2 2. Электр занжирларининг турлари.
Квазистационарлик
Электр занжирини ўрганишда занжир киришига таъсир этаётган электромагнит майдон тебраниш- ларининг тўлқин узунлиги билан кўрилаётган занжирнинг геометрик ўлчамлари орасидаги муносабатни билиш лозим. Мисол учун ток ўтказаётган параллель ўтказгичлар кесмаси берилган бўлсин (2.2-расм).
2.2-расм. Параллель ўтказгичлар кесмаси (а) ва унинг эквивалент схемаси (б).
Ундаги жараёнларни турғун деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун кузатишни занжирнинг турли нуқта- ларидаги ток кучи ва кучланиш оний қийматларининг ўзгариши маълум тартибда такрорлана бошлагаидан кейин бошланди деб фараз қиламиз. Акс ҳолда занжирдаги жараёнлар турғун бўлмай ўтиш ҳолатида бўлади (2.5-§ га қаранг).
Кўрилаётган занжир учун иккита хусусий ҳолни ажратиш мумкин: биринчи, занжирнинг геометрик ўлчамлари таъсир этаётган электромагнит тебранишнинг тўлқин узунлигидан етарлича кичик (1≤λ) ва, иккинчи, занжирининг геометрик щлчамлари таьсир этаётган электромагнит тебранишнинг тщлыин узунлиги тартибида ёки ундан катта (1≥λ). Биринчи ҳолда занжирдаги барча жараёнлар жуда сустлик билан содир бўлади. Шунинг учун ҳар бир кузатиш вақтида занжирнинг турли нуқталаридаги токнинг қийматини деярли бир хил деб қараш мумкин. Бунда занжирнинг турли иуқталаридаги барча қайтар ва қайтмас жараёнлар ҳам деярли бир хил бўлади. Бу уларни бир-биридан ажратиб ўрганиш имконини беради, яъни занжирдаги барча қайтар жараёнларни занжирнинг бир нуқтасига тўпланса, қайтмас жараёнлар бошқа бир нуқтасида содир бўлаяпти деб қаралади. Бошқача қилиб айтганда, занжирнинг барча актив қаршиликлари тўпланиб, унинг бир нуқтасига, индук- тивлиги ва сигими тўпланиб, унинг иккинчи нуқтасига уланган деб қаралади (2.26-расм). Бундай занжирлар параметрлари мужассамланган занжирлар деб аталади.
Демак, занжирлар учун 1≤λ шарт бажарилса, улар параметрлари мужассамланган занжирлар бўлади. Занжирларнинг бу хусусияти квазистационарлик дейи- лади.
Иккинчи ҳолда, яъни 1≥λ бўлганда, юқорида кел- тирилгандек занжир элементларини бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Чунки ҳар бир кузатиш вақти учун занжирнинг турли нуқталаридаги ток кучининг ўзгаришлари турлича бўлади. Шунинг учун занжирнинг турли нуқталаридаги қайтар ва қайтмас жараёнлар ҳам турлича бўлиб, ҳар бир кузатиш вақтида ўзига хос қийматга эга бўлади. Натижада уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Бундай занжирлар параметрлари занжир буйича тақсимланган электр занжирлари деб аталади.
Шундай қилиб, параметрлари занжир бўйича тақ- симланган занжирлар параметрлари мужассамланган занжирлар каби элементларнинг мустақиллик хусусия- тига эга эмас. Унинг ҳар бир нуқтаси бир вақтда маъ- лум қийматли ҳам актив қаршиликка, ҳам индуктивлик ва сигимга эга бўлади. Бундай занжирлар ўта юқори частоталар соҳасида ишлатилади ва катта аҳамиятга эга бўлади.
Электр занжиридан сигнал ўтаётганда унинг кири- шидан чиқишига қараб маълум миқдорда энергия уза- тилади. Шунинг учун олиб ўтилган энергия миқдорига қараб занжирлар актив ва пассив занжирларга ажра- тилади. Агар занжирдан сигнал ўтиш жараёнида унинг энергияси ютилиб, занжирнинг чиқишидаги қуввати киришидаги қувватидан кичик бўлиб қолса, бундай занжирлар пассив электр занжирлари деб (P2
1), аксинча. унинг қуввати ортиб чиқса (Р2> P1) — актив электр занжирлари деб аталади. Пассив занжирларга электр фильтрлари, актив занжирларга эса, кучайтиргичлар ва генераторлар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |