4.6-расм.Иккита ярим дапрли тўгрилаш схемаси (а), тўғриланган ток ва кучланишнинг вақт диаграммаси (б).
Ундан кўринадики, схеманинг ишлаши худди битта ярим даврли тўғрилаш схемасининг ишлаши каби бўлади. Лекин чиқиш кучланишининг пульсланиш частотаси икки марта ортиқ бўлиб, унинг амплитудаси кичик бўлади. Сабаби конденсаторнинг Rн резистор орқали зарядсизланиши учун камроқ вақт талаб қили- нади. Натижада ундаги қолдиқ кучланиш катта бўлади.
Демак рўғрилаш схемалари фақат икки хил бўлади. Тўғрилагичлар ана шу схемалар асосида ясалади. Лекин унда чизиқли бўлмаган элемент нагрузка резисторига нисбатан турли усулда уланиши мумкин. Масалан, шулардан бир тури 4.7-расмда кўрсатилган.
(4.7- расм)Кўприксимон схема.
У кўприксимон схема бўлиб, Грец схемаси деб аталади. Унинг асосини иккита ярим даврли тўғрилаш схемаси ташкил этади.
Трансформатор кучланишининг биринчи ярим даврида Д1 ва Д3 диодлар ишласа, иккинчи ярим даврида — Д2 ва Д4 диодлар ишлайди.
Грец схемасшшнг асосий афзалликлари шундаки, тўғриланган ток амплитудасининг пульеланиши етарлича кичик бўлади. Ундан ташқари, ўрта нуқтали трансформаторга ҳожат қолмайди. Ҳар бир диодга тўғри келувчи тескари кучланиш қиймати трансформатор кучланишининг амплитуда қийматидан орт- майди.
Грец схемасининг камчилиги шундаки, диодлар кет- макет улангани учун тармоқнинг тўлиқ қаршилиги ортади ва кўпроқ энергия сочади.
4.5. Текисловчи фильтрлар
Тўғриланган ток ёки кучланиш амплитудасининг пульсланиши улар спектрида ўзгармас ташкил этувчи билан бир қаторда каррали частотага эга бўлган ўзга- рувчан ташкил этувчилар мавжудлигидан келиб чиқа- ди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун тўғриланган кучла- нишни Фурье қаторига ёйиш керак. Масалан, иккита ярим давр даврли тўғрилаш схемасининг чиқиш кучланиши қуйидагича ифодаланади:
Um — трансформаторнинг иккиламчи чўлғамидаги кучланиш амплитудаси.
4.4- § да ўзгармас ташкил этувчи ток (кучланиш) ни ажратиб олиш учун нагрузка резисторига параллель қилиб конденсатор уланишини кўрдик. Лекин бу кўп ҳолларда ё етарли бўлмайди, ёки бутунлай яроқсиз бў- лади. Шунинг учун ўзгармас ташкил этувчини ажратиб олишда махсус занжирлар — текисловчи фильтрлар- дан фойдаланилади. Уларнинг вазифаси ток ёки кучланишнинг ўзгарувчан ташкил этувчиларини ютиб қолишдан иборат. Лекин улар иложи борича ўзгармас ташкил этувчи ток ёки кучланиш миқдорини камайтирмаслиги керак. Шунинг учун текисловчи фильтрлар асосан реактив қаршиликли элементлар — индуктивлик ғалтаги ва конденсаторларда тузилади.
Элементларнинг уланишига қараб текисловчи фильтрлар — «Г — симон» ва «П —симон» бўлади. Уларнинг схемаси 4.8-расмда кўрсатилган.