4.14-расм. Частота кўпайтиргичининг содда схемаси.
Унда коллектор токининг чекланиш даражаси кесиш бурчагининг катталиги ва базага бернладнган доимий Обо силжитиш кучланишига боғлиқ.
База токи база кучланиши эмиттерга нисбатап манфий (Uc+Uб<0) бўлганда пайдо бўлгани учун кесиш бурчаги
Uбо-U -cosθ=0
тенгликдан топилади.
Коллектор токининг амплитуда қиймати транзисторнинг динамик характеристикасидан аниқланади.
4.9. Модуляция ҳақида маълумот
Информацияни узоқ масофага узатиш юқори часто- тали гармоник тебраниш ёрдамида амалга оширилади. Буни қуйидагича тушунтириш мумкин.
Электромагнит тебрапишини эффектив узатиш ва қабул қилиш учун антенна қурилмасининг геометрик ўлчами узатилаётган тебранишнинг тўлқин узунлиги тартибида бўлиши керак. Масалан, чаетотаеи 1000 Гц бўлган электромагнит тебранишни тарқатиш (қабул қилиш) учун антеннанинг узунлиги 300 км га яқин бў- лиши керак. Табиийки, бундай антеннани ясаш мумкин эмас.
Информация узатишда юқори частотали тебраниш- дан фойдаланиш антенна ўлчамини қисқартириш, теб- ранишларни бир-биридан фарқлаш ва бошқа радиотехник муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.
Умумий кўринишда юқори частотали гармоник тебраниш қуйидагича ифодаланади:
y(t)=A·sin(ωоt + φо) (4.12)
Бунда унинг амплитудаси —А, чаетотаеи — ωо ва бошланғич фазаси φо ўзгармас бўлса, (4.12) ифода соф гармоник тебранишдан иборат бўлади ва ҳеч қандай информацияга эга бўлмайди. Агар улардан бирортаси узатилиши зарур бўлган ахборот қонуни бўйича ўзгар- тирилса, y(t) тебраниш информацияга эга бўлади ва модуляцияланган тебранишга айланади. Шунга кўра тебранишлар модуляцияси дегапда, юқори частотали тебранишнинг бирор параметрини паст частотали тебранишнинг ўзгариш қонуни бўйича бошқаришга айти- лади.
Юқори частотали тебранишнинг қайси бир парамет- ри бошқарилаётганига қараб модуляция жараёни амплитудавий ва бурчак модуляциясига ажратилади. Бур- чак модуляцияси эса, ўз навбатида, частотавий ва фазавий модуляцияга бўлинади.
Юқорн частотали тебранишнинг чаетотаеи ωо та- шувчи частота деб, паст частотали тебранишнинг чаетотаеи Ω эса, модуляцияловчи частота деб аталади. Модуляциянинг барча тури учун шо ωо>>Ω тенгеизлик ўринли бўлиши керак.
Умуман модуляцияланган тебраниш мураккаб бў- либ, маълум частотавий спектрга эга бўлади. Унинг қандай бўлиши модуляциялашнинг тури ва узатилаётган ахборот характери билан белгиланади.
Фан ва техниканинг ривожланиши билан модуляциялашнинг янги турлари ҳам вужудга келди. Маеалан, импульели модуляция. Уни яна импульели манипуляцин деб ҳам аталади. Импульсли модуляцияда ҳам гармоник тебраниш модуляциясидаги каби импульслар кетма-кетлигининг бирор параметри ёки бир неча параметри узатилиши зарур бўлган ахборотнинг ўзгариш қонуни бўйича бошқарилади. Масалан, импульслар кетма-кетлигининг амплитудаси бошқарилса, амплитуда — импульсли модуляция (АИМ) деб, давом этиш вақти ўзгаритирилса, давом этиш вақти бўйича модуляция (ДИМ) деб, такрорланиш частотаси ўзгартирилса, частота— импульсли модуляция (ЧИМ) деб аталади. Агар импульснинг бошқа бир параметри ўзгартирилса, модуляция унга мос ном билан аталади.
Модуляция жараёни чизиқли бўлмаган занжирда амалга оширилади ва модуляцияланган тебраниш тебраниш контури ёрдамида ажратиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |