Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet28/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
Психология

1. Метафорфозалик автопортрет.
Кўрсатма: ўзингизни дарахт (ўсимлик) шаклида тасвирланг.
Расм билан ишлаш жараёнида спортчининг маълумотини қайта ишлаш, зарурий деталлар (илдизлар, мевалар, жонзотлар, ҳашоратлар ҳамда бошқа жонли ва жонсиз оламни)ни тўлдириш, расмни охирига етказиш, дарахт ёки ўсимликнинг аҳамияти, унинг қарамлиги ёки мустақиллигини, унинг атрофдагиларга жонкуярлиги ва атрофдагиларнинг унга ғамхўрлигини баҳолаш лозим.
Мақсад – спортчининг субъектив олами ҳақида маълумотга эга бўлиш, унинг онгини кенгайтириш, мавжудлигининг зарурати ва аҳамиятини оширишдан иборатдир.
2. Виннекот каракули.
Бу қиёфани бошқарилган ҳолда чизиш техникаси ҳисобланади.
Кўрсатма: қулай жойлашиб ўтиринг, ручкани (гелли, пероли), қаламни олинг, оёқларингизни полга қўйинг, кўзингизни ёпинг ва ўз қўлингизга қанча зарур бўлса, хоҳлаган йўналишда ва хоҳлаганингизча ҳаракатланишига (уч минутдан кам эмас) имкон беринг.
Расм билан ишлаш: Ўзингиз тасвирлаган нарсада Сиз нимани (кимни, нимага ўхшаганни) кўришингиз мумкин? Диққат билан қаранг: онг остингиз Сизга нимадан хабар бераяпти.
Рамз (элемент, тимсол ёки белги) билан ишлаш: унинг орқасида нима турибди? Мазкур рамз Сизнинг ҳаётингизда қандай аҳамиятга эга? Агар у ижобий ибтидога эга бўлса, онг даражасида унинг ёрдами, қўллаб-қувватлатлаши, салоҳиятини қабул қилиш ва тушуниш имкони бор. Агар салбий ибтидо бўлса, унда онг остидан қўрқувни, сиқиб қўйилган муаммолар ва бошқаларни идрок даражасига суриб чиқариш имкони мавжудлигининг ўзиёқ ижобий ҳолат ҳисобланади.
Мақсад: мазкур рамз аҳамиятининг ассоциатив алоқаси (ёки дақиқавий англаш) психологга спортчининг у ёки бу кўринишдаги хатти-ҳаракатларини тушиниш имконини беради.
3. “Йўл” экзистенциал расм методикаси (Т. Колошинанинг муаллифлик методикаси).
Кўрсатма: 6-7 та қоғоз варақини, чўтка, акварельни (сув столда туради) олинг. Мен тартиб билан ўзида қандайдир маъно ёки рамзни ифодаланган сўзларни айтиб тураман. Сиз ушбу сўз ёки рамз ўзингизда нимаси биландир ўхшаш тасаввур (ассоциация) уйғотган нарсани навбат билан чизишингиз керак бўлади (спортчи унга таклиф этилган сўзлар сонига қараб 6-7 та расм чизади). Сўнгра психолог таклиф этади: “илтимос, шу ерда, полга ушбу расмлардан қандайдир йўлни яратинг. Қандай, қанча масофага ва қайси тартибдалигини ўзингиз ҳал қилинг. Фақатгина бу йўл Сизнинг йўлингиз эканлиги ва Сиз ундан бир ўзингиз бораётганлигингизни инобатга олинг”.
Хулқ-атворида “оғиш” кузатилган спортчилар билан ишлашда етти тушунча, етти сўз: йўл, вақт, кўприк, муҳаббат, тоғ, ёруғлик, метамарфоза қўлланилди. Сўзлар махсус тарзда ушбу ўсмирлар учун танланиб, мазкур техникада мавжуд бўлиши ва ўзгартирилмаслиги зарур бўлган “йўл”, “кўприк” ва “метаморфоза” сўзларини истисно қилганда, маълум тартибда айтиб турилди. Рамзларга мувофиқ равишда қўлланилган сўзларнинг изоҳи қуйидагиларни билдиради: ёруғлик – озод бўлиш, кўприк – қайта тикланиш, йўл – саёҳат, тоғ – кўтарилиш, вақт – онгнинг кенгайиши, муҳаббат – шахс учун нисбатан муҳим бўлган ҳис ёки сифат тарзида киритилган, метаморфоза – ўзгариш, трансформация.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish