Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet48/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Ёдда тутинг! Классицизмда адабий драма жанрида 3 бирлик қонуниятга риоя этиш талаб этилади:

  1. замон (воқеа бир кунда бўлиши керак)

  2. макон (бир жой, бир бинода бўлиши керак)

  3. ҳаракат (ягона сюжет йўли) бирлиги.


лассицизм антик адабиётга тақлид қилиш асосида келиб чиққан йўналиш ҳисобланади.
XVII аср инсониятга Милpтон, Корнелp, Расин, Молpер, Лопе да Вега ва Калpдерон каби ёзувчиларни етиштириб берди.

XVII аср испан адабиёти. XVI асрнинг иккинчи ярмидан эoтиборан таркиб топа бошлаган испан абсолютизми XVI аср давомида мустаҳкамланиб, XVII асрнинг биринчи чорагида инқирозга учрайди.
XVII асрга келиб Испания Европанинг иккинчи даражали давлатига айланди. Мамалакат иқтисодиёти издан чиқади. Ижтимоий ва миллий зулмга қарши қўзғолонлар шафқатсиз бостирилади. Бу вақтда черков абсолютизмининг энг даҳшатли қуролига айланади. 7 млн. кишилик мамлакатнинг 1 млн. 200 минги руҳоний, эркак монах ва аёллар эди.
Инквизация (XVII-XVII аср) даврида 30 минг одам ўтда куйдирилди, 300 минги зиндонда ўлдирилди. Мустамлака мамалакатлар қўлдан кетди (Голландия, Португалия).
Мамалакат ҳаётидаги ана шу воқеалар адабиётида ҳам ўз аксини топди.
Испанияда Ренассанс бошқа давлатларга қараганда анча кечикди. Лекин Уйғониш даврининг сўнгги икки титани - Сервантес ва Лопе де Вега ижоди бутун инсоният мулкига айланди.
XVII аср испан адабиётида 3 адабий йўналиш - Уйғониш реализми (Лопе де Вега бошчилигида), классицизм (бир қанча филолог олимлар ва университет томонидан қўллаб-қувватланган); ва боракко (энг олий талқини - Калpдерон ижодида).
Ўзида антик маданият ва миллий анoаналарни мужассамлаштирган ренессанс реализми XVII аср I ярмида Испаниядаги энг кучли ва сермаҳсул бадиий йўналишдир.
Лопе де Вега (1562-1635). Буюк Сервантес ўлимидан бир йил бурин (1625) у ҳақида «Табиатнинг мўжизаси – буюк Лопе де Вега пайдо бўлди» деган экан. Испан халқи ўз фарзандини жуда ҳам севади. Ҳар қандай уста ўз махсулотини реклама қилар экан «Ҳатто Лопе ҳам бундай қилолмаган бўларди» – деган сўзларни айтади.
Лопе де Вега 1562 йил 25 ноябрда Мадридда ҳунарманд оиласида туғилган.
Университетда ўқиши билан бир қаторда қироллик математика академиясида маoрузалар тинглади.
Лопе де Вега билим доираси жуда кенг бўлиб, хилма-хил жанрларда ўз маҳоратини синаб кўрди. (Сонет, роман, қасида, достон, хикоя, роман ва драматик асарлар) Ёзувчиларнинг шу вақтгача топилган пьесалари 426 та бўлиб, шулардан 50 таси диний мавзудаги драмалардир.
Драматик асарлари. Унинг сарлари асосан 3 та катта қисмга бўлиш мумкин: Тарихий қаҳрамонлик, социал-сиёсий ва севги-маиший мавзулардаги драма комедиялар.
Ёзувчининг драматургия соҳасидаги қарашлари «Комедия яратишда янги санъат» (1609) шеърий асарларида баён этилган. Унга кўра макон ва вақт бирлигидан воз кечган. Итальян классицистлари назарияларига қарши чиқди.
Пьесада бир неча эпизод ёки сюжет йўли бўлиши мумкин. Фожиавийлик билан кулгини аралаш ҳолда тасвирлаш зарур.
«Қўзибулоқ» («Фуэнте Овехуна») 1612-13 тарихий қаҳрамонлик ва ижтимоий-сиёсий мавзусидаги драмаларнинг энг яхши намунасидир.
Сюжет:Калатраво Рицарp орденининг командори феодал Фернан де Гусман ўзига тобе Қўзибулоқ қишлоғида яшаб, аҳолига қаттиқ зулм ўтказади. У қишлоқ оқсоқоли қизи Лауренсияни зўрлаб олиб кетмоқчи бўлади. Лекин деҳқон йигит Фрондосо йўл қўймайди Мамалакат бирлигига путур етказиш мақсадида Сpюдад Реалга қарши кураш очган ва енгилиб қишлоққа қайтган командор Лауренсия ва Фрондодо тўқи вақтида кириб келиб, йигитни қамоққа олиб кетиб, Лауренцияни олиб кетади.
Таҳқирланган Лауренция пайдо бўлиб, ўз қизини душман қўлига бериб қўйган отаси ва қариндошларини «қўзини бўрига олдирган ва қўрқиб турган чўпонга ўхшатади. Эрлар билан бирга аёллар ҳам қуролланиб, командор саройига бостириб киради ва уни ўша ерда жазолаб ўлдиради. Командор хизматкорларидан бири бри Флорес яширинча қиролга бориб, воқеани етказади. Қирол қишлоққа чиновник жўнатди. Терговчи қийнаб сўроқ қилади. Айбдор ким? деган саволга: Айбдор қўзи булоқ» деб жавоб беради. Тергов тўхтатилади. Ва деҳқонларни гуноҳидан кечади. Қишлоқ бевосита қирол назорати остига ўтади.
Асарда бир одамнинг, балки бутун халқнинг фожеаси акс эттирилган. Драматург воқеаларни бежаб, бўрттириб кўрсатмайди. Унда ҳамма нарса оддий ва ҳаётий. Унинг барокко шоирларидан фарқи ҳам шунда.
Асарнинг марказий фигураси – Лауренция. У мағрур, ақлли қиз. Шу билан бирга ўз шахсий ғурури бировлар томонидан топталишига йўл қўймайди.
Қизнинг отаси оқсоқол Эстебан ва Фроноснинг отаси деҳқон Хуан Рижий содда ва мўмин кишилардан бўлиб, золимларга қарши бош кўтарган курашчиларга айланадилар.
Воқеалар қувончли ечим билан тугайди. Деҳқонлар ғалаба қозонадилар. Бошқача бўлиши мумкин эмас эди, чунки доимо ҳаётга ғалаба қозонади, қаерда адолат учун кураш, ғалабага ишонч бўлса,ўша ерда ҳаёт бор – драматург фалсафаси ҳам ана шундай.
Бундан ташқари унинг «Севилp юлдузи», «Валенсия беваси», «Рақс муаллими», «Ит ўт емас, бировга ҳам бермас» (Баҳил) пpесалари ҳам машхур.
Испанияда Лопе де Вега традицияларини давом эттирувчи бир қанча ёзувчилар етишиб чиқди. (Гилpен де Кастро (1569-1631), Алеркон (1581-1639); Тирсо де Молина (1557-1648).

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish