4.29- расм. Контури созланмаган детектор.
У тебраниш контури ва диодли детектордан ташкил топган. Агар тебраниш контури ЧМ тебранишнинг ташувчи частотаси ω0 га созланган бўлса, контурдаги потенциал тушуви деярли ўзгармас бўлади ва схема чиқишида детекторлаш эффекти кузатилмайди. Шунинг учун ω0 резонанс чизиғининг ё ўсиш, ёки па- сайиш қисмига тўғри келадиган қилиб танланади (созланмаган контур). Натижада кириш сигнали частотасининг ўзгариши билан контурдаги потенциал тушуви ҳам ўзгариб боради, яъни частота ўзгариши амплитуда ўзгаришига олиб келади. Демак, ЧМ тебраниш ҳам амплитудавий, ҳам частотавий модуляцияланган тебранишга айланади (4.30-расм).
4.30-расм. Контури созланмаган детекторнинг ишлаши.
У диодли детекторда детекторланади. Бу детекторнинг сифатли ишлаши учун тебраниш контурининг аеллиги анча катта бўлиб, ЧМ тебранишнинг (∆ω)max частота девиацияси резонанс чизигининг тўғри чизиқли қисмига мос келиши керак. Лекин бу шарт етарли даражада бажарилмайди. Шунинг учун детекторда чизиқли бўлмаган бузилишлар жуда кўп бўлади. Бу камчиликдан қутилиш учун контури созланмаган детектордан иккитаси битта схемага бирлаштирилади (4.31а-расм).
4.31- расм. Частотавий лискриминаторнинг схемаси (а) ва ишлаш графиги (б).
Уни частота фарқлагичи ёки частотавий дискриминиатор деб аталади. Биринчи контур (0о ташувчи частотадан каттароқ, частотага, II контур эса, ундан кичикроқ частотага созлаиади. Rн резистордан олинадиган Uн1 ва Uн2 чиқиш кучланишлари, мос равишда, кириш кучланишлари U1 ва U2 га мутаносиб бўлиб, ўзаро қарама-қарши фазада ўзгаради. Шунинг учун қурилманинг чиқиш кучланиши U1 = Uн1—Uн2 га тенг бўлади. UH нинг частотага боғлиқлик графиги детекторнинг харктеристикаси ҳисобла- нади. Унинг қандай бўлишич 4.31б-расмда кўрсатилган (а—а чизиқ). Детектор характеристикасининг тикликкоэф- фициенти унинг асосий параметри ҳисобланади:
Демак, ҳар бир частотавий детектор икки қисмдан ташкил топади: ЧМ тебранишни амплитудавий модуляцияланган тебранишга айлантирувчи қурилма ва амплитудавий детектор.
Шуни айтиш керакки, частотавий детекторнинг чи- қиш кучланиши фақат частота ўзгаришларигагина эмас, балки кириш сигналининг амплитудасига ҳам боғлиқ. Бунга зарарли халақитлар сабаб бўлади. Уни йўқотиш учун ЧМ тебранишлар детекторга берилишидан олдин амплитудавий чеклагичдан ўтказилади. Умумнй ҳолда частотавий детекторнинг таркибий схемаси амплитудавий чеклагич—ўзгартгич — амплитудавий детектордан иборат бўлади. (4.32-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |