1.7- расм функциясининг графиги
1.8-расмда ўтказиш соха- сининг юқори чегараси fm га тенг бўлган идеал занжирдан давом этиш вақти танланган ∆t вақтлардан етарлича кичик бўлган тўғри бурчакли импульелар кетма-кетлиги ўтишида ҳосил бўладиган функциялар кўрсатилган. Уларни жамлаш натижасида y(t) функция тикланади.
1-8-расм. y(t) функцияни дискрет қийматлар орқали тиклаш.
Котельников теоремаси информация узатишнинг телеметрия, алоқа системалари каби жуда кўп соҳала- рида кенг қўлланилади.
II боб. ЧИЗИҚЛИ ЗАНЖИРЛАР
2.1. Электр занжири ва унинг элементлари
Электр токи ўтишини таъминлайдиган элементлардан ташкил топган система ёки электр токини ўтказа оладиган ҳар қандай берк контур электр занжири дейилади. Радиотехникада қўлланиладиган электр занжирлари радиотехникавий занжирлар ёки қисқача қилиб, радиозанжирлар деб аталади. Умумий кўринишда электр занжирини бир ёки бир неча электромагнит энергияси манбаини ўз ичига олувчи тўрт қутбли система деб қаралади (2.1-расм).
2.1-расм. Электр занжирининг тасвири.
Одатда унга вақт бўйича шакли ихтиёрий қонун билан ўзгариб турувчи бирор воқеа ёки ҳодисани, яъни информацияни ифода- лайдиган электр токи ёки кучланиш — сигнал қўйилган бўлади.
Электр занжирининг сигнал уланадиган (қўйилади- ган) қисми кириш занжири ёки кириш деб, сигнал оли- надиган қисми эса, чиқиш занжири ёки чиқиш деб аталади. Сигнал электр занжиридан ўтаётганида унинг ичида ёки сиртида энергия юти лиши ёки тўпланиши мумкин. Шунга кўра, электр занжирининг элементлари актив (резитив) ва реактив қаршиликларга ажратилади. Агар занжир элементида энёргиянинг қайтмас ютилиш ҳодисаси кузатилса, бу элементнинг қаршилиги актив (резитив) қаршилик, акс ҳолда, унинг қаршилиги реактив қаршилик дейилади. Реактив қаршиликда энергия ютилмайди, балки тўпланади.
Электр занжирининг актив қаршиликли элемента «резистор» деб аталади ва схемада «R» ёки «г» ҳарфи билан белгиланади. Реактив қаршиликли элементларга мисол қилиб индуктивлик ғалтаги ва конденсаторни кўрсатиш мумкин. Индуктивлик ғалтагида магнит май- дон энергияси тўпланса, конденсатор қопламалари орасида электр майдон энергияси тўпланади.
Шуни айтиш керакки, фақатгина R актив қарши- ликли, L индуктивликли ёки С сиғимли элемент ясаш мумкин эмас. Масалан, индуктивлик галтагини олсак, у L индуктивликдан ташқари ўрамлари металл симлар- дан ўралгани учун RL актив қаршиликка ва металл жисм электр сигимига эга бўлгани учун CL сигимга эга бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, ток ўтказаётган ўтказгич кесмаси, бир вақтда R актив қаршиликка (энергия йўқолгани учун) ҳам, L индуктивликка (атрофида магнит майдони бўлгани учун) ҳам, С электр сигимга (зарядлар тўплами бўлгани учун) ҳам эга бўлади. Бу элементлар занжирнинг параметрлари деб аталади. Улардан қайси бирининг кўпроқ намоён бўлиши кўри- лаётган элементдан ўтаётган токнинг частотаси ва амплитудасига боғлиқ. Масалан, индуктивлик ғалтаги- дан паст частотали ва кичик амплитудали ток ўтаётган бўлса, ўрамларнинг RL актив қаршилиги ва CL ўрамлараро сигимини ҳисобга олмаслик мумкин. Чунки бунда токнинг амплитудаси кичик бўлгани учун галтак ўрамларида ютиладиган энергия оз ва частота паст бўлгани учун ўрамлараро сиғимнинг қаршилиги етарлича катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |