РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ
Муҳаррир — Қ. АЗИМОВ
Нигматов Ҳ.
Н-34 Радиоэлектроника асослари: Ун-тлар ва техник олийгоҳларнинг ноэнергетик фак. талабалари учун ўқув қўлл. — Т.: Ўзбекистан, 1994.—368 б.
ISBN 5-640-01629-9
Ушбу ўқув қўлланмаси университетларнинг физика ва астрономия му- тахассисликлари бўйича шугулланаётган талабалар учун мўлжалланган «Радиоэлектроника асослари» курсининг дастури асосида яратилган. Унда чизнқли ва чизиқли бўлмаган электр занжирлари, уларнинг элементлари, хусусият ва характеристикалари; электрон асбобларнинг характеристика ва параметрлари; электр сигналларини кучайтириш ва ҳосил қилиш масалаларинннг физик хусусиятлари; интеграл микросхема ва уларнинг элементлари, рақамли ҳисоблаш техникасига дойр мантиқий амаллар, мантиқий схемалар ва қурилмалар ҳақида маълумот ва бошқа- лар келтирилган.
Қўлланма университетлар физика факультетининг миллий гуруҳларида шугулланаётган талабалар учун мўлжалланган. Ундан университетларнинг география, геология факультетлари ва техника олий ўқув юртларининг талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Неъматов X. Основы радиоэолектроники.
ББК 32я73
№ 601 – 93
Навоий номли Узбекистан Pec- н 2302000000—100_10—94
публикаси давлат кутубхонаси М(351(04)—94
© «ЎЗБЕКИСТОН» нашриёти, 1994 йил.
Сўз боши
«Радиоэлектроника асослари» курси университетларнинг физика ихтисослиги бўйича билим олаётган талабалар учун асосий фанлардан биридир. Ушбу қўлланмада келтирилган материал баёнида чизиқли ва чизиқли бўлмаган электр занжирлари назарияси, электр сигналлари, электрон кучайтиргичлар каби курсларда келтириладиган материалларга ўхшашлик мавжуд. Лекин бу ўхшашлик шартлидир. Чунки бу курсларда келтириладиган материал қўлланиш соҳаси талаблари асосида тузилади ва келтирилган назарий қисм шу соҳа учун зарур бўлган техникавий ечимлар билан мустаҳкамланади. Тавсия қилинаётган қўллан- ма бундай мақсадни назарда тутмайди. У фақат, бир томондан, «Радиоэлектроника асослари» курсини физика курслари билан боғласа, иккинчи томондан, талабаларнинг мустақил иш тажрибаларини ўтказишларида ўрганилган физик жараёнлардан онгли фойдалана олиш имконини яратиши керак. Қўлланмада радиоэлектрон қурилманинг элементлари, тўпламлари ва айрим тар-кибий қисм — блокларидаги жараёнларнинг физик моҳиятини тавсифлашга, схемаларнинг яратилишида элементларнинг киритилиш кетма-кетлигини тушунтиришга ҳаракат қилинди. Материални баён қилишда дастурда назарда тутилган сигналнинг чизиқли ва чизиқли бўлмаган занжирлардан ўтиш кетма-кетлиги сақланган. Лекин бу кетма-кетлик сигналларнинг радиоқурилмалардан ўтишдаги ўзгариш кетма-кетлиги эмас, балки асос қилиб олинган физик ҳодисалар кетма-кетлигидир, холос.
Мазкур қўлланманинг яратилишида МДУ профес- сорлари И. В. Потемкин ва И. В. Иванов, ТошДУ профессори А. Т. Мирзаев ва доцент Э. О. Соатов, ТЭАИ доценти О. А. Абдуазизов катта ҳисса қўшдилар. Муаллиф фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари учун уларга ва қўлланмани нашрга тайёрлашда қатнашган барча ўртоқларга миннатдорчилик билдиришни ўзининг бурчи деб ҳисоблайди.
Тавсия қилинаётган қўлланма радиоэлектроникага дойр ўзбек тилида яратилган қўлланмаларнинг биринчилари қаторига кирганлиги учун баъзи камчиликлардан ҳоли деб бўлмайди. Шу боисдан бу китоб ҳақидаги танқидий факр ва мулоҳазаларни муаллиф миннатдорчилик билан қабул қилади.
Муаллиф
Кириш
Радиоэлектроника радиотехника ва электроника фанларининг ривожланиши натижасида вужудга келган фандир. Унинг негизини радиотехника фани ташкил қилади. Aммo фан ва техниканинг ривожланиши уни радиоэлектрониканинг бир бўлимига айлантириб қўйди.
Радиотехник жараёнлар радиосистемалар ёрдамида амалга оширилади. Улардан энг кўп тарқалгани информация системаларидир. Уларда воқелик, ҳодиса, ахборот ва бошқалар ҳақидаги маълумот — информация электромагнит тебранишлар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтилади. Шунга кўра информация системасининг асосий қисмини узаткич, алоқа йўли (алоқа муҳити) ва қабул қилгич ташкил қилади (1-расм). Улар биргаликда алоқа системаси ёки радиоэлектрон система деб аталади.
1-расм. Радио — информация системаси.
Узаткич жўнатиладиган маълумотни радиосигналга айлантириб берадиган, қабул қилгич радиосигналдан бошланғич маълумотни тиклайдиган қурилмадир. Алоқа йўли узаткич ва қабул қилгич қурилмаларни ўзаро боғловчи муҳит бўлиб ёрқин фазо, ёки махсус технид қурилма (параллель ўтказгичлар, кабель, нуртола ва бошқалар) ни ташкил қилади.
Информация манбаидан олинадиган ноэлектр табиатли тебранишлар электр тебранишларга айлантирилгач, радиоэлектрон система киришига узатилади. Бунинг учун микрофон ёки тасвир узаткич трубкалари каби қурилмалар хизмат қилади. Микрофонда товуш тебранишлари узлуксиз ўзгарувчи электр токига айлантирилса, телевидениедаги узаткич трубка — тасвирни ток импульслари кетма-кетлигига айлантириб беради. Импульсларнинг амплитудаси тасвирнинг элементар бўлакларининг ёритилган- лигига мутаносиб ўзгаради.
Истеъмолчи қурилмада информация манбаидан олинган тебранишларнинг бошланғич ҳолати (товуш, тасвир ва бошқалар) тикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |