Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet73/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

4.11. Бурчак модуляцияси


Бурчак модуляциясида (4.12) юқори частотали теб­ранишнинг амплитудаси ўзгармаган ҳолда унинг аргу­мента модуляцияловчи тебранишнинг ўзгариш қонуни бўйича ўзгаради. 4.18-расмда бурчак модуляциясининг вақт диаграммалари келтирилган.

4.18- расм. Бурчак бўйича модул­яцияланган тебранишнинг вақт диаграммаси.


Унда аргумент Ф(t)=ωоt+φоωо частота ёки φо бошланғич фаза ўзгарганлиги сабабли ўзгариши мумкин. Шунга кўра бурчак модуляция частотавий ва фазавий модуляцияларга ажратилади. Лекин улар орасида кескин чегара йўқ, чунки ҳамма вақт час­тота ўзгариши фаза ўзгаришига, фаза ўзгариши эса, частота ўзгаришига сабабчи бўлади .
Бурчак модуляциясида тебранишнинг ўзгариш қонуни унинг вектор диаграммаси орқали аниқроқ тасвирланади. Лекин бунда икки вектор — ташувчи ва модуляцияловчи тебранишлар векторларининг ҳолати ҳақидаги маълумотга эга бўлиш талаб этилади.
Информация икки вектор орасидаги бурчак кўрини- шида ёки векторлар оний тезликларининг фарқи кў- ринишида ифодаланиши мумкин. Биринчи ҳол фазавий модуляцияга мос келса, иккинчиси — частотавий модуляцияни ифодалайди. Улар қуйидаги кўринишда ифодаланади:
ва (4.21)
Бунда t2—t1—модуляциялаш содир бўладиган вақт оралиғи.
Тонал модуляция ҳолини кўрайлик. Фараз қилай- лик, юқори частотали тебранишнинг частотаси гармоник тебраниш қонуни бўйича ўзгарсин (частотавий модуля­ция) :
ω(t) = ω0 + ∆ωUm2 · cosΩt = ω0 + ωд cosΩt (4.22)
Бунда ωд = ∆ωUm2 частота девиацияси деб аталади ва юқори частотали тебраниш частотасининг ўзгариш амплитудасини ифодалайди. (4.21) ифодага биноан тебранишнинг тўлиқ фазаси
(4.23)
бўлади. Шунга кўра частотавий модуляцияланган теб­раниш қуйидагича ифодаланади:
(4.24)
Бунда —модуляция индекси (кўрсаткичи) деб аталади ва частотавий модуляцияланган тебраниш фазасининг ўзгариш амплитудасини ифодалайди.
Худди шу тартибда фазавий модуляцияни кўрайлик. Унда тебраниш фазаси
φ(t) = φо + ∆φUm2 cosΩt = φо + φmах · cosΩt (4.25)
қонун бўйича ўзгаради ва φmах=∆φUm2 катталик тебраниш фазаси ўзгаришининг амплитуда қийматини характерлайди. Юқори частотали тебранишнинг тўлиқ фазаси
Ф(t) = ωоt + φmахcosΩt + φо (4.26)
бўлиб, φо = 0, φmах = m холда фазавий модуляцияланган тебраниш қуйидагича ифодаланади:
y(t) = A0sin(ωоt + mcosΩt) (4.27)
(4.24) ва (4.27) ифодаларнинг ўхшаш бўлиши частота­вий ва фазавий модуляциялар орасидаги туб фарқни кўрсата олмайди. У модуляцияловчи тебраниш часто-
таси Ω ўзгарганида ёки мураккаб сигнал орқали моду- ляциялашда намоён бўлади.
Частотавий модуляцияда частота девиацияси, фаза­ний модуляцияда эса, модуляция индекси модуляция- ловчи тебраниш амплитудасига мутаносиб бўлиб, унинг частотасига боғлиқ бўлмайдилар. Бу хусусият 4.19-расмда тасвирланган.




Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish