Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet32/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Фаридиддин Аттор. Фаридиддин Аттор (1145-1221- Нишопур) шоир, носир ва ориф зотдир. Отаси аттор ва табиб бўлиб, шоирнинг Аттор номи билан машҳур бўлиши ва уни адабий тахаллус қилиб олиши шу билан боғлиқ. Ёшлигида илм олишга қизиққан Муҳаммад адабий, диний, ҳикмату калом, нужум, тиб ва доришунослик фанларини чуқур ўзлаштириб, ўз даврининг пешқадам кишиларидан бўлган.
Ф. Аттор Нажмиддин Кубронинг муриди шайхлар шайхи Маждиддин Бағдодий қўлидан дарвешлик хирқасини кийиб, кубравия тариқатининг давомчиси бўлган. (Ж.Румийнинг отаси ҳам Маждиддин Бағдодий муридларидан эди).
Ф.Аттор жуда сермаҳсул шоир бўлиб, 40 дан 190 гача асар ёзгани нақл қилинади. Улар орасида “Мантиқ ут-тайр”, “Илоҳийнома”, “Асрорнома”, “Жавҳар уз-зот”, “Уштурнома” асарлари машҳурдир.
Аттор Ж.Румийга “Асрорнома” асарини тақдим этиб, Румийнинг келажагини башорат қилади. Навоий болалигида “Мантиқ ут-тайр” ни ёд олиб, умрининг охирларида унга жавоб ўлароқ “Лисон ут-тайр” асарини битган. Булардан Аттор даҳо болаларни илҳомлантириб, етиштириш хусусиятига эга эканлиги аён бўлади.
Жалолиддин Румий: “Аттор руҳ эдию Саноий унинг икки кўзи. Биз Саноий ва Аттор изидан келдик”, деган иқрори бежиз эмас.
Жалолиддин Румий. Жалолиддин Румий (1207-Балх, 1273-Кўнё) буюк форс-тожик шоири ва мутафаккири. Тасаввуфдаги машҳур Мавлавия тариқатининг асосчиси. Ўз даврининг донгдор уламоси, йирик кубравия шайхи бўлган отаси Баҳовуддин Валад Муҳаммад Хоразмшоҳ билан келишмай, унинг тасарруфидаги Балх шаҳрини ҳаж сафари баҳонасида тарк этади. Сафар чоғи Нишопурда авлиё шоир Ф.Аттор билан учрашиб, унинг дуосини олади. Аттор унга ўзининг “Асрорнома” асарини туҳфа этади.
Отаси ва унинг шогирдлари тарбиясини олган, Ҳалаб ва Дамашқ мадрасаларида ўқиган Румий ўз даврининг етук олими ва мударисси бўлиб етишади. Унинг шоир сифатида донг таратиши, мажзуб дарвеш Шамсиддин Табризий номи билан боғлиқ. Табризийнинг Румий ҳаётидаги ўрни шу қадарки, у ўз ғазалларини Шамс тахаллуси билан ёзади, 42 минг байт шеърдан иборат “Девони Кабир”нинг иккинчи номи “Девони Шамс Табризий”дир.
Румий ижоди ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир кўрсатган. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бедил каби буюк сўз усталари уни ўзларига устоз билишган. Гёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Ҳофиз билан бирга, Румий ижодини ҳам “Хизр чашмаси” деб атаган. Румийнинг “Форсий Қуръон” номи билан машҳур 25685 байт (51370 мисра)дан иборат “Маснавийи маънавий”ни инмон маънавий ҳаётининг қомуси сифатида нафақат Шарқ, балки Ғарбда ҳам ихлос билан ўрганишган. “Декамерон” асаридаги кўплаб сюжет ва мотивларни Шарқ оғзаки ва ёзма адабиётидан олган Жованни Бокаччо “Маснавий”даги қатор ҳикоятлар асосида ҳам новеллалар яратган.
Абдураҳмон Жомий Румий васфида: “Китоби бору, лекин пайғамбар эмас”, дейди.
Румий ижоди нафақат юксак бадиияти, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта қийматга эга. Унинг “мавҳум мантиқий категорияларда эмас, балки оташин тимсоллар воситасида” талқин этилган табиат ва жамият ҳодисаларининг доимий ўсиш, ўзгаришда экани, эскининг йўқолиб, янгининг пайдо бўлиши, дунёнинг зиддиятлар бирлигидаги зиддиятлар жангидан иборатлиги тўғрисидаги қарашлари буюк немис файласуфи Гегелнинг эътирофича, унга диалектик метод яратишда ёрдам берган. Ёки улуғ мутафаккир Ҳусн ва Ишқ тортишуви мисолида биринчи бўлиб оламнинг асосида ўзаро тортишиш кучлари ётиши ҳақидаги фикрни ўртага ташлайдики, мазкур қонун бундан бир неча аср кейин инглиз олими Ньютон томонидан кашф қилинди.
Румийнинг суҳбатларини ўз ичига олган “Фиҳи мо фиҳ”, “Мажолиси сабъа” ва мактублари жамланган “Мактубот” асарлари ҳам бизгача етиб келган.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish