Модуляцияланган юқори частотали тебраниш тар- кибидаги модуляцияловчи тебранишни ажратиб олиш жараёнидетекторлаш деб аталади. Бинобарин, детекторлаш модуляцияга тескари жараёндир. Шунинг учун унидемодуляция деб ҳам аталади. Лекин детекторлаш жараёнидан юқори частотали тебраниш модуляциялан- маган ҳолда ҳам фойдаланилади. Шунинг учун умумий ҳолда детекторлаш деганда юқори частотали тебранишнинг бирор параметрини ажратиб олиш жараёни тушунилади. Шунга кўра детекторлаш жараёни юқори частотали тебранишнинг амплитудасини, частотасини, фазасини, тебраниш бирор қисмининг давом этиш вақ- тини, бу параметрларнинг ўзгаришини ва бошқа қатор катталикларни аниқлаш имконини беради.
Детекторлаш жараёни чизиқли бўлмаган занжир- ларда амалга оширилади. Лекин ҳар қандай чизиқли бўлмаган занжир ҳам детекторлаш эффектини ҳосил қилмайди. Детекторлаш эффекти бўлиши учун занжир- дан юқори частотали тебраниш ўтгаида унда ўзгармас ташкил этувчн токнинг орттирмаси вужудга келиши керак. Ана шу оттирма таркибида фойдали тебраниш бўлади.
Бизга (4.2) кўрсаткичли полином оркали ифодалануьчи чизиқли бўлмаган занжир берилган бўлсин. Унга U = Umsinω0t юқори частотали тебраниш таъсир этсии:
Бу ифодадаги
(4.35)
катталик юқорида айтилган ток орттирмаси бўлиб, унинг катталиги юқори частотали тебраниш амплитудаси Umга мутаносибдир. Шунга кура у детекторлаш эффектидир.
Демак, детекторлаш эффекти полиномнинг квадратик ҳадлари ҳисобига юзага келади. Тоқ даражали ҳадлар эса, бу эффектни бермаиди. Бундан детекторлаш жараёни полиноми жуфт даражали хадларга эга бўлган чизиқли бўлмаган занжирларда амалга ошири- лиши мумкин деган хулоса чиқади. Характеристикаси квадратик қонун бўйича ўзгарадиган элементли чи- зиқли бўлмаган занжир шундай хусусиятга эга бўлади.
Модуляция турига қараб детекторлар частотавий, амплитудавий, фазавий ва бошқа детекторларга ажра- тилади.
Амплитудавий детекторлар учун модуляцияланган тебраниш амплитудаси катта аҳамиятга эга. Шунга кура детекторлаш квадратик ва чизиқли. детекторлашга ажратилади.
Квадратик детекторлашда амплитуда кичик қий- матли бўлади. Шунинг учун уни кичик амплитудаларни детекторлаш деб ҳам аталади. Чизиқли детекторлашда эса, тебраниш амплитудаси етарлича катта бўлади ва катта амплитудаларни детекторлаш деб аталади.