Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Инсон ҳаѐтий фаолиятининг табиий ресурсларга



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   244
Bog'liq
033-

6.6.2. Инсон ҳаѐтий фаолиятининг табиий ресурсларга 
таъсири 
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб фан-техниканинг жадал 
ривожланиши инсониятнинг табиатга таъсири миқѐси ва 
даражасининг кескин ортишига олиб келди. Инсон қудратли 
техника ѐрдамида биосферадаги модда ва энергия алмашинуви 
жараѐнларига бевосита таъсир кўрсатиб, айрим жойлардаги 
табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлди. Табиий 
ресурсларнинг 
мислсиз 
ўзлаштирилиши, 
саноат 
ишлаб 
чиқаришининг ортиши, транспорт воситалари сонининг 
кўпайиши атроф-муҳитнинг кучли ифлосланиши муаммосини 
келтириб чиқарди. Ҳозирги кунда инсониятнинг эҳтиѐжлари учун 
ер остидан 120 млрд.тоннадан ортиқ фойдали қазилмалар 
олинади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида йилига 4000 
км
3
дан ортиқ сув ишлатилади, ѐниш жараѐнларига 10 млрд.тонна 
кислород сарф бўлади. 
Сўнги йилларда ишлаб чиқаришнинг тезкор ривожланиши 
табиий ресурслардан интенсив фойдаланишни тақозо этмоқда. Бу 
эса жон бошига истеъмол қилинадиган маҳсулотларнинг 
ўсишига сабаб бўлмоқда. Ҳозир дунѐ бўйича қуруқлик юзасининг 
11% қишлоқ хўжалик экинлари билан, 17.5% ўтлоқ ва яйловлар 
билан банд. Инсон хўжалик маиший эҳтиѐжлари учун йилига 
дарѐ оқимининг 20%дан ортиғидан фойдаланилмоқда, бунинг 
6,0-6,5% қайтиб сув ҳавзаларига тушмаяпти. 
Дунѐ бўйича ўрмон ресурслари қискариб бормоқда. Чунки 
йилига 2 млрд.м
3
дан ортиқ ѐғоч-тахта тайѐрланмоқда. Бу эса, ўз 
навбатида ўрмонлар майдонининг қисқаришидан ташқари тупроқ 
эрозиясини кучайтирмоқда. 


282 
Инсон илғор фан ва техника ютуқларидан фойдаланиб ер 
ости бойликларини ҳам ўзлаштирмоқда. Ҳозир йилига қазиб 
олинаѐтган фойдали қазилмалар ва қурилиш материалларининг 
миқдори 190-200 млрд.т. етди. Натижада 100 млрд.т. 
бойликларни қазиб олиш учун 6 минг км
3
ерни ағдариб бир 
ердан бошқа ерга олиб ташланмоқда. Маъданларни очиқ ѐки 
карьер усулида қазиб олганда унинг устки қисмидаги кераксиз 
жинслар олиниб бошқа ерларга ташландиқ жинс сифатида 
ташлаб юборилмоқда. 
Маъданларни қазиб олиш жараѐнида вужудга келган 
кераксиз жинслар бир ердан иккинчи ерга олиб ѐтқизилади ва 
янги «техноген» релъеф шакллари-карьерлар, шахталар, 
ташландиқ жинс уюмлари каби антропоген ландшафт вужудга 
келади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish