ЧАСТОТА МОДУЛЯТОРИ ВА ЧАСТОТА ДЕТЕКТОРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Ишдан мақсад: Частота модулятори ва частота детектори схемаларини ва ишлаш жараёнини тадқиқ этиш.
Услубий кўрсатмалар
АИ сигналларни детекторлаганда СД нинг фаза сезгирлигини тадқиқ этиш. 1. Компьютер хотирасидаги дастурни киритинг. Осциллограф 1-канал кучайтиргичи ёрдамида 1 катак 0,6 В ва иккинчи каналида 1-катак 0,4В, сигнал ёйишини 0,13 МС 1 катак қилиб ўрнатинг.
2. "Выбор вида АМ сигнала" қисмида "АМ с несуҳийтугмачасини босинг.
"Генератор АМ сигналов" чиқишидаги ташувчи сигнал амплитудасини 1В, частотасини 20000 Гц ва модуляция коэффициентини 0,5 қилиб ўрнатинг.
3. "Органы управления лабораторного макета" блокида таянч сигналлар генератори чиқишидаги сигнал кучланишини 1В ва частотасини 20000Гц қилиб ўрнатинг.
4. Осциллограф 1-канали киришини виртуаль лаборатория макети 1-нуқтасига уланг ва қуйидаги осциллограммаларни кетма-кетликда чизиб олинг:
а) АМ сигнал (1-канал 1-назорат нуқтасига уланган);
б) таянч генератори (ОГ) (2-канал кириши 2-назорат нуқтасига);
в) фазани сургич (ФВ) чиқишида (2-канал киришида 3-назорат нуқтаси).
г) Сигналларни кўпайтиргич чиқишида (2-канал киришида 4-назорат нуқтаси);
д) паст частота сигналлар фильтри (ФНЧ) чиқишида (2-канал киришида 5-назорат нуқтаси).
5. Фаза сургич (ФВ) ёрдамида фаза қийматини 0˚ дан 180˚ гача хар 10˚ қадам билан ўзгартириб, паст частотали сигнал амплитудасини ўлчанг (осциллограф экранидаги катаклар ёрдамида). Ўлчашлар натижаларини 5.1. жадвалга ёзинг.
5.1. жадвал
φ, град
0˚
10˚
20˚
………
170˚
180˚
UНЧ
5.1. Жадвалдаги қийматлари орқали UНЧ = f(φ) графикгини чизинг.
Фазалар фарқи: 0˚, 90˚, 180˚ бўлган ҳолатлар учун СД киришидаги АМ сигнал ва чиқишдаги паст частотали сигнал UНЧ(t) осциллограммаларини бири бирини остига қилиб чизинг.
Назорат саволлари
Частота модуляцияси нима?
Варикап ёрдамида ЧМ сигнални хосил қилиш схемасини чизинг ва унинг ишлаш принципини тушунтиринг.
Бошқариладиган майдон транзистори ёрдамида ЧМ сигнални хосил қилиш схемасини чизинг ва унинг ишлаш принципини тушунтиринг.
ЧМ сигнал) вақт ва спектрал диаграммаларини чизинг.
Созланган тебраниш контурили ЧД ишлаш принципини ток ва кучланиш вектор диаграммалари ёрдамида тушунтириб беринг.
ЧД детекторлаш характеристикаси нима ва ундан нималарни аниқлаш мумкин?
ЧМ статистик модуляцион характеристика нима ва ундан нималарни аниқлаш мумкин?
Нима учун созланмаган тебраниш контурини ЧД да резонанс частотаси ўртача частота (модуляцияланмаган ташувчи частота) қийматига тенг бўлганда ЧМ сигналларни детекторлаш жараёни катта бузилишлар билан амалга оширилади?
Частота детекторлаш характеристикаси орқали частота модуляцияси натижасида частота энг катта оғиши ∆fd (девиация) ва модуляцияловчи паст частотали кучланиш UF-энг катта қиймати UFmaxқандай аниқланади.