4.9- расм. Стабилитроннинг вольт- ампер характерис тикаси.
Стабиллаш схемасида стабилитрон нагрузка резис- торига параллель қилиб уланади. Шунинг учун кириш кучланиши ўзгаришларини ютиб қолиш учун у билан кетма-кет қилиб R резистор уланиши керак. У сўнди- рувчи ёки балласт қаршилик деб аталади (4.10 а-расм).
4.10-расм. Ўзгармас кучланиш стабилизатори: а—принципиал схема, б—стабиллаш графиги.
Агар кириш кучланиши U1 орта бошласа, стабилит- рондаги ток кичик бўлгани учун чиқиш кучланиши U2 ҳам орта бошлайди. Кириш кучланиши U1’ қийматга етгач, стабилитроннинг ички қаршилиги камаяди ва катта ток ўтади. Натижада Rн резистор шунтланиб, умумий қаршилик доимий бўлиб қолади. Шунга кўра чиқиш кучланиши ўзгармас бўлиб қолади (4.10б -расм). Кириш кучланишининг ортиқча қиймати R балласт peзисторда сўндирилади.
Узгармас токни стабиллаш учун шундай чизиқли бўлмаган элементдан фойдаланиш керакки, ундан ўтувчи ток қўйилган кучланишга боғлиқ бўлмасин, яъни пасаювчи характеристикали элемент бўлиши керак, (4.11а-расм).
4.11-расм. Ўзгармас токни стабилловчи элементнинг вольт -ампер характеристикаеи (а) ва етабиллаш схемасига уланиши (б).
Шунинг учун ишлаш вақтида чизиқли бўлмаган элементнинг ички қаршилиги етарлича катта бўлади.
Стабилловчи элемент стабиллаш схемасида нагрузка резистори билан кетма-кет уланади ва сўндирувчи қаршилик вазифасини бажаради (4.11 б-расм). Элемент характеристикасининг тўғри чизиқли қисмида, (4.11 а-расмда (а — б) оралиқ) кучланиш ортиши билан унинг ички қаршилиги ҳам орта боради ва нагруз- кадан ўтадиган ток деярли ўзгаришсиз қолади; кириш кучланишининг ўзгариши чизиқли бўлмаган элементда ютилиб қолади. Юз фоизли етабиллаш бўлиши учун элементнинг ички қаршилиги чексиз катта бўлиши керак. Лекин унинг бўлиши мумкин эмас, чунки реал элементларнинг ички қаршилиги чекли қийматли бўлади.
Стабиллашнинг сифати ички қаршиликнинг инер- цияси — ўзгара олиш тезлиги билан боғлиқ бўлади. Тў- йиниш режимида ишловчи лампавий диод ва бареттор деб аталувчи элемент шундай хусусиятга эга бўлади.
Бареттор ичида темир ўзаги бўлган ва водород буғи тўлдирилган шиша найдан иборат. Темир ўзак уч- ларига қўйилган кучланиш ортиши билан қаршилиги ҳам орта боради. Бу боғланиш кучланиш ўзгаришининг бирор оралиғида деярли мутаносиб бўлади, яъни эле- ментдан ўтувчи ток деярли ўзгаришсиз қолади (4.11 а-расм). Бареттор инерциал элемент бўлгани учун кучланишнинг ўзгариши жуда сует бўлган ҳоллардагина фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |