Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


-расм. Тонал модуля ия жараёнининг вақт диаграммаси



Download 13,17 Mb.
bet72/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

4.15-расм. Тонал модуля ия жараёнининг вақт диаграммаси.


Ундан модуля­ция чуқурлигини қуйидагича аниқлаш мумкин:
(4.16)
Модуляцияланган тебраниш шакли бузилмаслигн учун 0≤М≤1 оралиқда ўзгариши керак.
Агар М>1 бўлса, модуляцияланган тебраниш шакли бузилади. Уни ута модуляция деб аталади.
Амплитудавий модуляцияланган тебраниш мураккаб сигнал бўлиб, тональ модуляция ҳолида унинг спектрида учта ташкил этувчи қатнашади:

(4.17)
(4.17) ифоданинг 1 ҳади бошланғич юқори частотали тебранишдир. Иккинчи ва учинчи ҳадлар модляциялаш натижасида вужудга келади. Уларнинг частоталари ωо+Ω ва ωо-Ω, мос равишда, юқори ва қуйи ён частоталар деб аталади. Ён тебранишлар ампли­тудаси М га боғлиқ бўлиб, сон жиҳатдан ўзаро тенг бўлади. Унинг спектрал диа­граммам 4.16а-расм­да кўрсатилган.

4.16- расм. Тонал (а) ва мураккаб (в) модуляцияланган тебраниш­нинг спектрал диаграммаси.


Модуляцияловчи тебраниш­лар сони ортиши билан ташкил этувчилар со­ни ҳам орта бошлай­ди. Масалан, модуляцияловчи тебраниш иккита бўлса, ён час­тотали тебраниш тўртта, модуляцияловчи тебраниш 3 та бўлса, ён тебраниш — 6 та ва ҳ. к. бўлади.
Демак, модуляция­ловчи тебраниш қандай бўлса ҳам модуляцияланган тебраниш спектрида уч хил ташкил этувчи — ташувчи, юқори ва қуйи ён частотали тебранишлар ҳосил бўлади. Ён тебранишлар ўз навбатида маълум частота спектрига эга. Унда юқори ён частота спектри модуляцияловчи тебраниш спектрига мос келади. Қуйи ён частота спект­ри эса, ωо га нисбатан юқори ён частота спектрининг кўзгу тасвири каби бўлади (4.16 б ва в-расм).
Айрим ҳолларда амплитудавий модуляцияланган тебранишни текшириш учун унинг вектор диаграммасидан фойдаланиш қулай. Бунинг учун уни комплекс соҳада ётадиган ва соат стрелкасига тескари йўналишда ҳаракатланадиган радиус-векторларнинг йиғиндисига тенг деб қараш керак. Радиус- векторларнинг катталиги спектрдаги ташкил этувчилар амплитудасига сон жиҳатдан тенг бўлади. Тонал модуляция ҳолида ташкил этувчилар 3 та бўлгани учун радиус - векторлар , ва дан иборат. Бунда .Унинг вектор диаграммаси 4.17а-расмда кўрсатилган.

4.17- расм. Тонал модуляцияланган тебранишнинг вектор диаграммаси.


Агар комплекс текислик соат стрелкаси йўналишида ωо бурчак тезлик билан ҳаракагланади деб қаралса, вектор диагргмманинг кўргазмалилиги ортади. Чунки бунда ташувчи тебраниш сектори қўзғолмас бўлиб қолада ва ён частоталарнинг векторлари ва эса, ўзаро қарама-қарши йўналишда Ω бурчак тезлик билан ҳаракатланади. Шунинг учун амплитудавий модуляцияни ифодаловчи натижавий век­тор ҳар доим вектор йўналишида жойлашади (3.17б-расм) ва унинг фазаси ташувчи тебраниш фазаси билан устма-уст тушади. Натижавий векторнинг ωо тезлик билан ҳаракатланувчи вақт ўқига проекцияси модуляцияланган тебранишнинг оний қийматини ифодалайди.
Амплитудавий модуляцияланган тебраниш спектри- нинг кенглиги модуляцияловчи тебраниш епектридаги энг юқори частотали ташкил этувчининг частотаси би­лан белгиланади ва қуйидагича бўлади:
AΩ = 2 Ωmax (4.18)
Амплитудавий модуляцияланган тебранишнинг қувватини аниқлайлик. Нагрузка вазифасини бажарувчи тебраниш контурида ажраладиган қувватнинг оний қиймати қуйидагича ифодаланади:
(4.19)
Унда Im=I0(l+MsinΩt) — модуляцияланган тебраниш амплитудаси. P(t) қувват қуйидаги турларга ажратилади:
1. Ташувчи тебраниш режимидаги қувват (модуля­ция йўқ ҳол). Уни «сукунат режими» дейилади);
(4.20а)
2. Максимал режимдаги қувват:
(4.20б)
3. Минимал режимдаги қувват:
(4.20в)
4. Уртача қувват (бир давр учун);
(4.20г)
Бу ифодалардан кўринадики, амплитудавий моду­ляцияланган тебранишнинг қуввати вақтга кучли боғ- лиқ экан. Юз фоизли модуляция ҳолида (М=1) Рmах = 4 Р0 ва Рўрт =1,5 Р0 бўлади. Бу энг яхши модуляциялаш режими ҳосил қилинганда ҳам қурилма қувватининг жуда оз қисмидан фойдаланиш мумкин эканини кўрсатади. У амплитудавий модуляция жараёнининг асосий камчилнгидир. Бундан ташқари, амплитудавий модуляция жараёни ташқи табиий ва индустриал таъ- сирларга боғлиқ бўлади. Чунки улар тебраниш ампли- тудасини цўшимча модуляциялаб, фойдали тебранишни бузади. Шунга қарамай амплитудавий модуляция жа­раёни энг кенг тарқалган модуляциялаш тури бўлиб хисобланади. Бунга сабаб, бир томондан, модуляциялашни амалга оширувчи қурилманинг соддалиги бўлса, иккинчи томондан, модуляциялаш жараёнининг кенг частота диапазонида амалга оширишнинг мумкинлигидир.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish