Жамоа бўлиб куйлаш мусиқа фаолиятининг етакловчи услуби



Download 20,77 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi20,77 Kb.
#233711
Bog'liq
3-mavzu konspekti METODIKA


Жамоа бўлиб куйлаш мусиқа фаолиятининг етакловчи услуби
Режа:
1. Хор билан ижронинг мақсад ва вазифалари.
2. Хор турлари мазмуни ва уни ўтказиш жойи.
3. Хорга қўйилган талаблар.
4. Ўқувчилар овозни мухофаза қилиш.
Умумий таълим мактабларида болаларга бериладиган мусиқа тарбияси фақат муcиқа маданияти дарслари билангина чекланиб қолмаслиги керак. Синфдан ташқари мусиқа тарбияси ишини яхши йўлга қўйиб айниқса хор жамоаларини тўғри ташкил этиш жуда муҳимдир. Чунки синфдан ташқари мусиқа машғулотлари ўқувчиларининг бадиий дидини ўстиради, уларнинг эстетик тарбиясини такомиллаштириб, чуқурлаштира боради, уларнинг мумтоз мусиқа ва халқ ижодининг энг яхши намуналари билан таништиради. Ўзбекистондаги бир қанча умумий таълим мактаблари маълум даражада синфдан ташқари мусиқа тарбияси ишларини олиб бориб, болалар бадиий хаваскорлик кўрикларида хор жамоаларини кўрсатиб келмоқда.
Хор – яхши уюштирилган ва тартибга солинган хушовоз жамоадир. Бу жамоа хор асарларини уйғунлик билан, тўғри ва бадиий ижро этиш қобилиятига эга бўлади. Лекин мактаб хор жамоалари кўпинча тасодифий тузилади; улар болалар бадиий хаваскорлик кўрикларини ўтказишдан бирмунча олдин, баъзан бир-икки ой аввал пайдо бўлиб, кўриклар ўтказилгандан кейин дарҳол тарқалиб кетишади. Хорда қатнашадиган болаларнинг мусиқа қобилияти ва хорда қўшиқ айтиш хоҳиши бир– йўқлигига қарамасдан, хор қатнашчиларининг сонини кўпайтириш пайига тушиб қолишдек нотўғри интилиш ҳам кўзга ташланади. Мактаб хор жамоасининг муваффақиятли ишлаши учун биринчи энг муҳим объектив шартхорнинг муайян мақсадни кўзлаб мунтазам ва планли равишда ишлашидир. Яхши хор жамоаси – мактаб маъмурияти, ёшлар ташкилоти ва болалар ташкилотларининг болаларни мустақиллик, миллий истиқлол мафкураси рухида тарбиялаш ишига, уларни ҳар ёқлама камол топтира бориш ишига тўғри муносабатда бўлишлари самарасидир.
Мактаб хор жамоасининг муваффақиятли ишлаши учун иккинчи энг муҳим объектив шартўқувчиларни ёшларига қараб хорга тўғри қабул қилишдир. Масалан, 8-9 яшар болаларнинг овоз диапазони октавага яқин. 12-13 яшар болаларнинг овоз диапазони эса бир ярим октавага яқин бўлади. Ёшига қараб болаларнинг иш қобилияти ва овоз аппаратларининг чидамлилик даражаси ҳам турличадир. Кичик ёшдаги болаларнинг иш қобилияти ўрта ёшдаги болаларникига қараганда заифроқ бўлади, овоз аппаратлари эса тез чарчаб қолади.
Бундан ташқари, болаларнинг қизиқишхаваслари ҳам хилма хилдир. Чунончи, кичик ёшдаги болалар қуёнчалар, қушчалар ҳақидаги қўшиқларни жон-дилдан айтишса, ўрта ёшдаги болаларни энди кенгроқ мавзулар қизиқтиради. Мактаб болалар хорининг муаян типлари мавжуд улар болаларнинг ёш хусусиятларига қараб белгиланади. I. Кичик ёшдаги ўқувчи болалар хори. Бу хор III- IV синфлардаги ўғил ва қиз болалардан ташкил топади. Бунга қисман II синфлардаги мусиқа ва ашулага қобилиятли бўлган болаларни киритиш мумкин. II.
Ўрта ёшдаги ўқувчи болалар хори. Бу хор V, VI ва VII синф ўқувчиларини бирлаштиради ҳамда ўғил ва қиз болалардан иборат бўлади. III. Ўғил болалар хори. Бу хор III, IV, V, VI ва қисман VII синф ўқувчиларидан ташкил топади. Бунга қисман II синфлардаги мусиқа ва ашулага қобилиятли бўлган баъзи ўғил болаларни киритиш мумкин. Бу хорнинг тайёлов группасига II ва қисман I синфларнинг ўғил болалари киради. IV. Бирлашган хор. Бу хор IV V VI ва VII синфлардаги ўқувчилардан ташкил топади ҳамда ўғил ва қиз болаларни ўз ичига олади. V. Катта ёшдаги ўқувчи қизлар хори. Бу хор VIII, IX синф қизларидан ташкил топади. VI. Катта ёшдаги ўқучи-ўғил болалар хори. Бу хор VIII ва IX синфлардаги йигитлардан ташкил топади. VII. Ўғил болалар ва йигитларнинг аралаш хори. Бу хор VIII ва IX синфлардаги йигитларни, IV, V, VI ва қисман III ва VII синфлардаги ўғил болаларни бирлаштиради. Хор типларини танлаш мактабда мавжуд шароитга боғлиқдир. Бир мактабда ўғил болалар хори тузиш мумкин бўлса, яна бирида ўғил ва қиз болаларнинг қўшма хорини уюштириш мумкин.
Мактаб хор жамоасининг муваффақиятли ишлаши учун учинчи объектив шарт- болаларни мусиқа ва овоз қобилиятларига қараб танлашдан иборат. Мусиқага қобидиятли ва соғлом оҳангдор овоз аппаратига эга бўлган болаларгина хор жамоасига қабул қилинмоғи мумкин. Мактаб болалар хор жамоасининг турли типларига болаларни танлаш умумий ягона тамойил асосида ўтказилади. Олдиндан тайёрлаб қўйиладиган анкеталарга болаларнинг мусиқа ва овоз қобилиятига оид маълумот ёзиб қўйилади.
Ҳар бир боланинг овози якка тартибда тингланади. Ҳар бир ўқувчига биронта таниш қўшиқни айтиш таклиф этилади. Сўнгра хор раҳбари (хормейстер) ҳар бир боланинг мусиқа уқуви, мусиқа хотираси ва ритм туйғусини изчиллик билан текшириб кўради. Мусиқа уқувини айрим товушлар устида синаб кўрилади, бу товушларни болалар ўз овозлари билан айтиб такрорлайдилар. Бундай товушлар албатта куйлашга қулай регистрда бўлмоғи лозим. Агар бола шу товушларни мусиқа асбобидан кейин такрорлай олмаса, уларни хормейстернинг ўзи айтиб кўрсатиши мумкин. Дастлаб бир лад(парда)да жойлашган, сакровсиз, текис товушларни айтишни таклиф этиш керак. Болалар буни уддалайдиган бўлсалар, топшириқни мураккаблаштириш мумкин. Бундай холларда бир-биридан кенгроқ интервалларда жойлашган товушлар берилади.
Ритм туйғусини турлича текшириб кўрса бўлади. Буни синаб кўриш учун таклиф этиладиган ритм (фигурация) беришни турли усуллар билан бажариш, яъни маълум бўғиндаги ритмда айтиб, чапак чалиб, қалам билан столга уриб ижро этиш мумкин. Агар оддий ритмик шакл тўғри қайтарилса, кейинги ритмик шакл мураккаблаштирилади.
Мусиқа хотираси мелодик мисоллар асосида текшириб кўрилади; бу мисолларни икки – уч марта чалиб (ёки куйлаб) чиқилгандан кейин болалар куйлашлари керак. Бундай мелодик мисолларнинг мураккаблик даражаси ўқувчиларнинг ёшига қараб белгиланиши ҳақида айтиб ўтилди; мактаб ёшидаги кичик болаларга мўлжалланадиган мисол қисқа ва оддий бўлиши лозим. Ўрта ва катта ёшдаги ўқувчилар учун мелодик мисоллар мураккаброқ бўлади. Шунингдек, гармоник эшитиш қобилияти ҳам текшириб кўрилади. Хор раҳбари чолғу асбобида бир йўла икки товушни чалиб беради ва буларни овоз билан бирин кетин такрорлашни сўрайди. Яна бирон товушни куйлашни таклиф этиб, айни пайтда созда бошқа бир товушни чалиш ёки шу товушни синаб кўрилаётган товуш билан бирга куйлаш мумкин. Гармоник эшитишни аниқлаш учун фортепьянода 3-4 товушдан иборат бўлган бирон аккордни чалиш ва ўқувчига шу товушларнинг номини айтиб беришни таклиф қилиш мумкин.
Синов шу бўлимлардан муваффақиятли ўтгач, овоз қобилиятига оид маълумотлар: овознинг тембри, кучи ва диапазони сифатларини синаб кўришга киришилади. Овоз диапазонини махсус машқларда ҳам, бола томонидан ижро этилган қўшиқда ҳам синаб кўрса бўлади. Чунончи, қўшиқ ёки унинг бир қисми турли оҳангдошликларда, яъни анча баланд ва хийла паст тонликларда бир неча марта текшириб кўрилади. Овоз диапазонини текшириш учун фойдаланиладиган махсус машқлар юқорилама ва пастлама ҳаракатларда берилади. Юқорилама мелодик ҳаракатдаги машқларда пастки нуқтаси аниқланади. Худди шу ўринда синалувчи бола қайси хор партиясида айтиши кераклиги ҳам бошланғич шаклда аниқланади. Агар боланинг овоз диапазонида юқориги ва пастки товушлар бўлмаса, унга икки овозли альтлар партияси, уч ёки тўрт овозли хордаги биринчи альтлар ёки иккинчи сопрано партияси кўпроқ тўғри келади; бу холда хор асарларида ва машқларида юқориги товушларни ҳам, пастки товушларни ҳам куйлашни тақиқлаш керак.
Агар бола қўшиқни чолғу асбоби ёрдамидаг ташқари текис ва тиниқ айтиб берса, шубҳасиз, унинг қобилияти яхши эканлиги маълум бўлади. Бу ҳолда дарҳол унинг мусиқа хотирасини, гармоник эшитиш ва куйлаш қобилиятини синаб кўришга киришилади. Қобилиятни текширишда айниқса йигитларга алоҳида эътибор бериш зарур. Уларни маълум хор партиясига киритиш ҳамиша бирдай тўғри бўлавермайди. Бу жиҳатдан хулоса чиқаришга шошилмаслик керак, чунки бу масаладаги хатолик ўнгланмайдиган оқибатларга олиб келиши, ҳатто овоздан ажраб қолишга сабаб бўлиши мумкин. Балоғат ёшига етиш даврида ва ундан кейин йигитлар эшитиш сезгисини ва қўшиқ айтишни ҳамма вақт бирдай тўғри уйғунлаштира олмайдиган ва ўзлари эшитиётган товушни овоз билан дарров такрорлай олмайдилар. Улар айниқса қизлар овозида айтиладиган товушни эшитганларида кўпинча шундай ҳол юз беради.
Шу сабабли йигитларни уч-тўрт кишидан иборат гуруҳ-гуруҳ қилиб текшириб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай гуруҳда кимнинг тўғри куйлашини аниқлаб олиб, ундан ёрдамчи сифатида фойдаланилади. Эшитиб олинган мусиқали (хушоҳанг) товушларни куйлашни аввал унга, кейин эса бошқа йигитларга таклиф этилади. Агар хор раҳбари шу мактабда мусиқа маданияти фани ўқитувчиси бўлиб хизмат қилса, у хорга кирувчиларнинг мусиқа ва қўшиқчилик қобилиятига оид маълумотларни қисман бевосита мусиқа маданияти дарсларида аниқлаб олади. Ўқитувчи болалардан қайси бирларининг хорда қўшиқ айта олишлари мумкинлигини аниқлайди, кейин эса болаларнинг овозлар дипазони, сифати ва кучини аниқлаб чиқади. Яхшироқ ишлаш учун хорни икки гуруҳга бўлиш маъқул. Хор биринчи марта тузилаётган бўлса, уни кучли ва заиф гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар дастури турлича бўлмоғи керак. Башарти хор бир неча йилдан буён ишлаб турган бўлса, у тайёрлов ва асосий гуруҳга бўлинади. Тайёрлов гуруҳининг ўз дастури бўлади, аммо унга қисман асосий хор гуруҳи репертуаридан ҳам киритиш керак.
Машғулотлар жараёнида тайёрлов гуруҳининг баъзи қатнашчиларини асосий хор гуруҳига кўчириш мумкин. Шундай қилиб хорнинг янги қатнашчилари энди тегишли тайёргарликка эга бўлиб хорга қўшиладилар. Кўпинча шундай ҳам бўладики, хорда қатнашмоқ учун зарур қобилияти (овоз ва уқуви) бўлмаган болаларда хор жамоасида куйлаш истаги кўпроқ туғилади. Табиий мусиқа уқуви билан ёқимли овоз бўлмаслиги турли физиологик сабабларнинг ва ёш болалик даврида етарли даражада мусиқа тарбияси кўрмаганликнинг оқибатидир. Бундай ҳолларда нима қилмоқ керак? Шундай болаларни, хор жамоасига қабул қилиш мумкинми? Шунақа болаларни, айниқса улардан энг матонатлиларини, истино тариқасида, синов муддати билан хорга қабул қилиш зарур. Улар дарсларда кўпроқ тинглашлари, аммо хор раҳбарининг таклиф этиши билангина қўшиқ айтишлари лозим. Шундай ҳоллар бўладики, бу болалар хор раҳбарининг фикри ва кўрсатмаларига диққат қилиб борадиган бўлсалар, мусиқа таассуротларининг миқдорий тўпланиши сифат ўзгаришига олиб келади: болаларда мусиқа уқуви ривожлана бориб, улар тўғри куйлай бошлайдилар. Мусиқага қобилияти аниқ намоён бўлмаган болалар заиф гуруҳга ёки тайёрлов гуруҳига олинади. Кейинчалик, агар тегишли муваффақиятларга эришсалар, асосий гуруҳга кўчирилади, акс ҳолда иккинчи марта тайёрлов гуруҳида ёки заиф гуруҳда қолдирилади.
Мактаб хор жамоаси ишида муваффақият қозониш учун тўртинчи объектив шарт- хорнинг сон миқдорини аниқлашдир. Хор жамоасига қўшиқ айтувчилар сонига қараб эмас, балки мусиқанинг янграшига қараб баҳо берилади. 80-100 кишидан иборат хорнинг овози равшан ва баралла эшитилади. Хор қатнашчилари сонини ҳаддан ташқари ошириб юбориш эса товуш сифатининг ёмонлашувига олиб келади. Хорнинг сон жиҳатдан одатдаги миқдори қариийб 60 кишидан иборат. Мактабда хор иши яхши йўлга қўйиладиган бўлса, бундай сонли қанташчилар хор жамоаси товушининг сифатли бўлишига имкон беради. Шуни кўзда тутиш керакки, бир қанча хор қатнашчилари маълум сабабларга кўра репетицияларга ва ҳатто концетрларга келмай қолишади. Шунинг учун, агар концертларда 60 кишилик хор жамоасини кўрсатиш мўлжалланган бўлса, 10-15 киши резервда туриши лозим. Хор жамоасини ташкил этиш ва унинг даслабки иши даврида хор қатнашчиларининг сонини кўпайтириш пайига тушиш керак эмас, чунки хорнинг муваффақияти қатнашчиларнинг сонига эмас, балки унинг янграши умуман асарларни бадиий ижро этиш сифатига боғлиқдир.
Гарчи улар 35-40 кишидан иборат бўлишса ҳам, “оз бўлсину соз бўлсин” дегандай, қобилиятли, ашулага ишқибоз ва хор санъатининг ташаббускорлари бўлсалар, бас. Хорнинг биринчи концерти муваффақиятли ўтиб, тингловчиларга ёқиб қолса, шундан кейин хорда куйлашни хоҳловчи болалар кўпайиб боради. Мактаб хор жамосининг муваффақиятли ишлаши учун бешинчи объектив шарт- I синдан бошлаб қўшиқ ўргатишни яхши йўлга қўйишдир. Агар мусиқа маданияти дарслари I синдан бошлаб ўқитилиб, бу усталик билан олиб бориладиган бўлса, мактаб хор жамоаларининг самарали ишлаши учун замин тайёрланади. Мактаб хор жамоасининг яхши ишлаши учун олтинчи объектив шарт- унинг иш тартибини тўғри уюштиришдан иборат. Машғулотларни ҳафтанинг муаян кунларида мунтазам ўтказиш зарур. Тажрибанинг кўрсатишича, машғулоларни хафтада икки марта ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бир машғулотга ажратилган вақт хор қатнашчиларининг ёшига боғлиқдир. Кичик ёшдаги ўқувчилар хорларида машғулотлар бир астрономик соат, катта ёшдаги ўқувчилар хорларида 10-15 минут танаффус билан икки соат (ўқув соати) давом этади. 15-18 ёшларда овознинг ҳали мустаҳкамланмаган ва тез чарчаб қоладиган давридаги вокал тартибни назарда тутиб ёшларнинг хорларида машғулотни бир астрономик соатдан оширмаслик лозим.
Юқори синфларнинг аралаш хорида ёки ўғил болалар билан йигитлар хорида машғулот 10-15 минутгача танаффус билан 2 ўқув соати давом этади. Мана шу вақтдан тўғри фойдаланиш шарт. Раҳбар хор партиялари билан ишлар экан, ҳар бир партия билан ўз вақтида навбатма-навбат алоҳида машғулот олиб бориши керак, чунки узоқ қўшиқ айтавериш мустаҳкамланиб етмаган овозни чарчатиб қўяди ва тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказади. Мактаб хор жамоасининг яхши ишлаши учун еттинчи объектив шарт- хор машғулотларини қулай жойда ўтказишдир. Бир қанча умумий таълим мактабларида хор машғулотлари мажлислар залида ўтказилади. Одатда бундай заллардаги саҳна тор бўлгани учун хор қатнашчиларининг ҳаммаси унга сиғмайди, шу сабабли бевосита залнинг ўзида шуғулланишга тўғри келади.
Аммо залда кўпинча машғулотлар учун қулай стуллар бўлмайди, шунинг учун хор қатнашчиларининг залга хос курсиларда ёйилиб ўтиришларига тўғри келади, бу эса хорда жўровозлик чиқишига путур етказади, ансамбль билан ишлашга халақит беради, хор раҳбарининг ҳар бир қўшиқчининг овозини эшитиб боришига имкон бермайди. Мактаб маъмуриятидан хор машғулотлари ва мусиқа маданияти дарслари учун махсус жиҳозланган қулай хона-жой ажратиб беришни талаб этиш керак. Агар шундай хона бўлмаса, репетиция қилиш учун курсилар-скамейкалар тўрт қатордан ошмайдиган қилиб, залнинг узунасига териб қўйилади ёки шу тарзда жойлаштирилади. Фортепианони ҳам залга кўчириш маъқул. Лекин мажлислар зали кўпинча яхши иситилмайди, паст ҳароратли хонада қўшиқ айтиш эса ижрочиларнинг овозига зарарли таъсир кўрсатади.
Мактаб хор жамоасининг яхши ишлаши учун объектив шароит ўз-ўзидан вужудга келавермайди, бунга эришиш учун хор раҳбари матонат билан иш олиб бориши зарур. Хор раҳбари ўз ишига ташаббускорлик ва ғайрат билан киришса, зарур билим билан қуролланган ва ўзига талабчан бўлса, ҳар бир машғулотни бошидан охиригача яхши ўйлаб, тайёргарлик кўриб, пухта уюштириб, шавқ-завқ билан жонли ўтказадиган бўлса, болаларни хор ишига қизиқтириб, ўзига эргаштириб бора олади. Ишнинг мазмуни ва усуллари юзасидан хор машғулотлари кўп жиҳатдан ашула дарсига ўхшайди. Хор машғулотларида болалар қўшиқ репертуари устида олиб бориладиган иш муносабати билан мусиқа тарихи ва мусиқа адабиёти юзасидан ҳам бир қанча маълумот оладилар.
Хор машғулотида мусиқа уқуви ва мусиқа хотирасини ўстиришга алоҳида эътибор берилади. Шунга кўра мусиқа саводи ва сольфеджио юзасидан тегишли билимни чуқурлаштира бориш лозим. Хор машғулотларида сольфеджио асосан нотага қараб қўшиқ айтиш малакасини ҳосил қилиш йўли билан ўргатилади. Сольфеджио ҳар бир хор машғулотининг таркибий қисми бўлмоғи керак. Катта ўқувчилар хорида ва катта ёшли ўқувчилар хорида бунга 20-25 минут; кичик ёшдаги ўқувчи болалар хорида 15 минут ажратилади.
Сольфеджио дарсликлари бўлмаган тақдирда сольфеджио дарсликларидаги машқлар изчиллик билан кўчириб ёзилган махсус жадваллардан фойдаланиш мумкин. Нотага қараб қўшиқ айтишдан ташқари, лад-тонлик туйғусини ўстириш учун вақт ажратиш лозим. Бу ишни мажор ва минор гаммалари материали асосида бажарса бўлади. Учтовушликлар, секстаккордлар, квартсекстаккордлар ва септаккордларни ладнинг турли босқичларида куйлаш ҳам шунга киритилади. Сольфеджиога оид ишларнинг ҳаммаси товушларни талаффуз этишда уларнинг ўзаро боғланиши қонуниятларини тўғри ўзлаштира боришга қаратилмоғи керак. Нотага қараб қўшиқ айтишни билиш зарурлиги туфайли хор партияларини кўчириб ёзишни уюштириш лозим бўлади. Бу ишда икки хил усулни қўллаш мумкин. Биринчи усул - ҳар бир хор қатнашчисининг ўз партияисини ўз дафтарига кўчириб ёзиб олиши бўлса, иккинчи усулпартияларини кўчириб ёзишни айрим болаларга кетма-кет топширишдир. Хордаги асосий иш вокал-хор ишидир. Хор машғулотларига ажратиладиган вақтнинг етарли бўлиши, хорга болаларни танлаб олиш вокал-хор ва мусиқа ижрочилик малакаларини эгаллашда яхши натижаларга эриша бориш имкониятини беради.
Хорда куйлашдаги товуш ҳосил қилиш, нафас олиш, дикция, талаффуз(сўзларни очиқ, бурро айтиш), соз, жўравозлик (ансамбль) каби малакалар такомиллаша боради. Ўзбек умумий таълим мактабларида олиб бориладаган қўшиқчиликда биринчи галдаги вазифа чақириб-бақириб куйлашни бартараф қилишдир.
Болаларнинг оҳиста ва майин овозда куйлашларига эриша бориш зарур, бу эса товуш чиқаришнинг олий даража-позицияда куйлашга хос яхши нафас билан унлиларни тўлиқ, майин талаффуз қилиб, акдемик куйлаш усулини эгаллашга тайёрлаш даври ҳисобланади. Хор билан ишлаш жараёнида ҳар машғулотда овоз машқларидан фойдаланилади. Одатда кичик ёшдаги ўқувчилар хорида айтишни машқ қилиш учун 5-10 минут, ўрта ва катта ёшдагт ўқувчилар хорида 10-15 минут ажратилади. Агар хор жамоаси биринчи марта ишга тушган бўлса, ўқув йилининг биринчи ярмида овоз машқи учун вақт бирмунча кўпайтирилади.
Download 20,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish