4.12. Частоталарни ўзгартиш
Тебраниш қонунини ўзгартмаган ҳолда сигнал спектрини частота ўқи бўйича силжитиш частоталарни ўзгартиш деб аталади. Шунга кўра модуляцияланган сигналнинг частотаси ўзгартилганда унинг ташувчи частотаси ё оширилади, ёки кичрайтирилади, лекин модуляция тури ва модуляция қонуни ўзгаришсиз сақланади. Тебранишнинг силжиши натижасида ҳосил бўладиган янги ташувчи частотаси ωп оралиқ частота деб аталади.
Частотани ўзгартиш ё чизиқли бўлмаган элемент ёр- дамида, ёки параметри ўзгарадиган чизиқли элемент ёрдамида амалга оширилади. Улардан тузилган зан- жир қориштиргич деб аталади. Унга бир вақтда иккита тебраниш — сигнал ва катта амплитудали ёрдамчи гармоник тебраниш таъенр этади. Ёрдамчи гармоник тебраниш генератори гетеродин деб аталади. Оралиқ частотали тебраниш махсус фильтр (масалан, параллель тебраниш контури) ёрдамида ажратиб олинади. Частота ўзгартгичнинг таркибий схемаси 4.21-расмда кўрсатилган.
4.21-расм. Частота ўзгарткичининг таркибий схемаси.
Унда гетеродин икки усулда жорий қилинади: мустақил генератор сифатида ёки қориштирувчи актив элемент асосида. Иккинчи ҳолда қориштиргич бир вақтда генератор вазифаеини ҳам бажаради. Шунинг учун частота ўзгарткичнинг амалий схемалари хилма-хилдир. Уларни 4.22-расмда кўрсатилган эквивалент схема асосида умумлаштириш мумкин.
22.4-расм. Частота ўзгарткичиинг эквивалент схемаси.
I ҳол. Қориштиргич чизиқли бўлмаган элементда ясалган бўлсин. Бу ҳолда ундаги ток (4.2) формула орқали ифодаланади. Шунинг учун сигнал модуляцияланмаган бўлса, частотанинг ўзгариш эффекта I(t) =2a2UcUr ҳад ҳисобига жорий бўлади. Агар Uc=Umccosωct ва Ur = Umrcosωrt гармоник тебранишлар бўлса, тебраниш контурида потенциал тушуви ҳосил қиладиган ток (4.9 б) ифодага биноан қуйидагича ёзи- лади:
I(t)=2a2UmrUmc[cos(ωc+ωr)t + cos(ωc -ωr)t] (4.31a)
Умумий холда ўзгартилган частота бўлиб ∆ω=ωc±ωг ҳисобланади. Амалда частота ўзгартишда частотани кичрайтиришдан кенг фойдаланилади, яъни оралиқ частота килиб ωп=ωс-ωг олинади. Частота ўзгарткичнинг контури ана шу частотага созланади. Ундан олинадиган кучланиш UmcUmr кўпайтмага мутаносиб ўзгаради. Агар сигнал модуляцияланган бўлса, унинг умумий кўриниши қуйидагича бўлади:
Uc(t)= Umc(t)cos[∫ωc(t)dt]
Бунда Umc(t) ва ωc(t) вақтга боглиқ функциялар бўлиб, модуляция турига боғлиқ ўзгарадиган катталиклардир. Шунинг учун
I(t) = 2a2Umc(t)Umr{cos[∫ωc(t)dt + ωrt] +
cos[ ∫ωc(t)dt — ωrt] } (4.306)
кўринишда ифодаланади. Масалан, (4.15) амплитудавий модуляцияланган тебраниш чаетотаеи ўзгартирил- са, (4.31б) ифода қуйидаги кўринишнц олади:
I(t) = I0( 1 + MsinΩt)cos(ωc — ωr)t (4.32)
Демак, агар гетеродиннинг кучланиши ва чаетотаеи доимий бўлса, чизиқли бўлмаган элемент характерис- тикасининг квадратик қиемида ҳосил бўладиган частота ўзгариши бузилишеиз бўлади. Частота ўзгарткичнингчиқишидаги оралиқ частотали тебранишнинг амплитудаси ва частотаси кириш сигналининг ўзгариш қонунига мос тушади.
Do'stlaringiz bilan baham: |