5-мавзу. Инсон танасини электр токига қаршилиги.
Таянч сўз ва иборалар: диққат фактории, электрокардиогарамма, кардиосикл, нейтрал изоляцияси, кучланиш трансформаторлари, компенсасияловчи ғалтаклар.
а) Инсон танасидан ўтаётган токнинг тури.
Токни кучини инсонга турли таъсир кўрсатади. Кўрсатган таъсирига қараб қуйидаги ток қийматларига ажратилади:
-Токни сезиш чегараси. Ўзгарувчан токни 50 гс ва миқдори 0.1-1.5 мА, ўзгармас токни миқдори 5-7 мА. Шу ҳолатда инсон қўл панжалари титрайди ва иссиқлини сезади;
-Қўйиб юборадиган ток. Ўзгарувчан токни миқдори 8-10 мА, ўзгармас ток учун 20-25 мА. Шу ҳолатда инсон оғриқ сезади бадани қизийди.
-Ушлаб қоладиган ток. Ўзгарувчан токни миқдори 10-15 мА, ўзгармас ток учун 50-80 мА. Шу ҳолатида қўл мушаклари кескин қисқарилади, шок ҳолати кузатилади, нафас олиш қийинлашади, ва инсон ўзини танасини бошқариб ололмайди.
-Фибрилясион ток. Ўзгарувчан ток миқдори 100 мА, ўзгармас ток учун 300мА. Шу ҳолатда инсонни юрак мушаклари тартибсиз қисқарилади, ишлаш тартиби бузилади, натижада қон айланиш тизими ишдан чиқади.
б)Инсон танасидан ўтаётган токни давом этиш муддати.
Инсон танасидан ўтаётган токни давом этиш муддати ҳам катта таъсир кўрсатади, қанчали ток вақти кўп бўлса, шунчалик ҳавфи ошаверади. Шу ҳолатда инсонни юрак мушаклари тартибсиз қисқарилади, ишлаш тартиби бузилади, натижада қон айланиш тизими ишдан чиқади.
Т фазаси юракнинг энг хавфли фазаси ҳисобланади. Ток юракдан ўтаётган вақтда юракнинг фибрилясияси кузатилинади, унунг давомийлиги 0,2 сек тенг.
д)Инсон танасидан токни ўтган ёъли.
Инсон танасидан токни ўтган ёъли ҳам катта аҳамиятга эга. Агар электр ток муҳим органларидан юрак, ўпка, мияларидан ўтган бўлса ўта хавфли, бошқа ёъллардан ўтган бўлса, ҳатари камроқ бўлади.
Инсон танасидан ўтаётган ток энг кўп учрайдиган ёъллари аниқланган. Тез учраб турадиган ёъл ўн қўл-оёқлар, ундан кейин, қўл-қўл ва чап қўл-оёқлар.
c) Инсон танасидан ўтган токнинг частотаси .
Ўзгарувчан ток хатарлиги токни частотасига боғлиқ. Тадқиқотлар билан аниқланганки, токни частотаси 10 гс дан- 500 гс гача бирдек хавфли. 500 гс дан ошган сари фибрилясион ток миқдори ошиб боради, ва частотаси 1000 гс дан ошгандан кейин яҳшигина ҳавсизлиги камаяди.
Токни юрак Т кардиосикл фазаси вақтида ўтиш ҳавфи
а) cоғ одамнинг электрокардиограммаси; б) ўтаётган ток миқдорини вақтга боғлиқлиги
Ўзгармас ток хатарлиги камроқ ва частотаси 50 гц ли ўзгарувчан токга нисбатан фибрилясион ток миқдори 3-4 баробар юқорироқ. Лекин ўзгармас ток таъсирида инсон ўткир ўғриқларни сезади. Ўзгармас токни хатарлигини, ўзгарувчан токга нисбатан, фақат ток кучланиши 400 В гача ҳақиқат деса бўлади. Ўзгармас ток кучланиши 400-600 В оралиғида ва 50 гц ли ўзгарувчан тикни хатарлиги таҳминан бир хил. Ўзгармас токни кучланиши 600 В дан ошган сари инсон учун хатарлироқ бўлиб боради. Буни физиологик жараёнлари таъсири билан тушунтирилади. Демак, инсонга электр токни таъсири турли ва ҳар хил фактлар билан чамбарчас боғлиқ. Инсон танасидан токни ўтказувчанлиги физикавий биокимёвий ва биофизикавий жараёнларидан боғлиқ, шу учун электр токига инсон танасини қаршилиги бир текис эмас. Тери кўринишини келтириш; ток турларини санаб ўтиш; токни ҳажмий солиштирма қаршилиги тушунчасини таснифлаб бериш; ток уришининг контакт жойи, тана зичлиги Инсон танасини электр токига салбий рефлекторли реакцияси. Инсон танасини қаршилиги токни кучланишига боғлиқдир. Токни кучи ёки, ўтиш муддатини ошиши терини қизиши ва туташ жойлари терлаши, терини электр қаршилигини камайтирувчи холатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |