Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   244
Bog'liq
033-

Табиий нурли кучланишлар. 
Тупроқ ва сув 
таркибидаги радиоактив моддалардан тарқалувчи космик нурлар 
ва ионли ва фонли нурланишни юзага келтиради. Биосферанинг 
турли қисмларида табиий фонли нурланиш турлича бўлиб, улар 
бир-биридан 3-4 марта фарқ қилиши мумкин. 
Табиий офатлар 
– хавфли табиий жараѐнлар бўлиб, 
уларга ер қимирлашлари, қурғоқчилик, вулқонларнинг отилиши, 
бўронлар, сув босишлари, сел, қор босиши, тоғ кўчиши, тупроқ 


276 
эрозияси кабилар мисол бўлиши мумкин. Табиий офатларнинг 
жаҳон иқтисодига йиллик зарари 30 млрд. доллорга этади. 
Табиий офатлар туфайли ҳалок бўлганларнинг ўртача йиллик 
сони тахминан 250 минг кишига яқин ҳисобланади. 
6.5. Биосферага антропоген таъсирлар. Биосферанинг ўз-
ўзини тиклаш қобилиятини издан чиқиш муаммолари 
Биосферага 
антропоген 
таъсирлар. 
Антропоген 
таъсирлар деганда инсон фаолияти туфайли биосферани 
ифлосланиши тушунилади. Инсон ўз эҳтиѐжларини қондириш 
ва ўз манфаатлари йўлида биосферадаги барча 
компонентлардан, 
жумладан, 
тупроқ, 
сув, 
ҳайвонлар, 
ўсимликлар, ер ости қазилмалари, ландшафтлар, тоғлар ва 
бошқалардан
 
фойдаланади. 
Бу 
мақсадда 
у 
жадал 
ривожланаѐтган техникага таянади. Шу сабабли, ижтимоий ва 
фан-техника тараққиѐтини тўхтатиш ѐки сусайтириш мумкин 
эмас деб ҳисобланади. Ўз навбатида, фан ва техника тараққиѐти 
урбанизация
жараѐнининг жадаллашувига олиб келади. 
Урбанизация деганда шаҳарлар салмоғининг ортиши, шаҳар 
турмуш тарзининг кенг ѐйилиши тушунилади. Ҳозирда ер юзи 
аҳолисининг ярмига яқини шаҳарларда яшамоқда. Аҳоли, саноат 
ва 
транспорт 
зич 
жойлашган 
шаҳарлар 
биосфера 
ифлосланишинииг асосий манбалари ҳисобланади. Шаҳарлардан 
ҳар куни атроф-муҳитга минглаб тонна зарарли бирикмалар, 
ифлос оқовалар, қаттиқ чиқиндилар ва иссиклик чиқарилади. 
Шаҳарларда аҳолининг касалланиш даражаси ҳам юқори 
ҳисобланади. Шу билан бир қаторда инсон қудратли техника 
ѐрдамида биосферадаги модда ва энергия алмашинуви 
жараѐнларига бевосита таъсир кўрсатиб, айрим жойлардаги 
табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлмокда. Табиий 
ресурсларнинг 
мислсиз 
ўзлаштирилиши 
саноат 
ишлаб 
чиқаришининг ортиши, транспорт воситалари сонининг 
кўпайиши атроф-муҳитнинг кучли ифлосланиш муаммосини 
келтириб чиқармокда. Ҳозирги кунда инсониятиинг эҳтиѐжлари 
учун ер остидан 120 млрд. тоннадан ортиқ фойдали қазилмалар 
олинмоқда. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида 4 минг км
3


277 
дан ортиқ сув ишлатилади, ѐниш жараѐнларига 10 млрд. тонна 
кислород сарф бўлади. ЮНЕП маълумотларига кўра (1995 й.) 
ҳар секундда атмосферага 200 тоннадан ортиқ карбонат 
ангидрид гази чиқарилмокда, 750 тонна унумдор тупроқ қатлами 
йўқотилмоқда (жадвалга қаранг). Ҳар йили дунѐ бўйича 
атмосферага жуда катта миқдорда – 210 миллион тоннадан 
кўпроқ ис гази, 50 млн. тоннадан кўпроқ азот оксидлари, 2млрд. 
тоннадан зиѐд кулсимон чиқиндилар чиқарилмокда. 
Кўп йиллар давомида хом ашѐ базаси бўлиб келган 
Ўзбекистонда табиий муҳит ҳолати анча аянчли аҳволга келиб 
қолган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги йирик шаҳарларда ва
саноат марказларида мураккаб экологик вазият кузатилмокда. 
Орол денгизи, Орол бўйи муаммолари яна кўплаб экологик 
жумбоқларни келтириб чиқармоқда. Ер ости бойликларининг 
исрофгарчилик билан ўзлаштирилиши натижасида катта 
майдондаги унумдор ерлар яроқсиз аҳволга тушган. Сув, ҳаво, 
тупроқ ифлосланган. Обикор ерларда эрозия, чўлга айланиш, 
шўр босиш жараѐнлари тезлашган. Республикамизда иссиқ 
иқлим шароитида ҳаво, сув, тупроқ сифатининг бузилиши 
инсонлар соғлиғига айниқса кучли таъсир этмоқда, турли 
хасталикларнинг кўпайиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши 
ўртасида бевосита боғланишлар кузатилаяпди. Ўзбекистонда 
яшовчи аҳолининг 25-30 фоизи ўткир экологик муаммолар 
заҳрини «татиб кўрган». Ўтказилган савол-жавобларга кўра 
аҳолининг 56,4 фоизини атроф-муҳит муаммолари, экологик 
вазиятнинг танглиги ташвишга солмоқда. Чунки экологик 
хатоликлар тўплана бориб экологик танглик, экологик инқироз 
ҳолатларини келтириб чиқаради. Тупроқ, атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши натижасида ўнлаб моддалар ўсимликлар илдизи, 
япроқлари ва мевасида тўпланади, ҳайвонлар организмига, 
ниҳоят, одам организмига ўтади. Тупроқдан сабзавотларга 37 
фоиз марганец, 41 фоиз рух, 32 фоиз мис, 10 фоиз никел ўтади. 
Симоб балиқ организмида, қалай ва кадьмий бошоқли 
ўсимликлар ва картошкада тўпланади. Бу бирикмаларнинг 
аксарияти одамнинг ирсий қобилиятини зарарлантиришга 
қодирдир. 
Шу сабабли, атроф-муҳит муҳофазасини, жумладан 
атмосфера, сувлар, тупроқлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар, ер ости 


278 
қазилмалари ва ландшафтлар муҳофазасини илмий асосда 
ташкил этиш ҳозирги куннинг долзарб ва энг устувор масалалари 
ҳисобланади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish