6.7. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
Таянч иборалар:
атмосфера, тропосфера, стратосфера,
криосфера, литосфера, антропоген, геомагнит майдон, космик
нурлар, Ернинг иссиқлик хўжалиги, урбанизация.
6.7.1. Атмосфера ҳавосининг таркиби ва тузилиши
Планетамизни ўраб олган ҳаво қобиғига атмосфера (юнонча
атмосфера
– ернинг "буғ қобиғисиз ҳаво қатлами" деган маънони
билдиради) дейилади. Атмосферанинг қалинлиги 3000 км га
этади. Атмосфера планетамиз ва унда яшайдиган жонли
организмларнинг нафас олиши учун катта аҳамиятга эга. Булардан
ташқари ернинг ҳаво қобиғи планетамиз юзасини кундузи қаттиқ
284
қизиб кетишдан, кечаси эса совиб қолишдан сақловчи, гўѐки бир
кўрпа вазифасини ўтайди.
Атмосфера шунингдек, ерни космосдан келадиган кўплаб
метеорлардан сақлайди. Метеорлар атмосферада қизиб ѐниб
кетиб, ерга етиб келолмайди.
Атмосфера (Ер юзаси яқинида) асосан азот (78,08%) ва
кислород (20,95%) дан иборат бўлиб, унда камроқ миқдорда аргон
(0,93%), карбонат ангидриди (0,03%), гелий, неон, ксенон,
криптон, водород, озон, аммиак, йод ва бошқа газлар (0,01%) бор.
Атмосфера Ер шарининг ҳаво қобиғи бўлиб, биосферадаги
ҳаѐт мавжудлигини таъминловчи асосий манбалардан биридир.
Атмосфера барча жонзодларни зарарли космик нурлардан
ҳимоя қилиб туради, сайѐра юзасидаги иссиқликни сақлайди.
Атмосферанинг юқори чэгараси тахминан икки минг км.
баландлиқдан ўтади. Атмосфера бир неча қатламлардан иборат
бўлиб, унинг асосий массаси 10-16 км баландликгача бўлган
қуйи тропосфера қисмида жойлашгаи.
Атмосферанинг ифлосланиши деганда ҳавога бегона
бирикмаларнинг қўшилиши натижасида унинг физик ва
кимѐвий хусусиятларини ўзгариши тушунилади. Атмосфера
табиий ва сунъий йўллар билаи ифлосланади. Вулқонлар
отилиши, чанг тўзонлар, ўрмон ва даштлардаги ѐнғинлар,
ўсимлик чанглари, микроорганизмлар, космик чанг ва бошқалар
табиий
ифлосланиш
манбалари
ҳисобланади.
Сунъий
ифлосланиш манбаларига энергетика, саноат корхоналари,
транспорт, маиший чиқиндилар ва бошқа шу кабилар киради.
Ҳозирги кунда атмосферанинг сунъий ифлосланиш даражаси
тез ошиб бормоқда. Атмосферанинг локал (маҳаллий), регионал
ва глобал ифлосланиши кузатилмоқда.
Атмосферанинг кимѐвий, физик, акустик, иссиқлик,
электромагнит ифлосланиши йирик шаҳарлар ва саноат
районларида юқори даражага етган. Атмосферанинг энг хавфли
ифлосланиши радиоактив ифлосланишдир. Атмосферадаги
газлар доимий миқдорининг ўзгариши сайѐрамиз учун салбий
оқибатларга олиб келиши аниқланган.
Иқлимга таъсир этувчи муҳим фактор – Ернинг иссиқлик
балансидир. Албатта, бу қуѐш нурлари таъсирида юзага келади.
Ҳозирги вақтда «Ер – атмосфера» системаси иссиқлик тенглиги
285
ҳолатида бўлиб, ерга тушадиган 100% қисқа тўлқинли қуѐш
нурларининг ўртача 18% атмосферада ютилади (3%-булутлар ва
16 % ҳаво орқали), 30% космосга қайтарилади (20% булутлар ва
6% ҳаво ҳамда 4% ер юзаси орқали). Қолган 51% қисқа тўлқинли
қуѐш нурлари ер юзасида ютилади. Шундан 21% қайта нурланиб
узун тўлқинли нурлар кўринишида қайтади, 30% эса сезиларли
(7%) ва яширин (23%) иссиқлик кўринишида атмосферага
узатилади. Ушбу келтирилган нурлар баланси
Do'stlaringiz bilan baham: |