Bog'liq 13 Етакчининг асосий вазифалари ва функциялари 20 01 2022 й
ўлчанадиган, кўрсаткичларни ҳисоблашнинг муайян шартли бирликларида ўлчаш мумкинлиги;
эришиш мумкинлиги, прогноз қилинаётган параметрларнинг мавжуд ресурс ва ваколатлар билан мувофиқ бўлиши;
вақт чегарасининг мавжудлиги, эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;
компетентлиги, ЭМСКнинг давлат фуқаролик хизматчиси жавобгарлиги доирасида бўлиши;
давлат ташкилотининг стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилганлиги.
Шу билан бирга, ҳозирда ЭМСКни амалиётга татбиқ этишда ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммолар мавжуд:
ЭМСКни жорий этиш ва ҳисоблаш бўйича норматив-ҳуқуқий асослар мавжуд эмас;
ягона электрон ҳужжат айланиш тизими мавжуд эмас;
мукофотлаш тизими KPI тизимига мослаштирилмаган;
ўрта бўғин раҳбарларида стратегик режалаштириш бўйича тажриба ва билимларнинг етарли эмас;
давлат ташкилотларида оғзаки ва навбатдан ташқари топшириқларнинг мавжудлиги;
давлат органининг бутун вертикали бўйлаб ўзаро боғлиқ вазифалар занжирининг мавжуд эмас лигини ўрганишлар кўрсатмоқда.
Агентлик томонидан ЭМСК тизимини жорий этиш бўйича лойиҳада юқорида қайд қилинган ҳар бир муаммо инобатга олинган ҳолда зарурий чоралар белгиланмоқда.
Хусусан, давлатнинг олдига қўйилган стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича энг юқоридаги мансабдор шахслардан энг қуйидаги давлат фуқаролик хизматчисигача эришилиши лозим бўлган индикатор ҳамда вазифаларни белгилашни кўзда тутувчи занжир услуби жорий этилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, келгусида давлат ташкилотлари фаолиятини баҳолаш бўйича мезонлар ва тегишли давлат органларининг ваколатлари белгиланади, хусусан:
Стратегик мақсад ҳамда вазифаларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш – Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш, давлат хизматларининг тури ва сифатини ошириш – Халқ қабулхонаси, Адлия вазирлиги.
Давлат органи фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини барқарор ривожлантириш – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.
Юқорида таъкидланган органлар томонидан шакллантирилган рейтинглар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан умумий рейтинг шакллантирилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади ҳамда кўрсаткичлар паст бўлган йўналишлар бўйича зарурий чоралар белгилаш тўғрисида тегишли давлат органларига тавсия ва кўрсатмалар берилади.
Барча жараёнлар ягона электрон платформа орқали амалга оширилиб, мазкур ҳолат баҳолашнинг холис амалга оширилиши ва инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятида самарадорликни баҳолаш тизимини муваффақиятли жорий этиш орқали соҳада оқсаётган кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда кейинги чоракларда уларни яхшилаш бўйича фаолиятни аниқ режалаштириш имкони яратилади. Мазкур тизим ходимлар фаолиятини режалаштириш ва ходимларни мотивациялашда, уларни натижадорликка йўналтиришда ижобий самара беради.
Албатта, давлат бошқаруви тизимида самарадорликни таъминлашни малакали, масъулиятли, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор кадрларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўз навбатида, ёшлар билан ишлаш тизимида бу каби кадрларни жамлаш ва улар салоҳиятидан унумли фойдаланишда коррупцион ҳолатларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимининг жорий этилиши ҳамда Етакчилар фаолиятидаги натижадорлик мезонлари назарда тутилган электрон рейтинг тизимининг (KPI) жорий этилиши юртимизда ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қилади.