4.13-расм.Параллел диодли чеклагичлар ва уларнинг вақт диаграммалари.
Чеклагичларнинг параллель схемасида диод билан кетма-кет қилиб R сўндирувчи резисторнинг уланиши шарт (4.13-расм). Унинг катталиги R(I)<н тенгеизлик асосида танланади. 4.13 а-расмдаги схемада кириш кучланиши сўндирувчи ва схеманинг эквивалент чиқиш қаршиликларига тақсимланади. Унда R(I)<н бўлгани учун деб қаралади.
Мусбат кириш импульслари учун R(I) жуда кичик бўлади (диод очиқ). Шунинг учун кириш кучланишининг асосий қисми R резисторда ютилади; чиқиш кучланиши жуда кичик бўлади.
Кириш кучланишининг манфий импульслари учун диод ёпиқ бўлади ва чеклагич чиқишидаги кучланиш кириш кучланишига мос тушади. Демак, параллель диодли чеклагичда соф чекланиш ҳосил бўлмайди. Агар бунда диоднинг йўналиши ўзгартирилса, схеманинг ишлаш моҳияти ўзгармайди. Фақат манфий импульслар чекланади, холос.
Чеклаш баландлигини ўзгартиш учун бу ҳолда ҳам схемага қўшимча манба киритиш керак (4.13 б-расм).
Чизиқли бўлмаган занжир токининг спектридан псо частотали ташкил этувчини ажратиб олиш жараёни частоталарни кучайтириш деб аталади. Чуни амалга рширувчи қурилма частота кўпайтиргичи дейилади.
Тебранишлар частотасини кўпайтириш жараёнидан юқори частотали тебранишларни ҳосил қилишда, ўл- чаш техникасида ва бошқа ҳолларда кенг фойдаланилади. Частоталарни кўпайтириш жараёнининг асосий хусусияти шундаки, унда частотаси таъсир этувчи тебраниш частотасига п марта каррали тебраниш ҳосил бўлишида частотанинг четлашиши кузатилмайди. Частотанинг иш қийматдан четлашиш катталиги — ностабиллиги занжирга таъсир этувчи тебраниш частотасиничг ностабиллиги билан белгиланади.
Частота кўпайтиргичининг ишлаш жараёни занжирдаги чизиқли бўлмаган элементнинг хусусияти ва таъсир этувчи тебранишнинг амплитудасига боғлиқ бў- лади.
Кўпинча занжир чиқишидаги тебраниш амплитуда- си етарлича бўлиши учун таъсир этувчи тебраниш амп- литудаси катта қилиб олинади. Шунинг учун чизиқли бўлмаган элементнинг характеристикаси тўғри чизиқлар кесмасидан иборат деб қаралади (Берг методи). Бинобарин, частотанинг неча марта кўпайтирилиши Берг коэффициентларининг танлани- шига, яъни кесиш бурчагининг катталигига боғлиқ. (4.6) ифодага кўра частотанинг кўпайтирилиш дара- жаси ортиши билан кесиш бурчаги кичрайиб боради. Масалан, тебраниш частотасини иккилантириш учун (4.7) формулага асосан кесиш бурчаги θ=60°, учлантириш учун θ=40° ва ҳоказо, қилиб танланиши керак. Лекин θ нинг кичрайиши αп нинг максимал қийматини тезроқ кичрайтиради. Унинг етарлича бўлиши учун фильтрловчи тебраниш контурининг аеллиги жуда катта бўлиши керак. Бу частотани кўпайтиришнинг юқори қиррали бўлишини чегаралайди. Шунинг учун битта кўпайтириш босқнчп- да тебраниш частотасини 4 мартагача орттириш мумкин. Ундан ортиқ кўпайтиришга эришиш учун кўп бос- цичли кўпайтиргичларга ўтилади. 4.14-расмда частота кўпайтиргичининг соддалаштирилган схемаси кўрса- тилган.