Психолог: “Яхши. Қайси субшахс сенинг ҳаётингда кейинги вақтда энг асосий ролни ўйнайди?”.
Спортчи: “Албатта, бу Нодира”.
Психолог: “Яхши. Кел, тушунишга ҳаракат қиламиз. Сенинг Нодиранг бошқа субшахслардан сўрасин, у агар уларни билса, қандай қилиб бундай бўлдики, Нодира сенинг ҳаётингда бунчалик катта жойни эгаллади, улар бир бирлари ҳақида нималар деб ўйлашади?”
Спортчи: “Нодира айтишича, уни ташлаб кетишгач, унга жуда азобли ва ачинарли ва у бу жойни бошқалардан қасос олиш, ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлмаслик қўрқинчли эканлигини тушинтириш учун эгаллаган. Нодирахон ва Қизим айбдор эмас, улар кетишган ва ёрдам бера олишмайди. Қизим дадаси билан 9 ёшида кетган, у оиладан кетган, у билан дўст бўлган Ноди эса йўқолган (кўзларида ёш)”.
Психолог: “Ҳеч бир субшахс ўлиши, йўқолиши мумкин эмас. Улар фақат ўзгариши мумкин”.
Спортчи: “Ҳа, мен биламан. Ноди Нодира Шоилёсовнага айланган. У ёрдам бериши, сабр-тоқат қилиши ва ҳамма нарсани бажариши керак эди, унга бу қийин эди. Шунда Нодира пайдо бўлди”.
Психолог: “У қаердан пайдо бўлди?”
Спортчи: “Бу шундай кун эдики, охирги куч ва умидлар пучга чиқди ва дам олиш керак эди. Ҳамма нарсани ўзида судраган Нодира Шоилёсовна ва Нодирка бехосдан тушунишдики, барча улар қилаётган иш ҳеч кимга керак эмас ва уларга ҳам керак эмас. Улар чарчашди, уларни яхши кўришмайди, қадрлашмайди, тушунишмайди ва фақат фойдаланишади. Шунда улар қарор қилишди: “Етар!”. Улар Нодирани ясашди, унда ҳислар йўқ ва бўлмайди, унга бари бир, унга азобли бўлмайди, унга ҳеч ким ёрдам бермайди. Энди эса яна у эриб кетди. Мен ҳеч нарсани тушунмаяпман. Тушунишга ёрдам беринг”.
Психолог: “Яхши. Тушунишга ҳаракат қиламиз. Кел, сенинг субшахсларингга раҳбарни аниқлашга ёрдам берамиз, бўлмаса, улар ўзбошимчалик қилиб, ҳамма ролларни аралаштириб юборишди. Режиссёр, яъни, сен эса ҳеч нарса билан ишинг йўқ. Кейин биз ҳар бир субшахсда нима ижобий ва нима салбийлиги аниқлаймиз, уларни бошқарувчи марказ, “Мен” нима эканлигини эслаймиз, ушбу субшахслар қандай ўзгартиришни ўрганамиз, алмаштирамиз, ўзгартирамиз...”
Спортчи: “Энди Нодира шаклсиз эмас, мен уни тузатдим, тўғри, у яна одати бўйича чиқиб олмоқчи, масалан, мен ҳозир “Тушлик қилишга бориш керак” деб ўйлаяпман, у эса, “Мен ҳеч нимани истамайман” деяпти. Нодира эса унга “Бу сен истамаяпсан, мен эса истайман. Менинг эса пати узилган жўжадек кўринмаслик учун овқатланишим керак”. Энди мен биламан, Нодиранинг афзаллиги ҳеч нарсани хоҳламаслик ва ҳеч нарса қилмаслик.
Мен, албатта, керак бўлганида бундан фойдаланаман. Энди мен ўйлайманки, Қуёшча ҳамиша мен билан бирга бўлади. Қачонки мен деразада ёки хонада, ёки чироқда ёруғлик кўрсам ва унда нур бўлса, у менинг қуёшли қуёнчам бўлади ва менга иссиқ ва осон бўлади. Қизиқ, нега мен бундан олдин фойдаланмаган эканман. Қизим эса менга керак бўлади ва менинг ҳаётимда ўз фарзандларим бўлганда албатта пайдо бўлади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |