинг кейинги давр ёзувчиларига таoсири беқиёсдир. Молpер, Лафонтен, Лесаж, Волpтер, Балpзак, А.Франс, Р.Роллан ва бошқалар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |