Маҳалладаги ёшлар етакчиси давлат фуқаролик хизматчиси сифатида қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариш, давлат органи томонидан ўрнатилган хизмат интизоми қоидалари, хизматга оид маълумотлар билан ишлаш тартиби ва хизматни ўташга оид бошқа ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш;
давлат хизматини ўташ билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя қилиш;
давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, холис ва беғараз бўлиш;
давлат хизматининг нуфузини туширишга олиб келадиган ёки давлат фуқаролик хизматчисининг ўз хизмат вазифасини виждонан бажаришига шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан (ҳаракатсизликдан), шу жумладан, ўз хизмат вазифасини бажаришда ҳар қандай камситиш, нохолислик ёки кимгадир нисбатан алоҳида муносабатда бўлишдан тийилиш, ўз хизмат фаолиятига ташқи таъсирларнинг олдини олиш;
раҳбарлар, юқори турувчи орган мансабдор шахсларининг қонунчиликка зид бўлмаган топшириқларини бажариш;
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш;
қонунда белгиланган муддат ва тартибда ўзининг даромади ва мол-мулки тўғрисида декларация топшириш;
давлат мулкининг бутун сақланишини таъминлаш, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш;
доимий равишда касбий компетенциясини ошириб бориш кабилардан иборат.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси фаолияти республика даражасида етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан, шунингдек, Ҳукумат аппарати тузилмасида Ёшлар ишлари шўъбаси, Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида янги ташкил этилган маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари томонидан бевосита йўналтирилади ва мувофиқлаштириб борилади.
Бундан ташқари, давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорларига (директор ўринбосарларига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосарлари) мақоми берилган. Бунда давлат умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ёшлар масалаларида идоралараро ҳамкорлик ва етакчилар фаолиятига кўмаклашиш учун масъул ҳисобланадилар.
Етакчининг давлат фуқаролик хизматчиси сифатидаги мақоми
Етакчи мақоми унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, шунингдек, давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлардан иборат.
Давлат хизматчиси мақоми хизмати лавозимини эгаллаган пайтдан вужудга келади ҳамда хизматни тугатганда йўқолади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади
Биринчиси, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан ишларни самарали ташкил қилиш;
Иккинчиси, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |