Режа: Маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматчиси сифатидаги ўрни


биринчиси, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини кунлик амалга ошириш ҳолати; иккинчиси



Download 63,88 Kb.
bet8/14
Sana10.04.2023
Hajmi63,88 Kb.
#926760
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
13 Етакчининг асосий вазифалари ва функциялари 20 01 2022 й

биринчиси, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини кунлик амалга ошириш ҳолати;
иккинчиси, тадбирларда маҳалладаги ёшларнинг тўлиқ қамраб олинганлик даражаси;
учинчиси, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларини рақамлаштириш даражаси;
тўртинчиси, хорижда юрган маҳалла ёшлари билан яқиндан алоқанинг йўлга қўйилганлиги ҳисобланади.
Демак, Етакчи фаолиятини натижадорликка йўналтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Барчамизга маълумки, нафақат давлат бошқаруви тизими, балки бошқа соҳаларда ҳам иш фаолияти қанчалик пухта ташкил қилинмасин, лекин натижа бўлмаса, демак, бундай фаолият самарасиздир. Давлат бошқарувида фаолиятни натижадорликка йўналтиришнинг асосий механизмларидан бири бу ўлчанадиган аниқ мезон ва индикаторлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ҳисобланади.
Бунинг учун, аввало, Ёшлар ишлари агентлиги Етакчиларнинг иш самарадорлигини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқади;
Етакчилар фаолиятини баҳолашнинг аниқ механизмлари яратилади;
давлат хизматчилари жавобгарлик доирасининг аниқ чегараларини белгиловчи эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ишлаб чиқилади;
Етакчиларни лавозим бўйича ўстириш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишнинг комплекс баҳолаш тизимига асосланади, натижада бу Етакчилар фаолиятини натижадорликка йўналтириш имконини бериши лозим.
Ушбу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат бошқарувида самарадорликни ошириш мақсадида давлат хизматчилари фаолиятини холисона баҳолаш бўйича самарали тизим жорий этиш зарурлиги ҳамда натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезон эканлиги алоҳида таъкидланди.
Давлат Раҳбарининг давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш борасидаги сиёсий иродасини амалга ошириш мақсадида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг 17-моддаси билан давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Унга кўра, фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими давлат органи ва ташкилотининг ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг комплекс чораларидан иборат.
Қонун нормаси ўзида давлат хизматчиларининг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш имконини берадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI – key performance indicators) асосида баҳолаш тизимини назарда тутади.
Мазкур тизимга кўра, ҳар бир давлат хизматчиси фаолиятининг ҳисобот даврида эришиши лозим бўлган самарадорлик кўрсаткичлари белгиланади ҳамда мазкур кўрсаткичларга эришиш даражасига кўра, ходим фаолияти объектив баҳоланади.
Баҳолаш тизимини унификациялаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари самарадорлигининг ягона ўлчовларини яратиш мақсадида, “намунали”, “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “паст даражада”, “қониқарсиз” каби баҳо турлари белгиланмоқда.
Давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра, уларга нисбатан:

  • шахсий устамалар тўлаш;

  • лавозимда ўстириш;

  • малака даражасини навбатдан ташқари бериш;

  • номоддий тусдаги рағбатлантириш;

  • малака ошириш;

  • ротация;

  • берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;

  • эгаллаб турган лавозимга муносиблиги юзасидан аттестация ўтказиш;

  • интизомий жазо чоралари;

  • давлат органининг қарори билан белгиланадиган бошқа чоралар қўлланилади.

Қонун нормасида давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаб бориш бўйича умумий қоидалар киритилган бўлиб, мазкур норма асосида барча давлат фуқаролик хизмати ташкилотларида самарадорликни баҳолаш тизимлари жорий этилишига асос бўлиб хизмат қилади.
Қайд қилиш лозимки, самарадорликни баҳолаш тизимлари аксарият ривожланган давлатларда жорий этилган ҳамда амалда давлат хизматчилари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо аксарият давлатларда (АҚШ, Франция, Австрия, Япония, Корея ва бошқалар) самарадорликни баҳолаш тизимлари жорий этилган ҳамда давлат хизматчилари самарадорлигини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Давлат хизматчиларини баҳолаш борасидаги хорижий давлатларнинг тажрибаси ҳамда миллий давлат бошқарувининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI)ни жорий этиш юзасидан тегишли лойиҳалар олиб борилмоқда.
Хусусан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари – давлат фуқаролик хизматчилари томонидан функционал мажбуриятлари ва топшириқлар ижро этилишининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикаторидир.
Шу билан бирга, давлат хизматчиси фаолиятидаги ҳар қандай кўрсаткич ЭМСК ҳисобланмайди. Яъни ЭМСК бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
прогоноз қилинаётган натижа ва кутилаётган ижобий ўзгаришларнинг аниқ белгиланиши;

Download 63,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish