Режа: Маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматчиси сифатидаги ўрни


Иш фаолияти натижаларига кўра Етакчиларни рағбатлантириш, кадрлар заҳирасига олиш ва юқори лавозимларга кўтариш тартиби



Download 63,88 Kb.
bet6/14
Sana10.04.2023
Hajmi63,88 Kb.
#926760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13 Етакчининг асосий вазифалари ва функциялари 20 01 2022 й

3. Иш фаолияти натижаларига кўра Етакчиларни рағбатлантириш, кадрлар заҳирасига олиш ва юқори лавозимларга кўтариш тартиби
Давлат секторида инсон ресурсларини бошқариш энг стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки интеллектуал салоҳият ва инсон капитали ҳар бир мамлакатнинг энг катта бойлигидир. Шу боисдан ривожланган давлатларда кадрлар селекциясига ҳамда юқори салоҳиятга эга раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш масаласига бирламчи вазифалар сифатида қаралади.
Буни илмий изланишлар ҳам тасдиқлайди: давлат фуқаролик хизматига энг иқтидорли кадрларни жалб қилиниши инновация ва янгилик, тараққиёт, иқтисодий ўсиш, шунингдек, рақобатбардошликни таъминлашга кучли туртки берадиган омилдир.
Шу ўринда “миллий кадрлар захираси” деганда, давлат фуқаролик ҳизматида раҳбарлик лавозимларини энг муносиб кадрлар билан тўлдириш учун давлат бошқаруви тизимида ушбу мақсадда шакллантириладиган малакали мутахассисларга оид маълумотлар базасини тушуниш лозим.
Ушбу йўналишда ишлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида олиб борилмоқда. Жумладан, раҳбарлик лавозимларига профессионал ва юқори малакали номзодлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш, давлат фуқаролик хизматида “карьера модели”ни татбиқ қилиш, захирага киритилган фуқароларни мақсадли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ишларини ташкил қилинган.
Миллий кадрлар захирасининг асосий мақсади давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилган давлат органлари ва ташкилотларидаги раҳбарлик лавозимлар учун муносиб номзодлар базасини шакллантириш ҳисобланади.
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
раҳбарлик лавозимларига профессионал тайёрланган, тегишли компетенцияларга эга бўлган, юқори малакали ва муносиб номзодлар рўйхатини тузиш;
давлат фуқаролик хизматида “карьера модели”ни амалга ошириш;
Миллий кадрлар захирасига киритилган фуқароларни мақсадли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Миллий кадрлар захирасига киритилган фуқаролар ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ва қўллаб-қувватлаш.
Мамлакатимизда ахборот технологияларини ривожланиши ва рақамлаштириш сиёсатининг устувор вазифалари Миллий кадрлар захирасини “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси орқали шакллантириш ва юритишни тақазо этади. Бунда Миллий кадрлар захираси тенглик, рақобатлилик, ихтиёрийлик, шаффофлик, холислик ва очиқлик тамойиллари асосида шакллантириш ва юритишга асосланади.
Давлат фуқаролик хизматида юқори салоҳият, билим ва кўникмаларга эга кадрларни юзага чиқариш, уларни тенглик, рақобатлилик, ихтиёрийлик, шаффофлик, холислик ва очиқлик тамойиллари асосида Миллий кадрлар захирасига киритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Номзодлар таркибига вазирлик ва идораларда, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда хусусий секторда самарали фаолият юритаётган шахслар, ҳудуддаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, хорижий давлатларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли шахслар киритилмоқда.
Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси битирувчилари, “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиялари орқали чет элнинг етакчи олий таълим муассасаларда бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида таълим олган ёшлар, “Келажак лидерлари” махсус ўқув дастури битирувчилари тўғрисида маълумотлар базаси яратилмоқда. Эндиликда улар қаторига маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳам қўшилади.
Номзодлар орасидан энг муносибларини танлаб олиш раҳбарлик кўникмаси, соҳага оид билими, маънавияти ҳамда психологик ҳолатини аниқлайдиган махсус имтиҳон, шунингдек, фаолият самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра, захирага киритилади. Албатта, баҳолаш тизими адолат, шаффофлик ва холислик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.
Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея каби давлатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан электрон тизим яратилди. Мазкур электрон тизим орқали Миллий кадрлар захираси юритилади ва бошқарилади. Захирага олинган шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, унинг досьесидан тортиб, баҳолаш натижаларигача ушбу тизимдан ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь куни қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори билан ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди.
Шунингдек, фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган етакчилар “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
Шу билан бирга, йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Етакчи сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади, Етакчи сифатидаги иш стажи навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олишда ҳисобга олинади, шунингдек, уларга олдинги иш жойига қайтганида қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар татбиқ этилади.
Давлат органи ва ташкилоти кадрлар бўлинмаси Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда янгилаб боради. Захирага киритилган фуқароларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий стажировкаларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Миллий кадрлар захирасига киритилган фуқароларга бир қатор ҳуқуқлар берилади:
белгиланган ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида лавозими ҳамда иш ҳақи сақланиб қолиши;
ўзига оид раҳбарлик кўникмаси, соҳага оид билимини аниқлайдиган махсус тест синови натижалари билан танишиш;
ўз хоҳишига кўра, Миллий кадрлар захирасидан чиқиш;
тартиб фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зид қўлланилган тақдирда Агентликка ёхуд судга мурожаат қилиш.
Айни пайтда, Миллий кадрлар захирасига киритилган фуқаролар қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
малакавий қобилиятларни, билимни, маънавиятни ҳамда психологик ҳолатни аниқлайдиган махсус тест синови ва баҳолаш (ассессмент)дан ўтиш;
давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ёки норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун жалб қилинган ишчи гуруҳларда фаолият олиб бориш;
белгиланган ўқув дастурлар асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида иштирок этиш;
давлат фуқаролик хизматини мониторинг қилиш жараёнидаги турли хил ижтимоий ўрганишларда иштирок этиш.
Айни дамда, давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш, Миллий кадрлар захирасини бошқариш, давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш каби йўналишларда дастлабки қадамлар қўйилган. Ўйлаймизки, юқорида қайд этилган чоралар давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини том маънода ўз касбининг ҳақиқий иқтидорлари билан бойитишга хизмат қилади ва яқин келажакда ўзининг самарасини бера бошлайди.
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини
кенг жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан иш фаолияти натижаларига кўра , Етакчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади, бунда ушбу Етакчиларни истисно тариқасида танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.
Бунинг учун икки йиллик меҳнат фаолияти натижаларига кўра Етакчиларнинг лавозимини ошириш юзасидан вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритиб борилади.


ЁДДА ТУТИНГ!

Download 63,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish