Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet25/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
Психология

Спортчи индувидиал услубининг таркиб топиш шартларидан бири спортчи характерининг хусусиятларини ҳисобга олишдир. Спортчи ўз характерига кўп жиҳатдан мос келадиган ҳаракатни бажариш усуллари ва йўлларини танлайди. Характерга энг мос келадиган ҳаракат усуллари ва йўлларига характерга сабаб бўлган, кўпинча ихтиёрсиз ва беҳуда жавоб бериш формулаларига ҳамда ҳаракат хусусиятларига боғлиқ. Масалан, мувозанатсиз холерик таъқиқланган ҳаракатни ушлаб қолиш учун сангвиникка қараганда анча кўп марта мутлақо беихтиёр ва беҳуда қарама-қарши ҳаракатларни бажаради. Бундай ихтиёрсиз ва беҳуда реакция шаклларининг йиғиндисидан индувидиал услубни характерлайдиган тўла онгли қўлланадиган режали ва максадга мувофиқ қаратилган усуллар ва ҳаракатлар системаси таркиб топган.
Спортчи индувидиал услубининг пайдо бўлишида энг муҳим шартлардан бири унинг бажараётган спорт машғулотига, ишга онгли, ижобий муносабатда бўлишидир. Агар спортчи энг яхши натижаларни қўлга киритишда ёрдам берувчи энг қулай усулларни қидирса, ана шундагина спортчида индивидуал услуб юзага келиши мумкин. Шунинг учун индивидуал услуб яхши спортчиларда, спорт усталарида (номзодларда) ва биринчи разрядлиларда жуда аниқ намоён бўлади. Спортчи фаолиятининг индивидуал услуби спортчида ўз-ўзидан, стихияли равишда пайдо бўлмайди. У таълим ва тарбия жараёнида таркиб топади. Тренер-ўқитувчи машғулот жараёнида психологик тадқиқотлар ўтказишда спорт психологиянинг асосий услубларидан амалий фойдаланиш имконига эга бўлиш учун уларни ўзлаштириш зарур. Психологик услублар ўқувчининг психологик оламини табиатнинг бошқа объектларида бўлганидек, холис таҳлил этувчи тадқиқотлар олиб боришни талаб қиладиган назарий талабларга асосланиб яратилади. Бунда турли-туман услублар, шу жумладан, психик ҳодисаларни ҳар томонлама тадқиқ этишни таъминловчи бошқа фанларнинг услубларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
1. Ташқилий услуб. Бу услубда тажрибанинг илмий стратегик томонлари аниқланади.
Бу гуруҳдаги услубларга қуйидагилар киради:
а) таққослаш услуби орқали спортчининг турли психик жараёни, ҳолати тузилиши, ёш хусусиятлари, жинси, психик тайёргарлиги ва жисмоний тарбияга хос характер хусусиятлари ўрганилади;
б) ташқилий услуб ёрдамида кўп йиллик махсус жисмоний машқ бажариш орқали спортчи ҳаракатларининг ривожланиши ўрганилади. Бу услуб мактабда жисмоний маданият ўқитишни такомиллаштиради, спортчиларнинг кўп йиллик спорт машғулоти жараёнининг сифатини оширишда қўл келади;
в) умумийлик услубининг асосий мақсади бирорта объектни ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Жумладан, спортчининг лабораториядаги ҳаракатлари камерада махсус техник асбоблар ёрдамида ўтказилади, реакция тезлиги ҳис-туйғулари ўрганилади.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish