Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


а — аплитуда ўзгарувчан, б — вақт оралиғи ўзгарувчан



Download 13,17 Mb.
bet6/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

а — аплитуда ўзгарувчан, б — вақт оралиғи ўзгарувчан.

Бу икки ҳол ўзаро эквивалентдир, чунки ҳар бир ажратилган импульс бўлагининг юзалари ўзаро тенг бўлади.


Сигнални амплитуда қиймати бўйича сатҳларга ажратиб бўлаклаш квантлаш деб аталади. Бунда бир- биридан ажратилган бўлаклар квантлаш даражасини (шкаласини) ҳосил қилади. Даражадаги ҳар бир бўлак оралиғи квант­лаш қадами деб атала­ди (1.6- раcм).

1.6- раcм. Амплитуда сатҳи бўйича булакларга ажратиш.
К вантлашда сигнал­нинг катталиги унга яқин тақри- бий қийматларга ажрати- лади. Шунинг учун ҳар бир бўлак ўзининг ҳақиқий қийматидан фарқ қилади. Бу фарқ квантлаш ҳала- кити ёки квантлаш шовқини деб юритилади.
Сигнални вақт бўйича узлукли қилиб узатиш ра- диоалоқа системасининг узатиш қобилиятини оширса, амплитуда сатҳи бўйича квантлаш унинг ҳалақитлар- га бардошлилигини оширади.
Узлуксиз сигнални узлукли — дискрет сигналга ай- лантириш натижасида махсус сигнал — рақамли сигнал ҳосил қилинади. Бунинг учун сигналнинг ҳар бир бўлаги бинар сон — қўш сон — «0» ёки «1» рақамлари би­лан белгиланади. Масалан, мусбат қутбли кучланиш «1» билан белгиланса, манфий қутблиси «0» деб бел­гиланади; сигнал частотасининг бир қиймати «1» деб олинса, иккинчиси —«0» деб белгиланади ва ҳ. к. Микроэлектрониканинг ривожланиши интеграл микросхемаларда рақамли сигналлардан кенг фойдаланиш имкониятини яратмоқда.
Сигнални дискретлаштиришда ∆t вақт оралиғини қандай танлаш лозимлиги Котельников теоремаси ор- қали белгиланади. Бу теоремага биноан қисқартирил-
ган спектрли сигнал (ω)<( ω m) ўзининг га тенг вақт оралиқларида олинган қийматлари орқали тўлиқ ифодаланади. Бунинг маъноси шуки, узатилиши керак бўлган y(t) сигнал спектри ωm юқори частота билан чегараланган бўлса, унинг барча қийматларини узатиш шарт эмас. Қабул қилиш жойида бошланғич сигнални тиклаш учун y(t) сиг­налнинг ∆t вақт ораликларида узатилган оний қийматларини қабул қилиш етарли бўлади.
Ҳар бир электр занжири ўзининг ўтказиш соҳасига эга. Идеал занжир учун сигналнинг спектрал функция­си ўтказиш соҳасидан ташқарида нолга тенг бўлади (S(ω)=1). Шунга биноан (1.6) Фурье интеграли қисқартирилган спектрли сигнал учун қуйидаги кўринишда ёзилади:


(1.9)
Ундаги S(ω)Ω нинг ўзгариш интервали учун қуйидаги қаторга тенг.
(1.10)
Бунда
(1.11)
Агар (1.9) ва (1.11) ифодаларни ўзаро солиштирсак,
(1.12)

экани кўринади. Бунда


(1.13)
Агар (1.10) ифодани (1.9) формулага қўйиб, математик алмаштиришлар ўтказилса, сигналнинг қисқартирилган спектри учун қуйидаги ифода ҳосил бўлади:
(2.14)
Бу ифода спектри қисқартирилган (Ω=2πfm)y(t) функцияли сигнални аниклаш учун унинг ўзаро тенг вақт оралиқларида олинган қийматларини билиш етарли эканини кўрсатади.
Демак, y(t) функциянинг ҳисоб олинадиган нуқталардаги , қиимати вақт оралиқлари орасида куринишдаги қонун бўиича ўзгарар экан. ифода нуқталарда 1га, ti+k қийматларда эса, 0 га тенг бўлгани учун у функциянинг хисоб олиш нуқталаридаги қийматига таъсир этмайди, чунки t, нуқталарда (1.14) қатор фақат битта ташкил этувчига
эга бўлади.
Шундай қилиб, бирорзанжирнинг чиқишида узлукли қилиб узатилган сигнални тиклаш учун унинг турли вақт моментларида олинган қийматларидан ташқари кўринишдаги функциясини ҳам билиш керак (1.7- расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish