Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet26/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46
Bog'liq
Психология

2. Табиий тажриба ўтказиш услуби аниқ фаолиятни ташқил этишда қўлланилади.
Машғулотда, спорт мусобақаси даврида аниқ сифатлар ўрганилди. Бу услубда тажриба ўтказувчи киши спортчига билдирмасдан унинг ўзига керакли томонларни ўрганади. Масалан, қобилиятини малакасини қизиқишларини ўрганишга ҳаракат қилади.
3. Психодиагностика услуби орқали спортчининг жисмоний ва психик ҳаракатларининг ривожланиши ўрганилади.
Жумладан, аниқ спорт турларининг махсус хусусиятларини спортчининг мусобақадан олдинги, мусобақа вақтидаги, мусобақадан кейинги психик ҳолатини ўрганади ҳамда спортчининг мусобақага тайёргарлигини, спорт машқини бажаришдаги психик кучланишини ўрганади. Бу услубдан спортчиларни командаги саралаб олишда, уларнинг ақлий, ҳис-туйғулари, иродавий сифатларини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
4. Эмпирик услубда суҳбат, анкета, рейтинг, социометрия ва биография йўлларидан фойдаланса бўлади. Бунга ҳам ўз-ўзини кузатиш услублари киради.
5. Миқдор сифатларини таҳлил қилиш услубида математик-статистик усуллар ёрдамида аниқ маълумотлар қўлга киритилади. Биринчидан спортчилар асаб тизимининг кучли ёки кучсизлигига қараб гуруҳларга ажратилади. Иккинчидан асаб тизимининг типларини ўрганиш орқали уларнинг темпераменти аниқланади.
1.2. СПОРТ ПСИХОДИАГНОСТИКАСИ
Психодиагностика атамаси 1921 йилда Г.Роршах томонидан фанга киритилган бўлиб мазкур атама шу пайтдан бошлаб мустақил соҳа сифатида амал қилиниб келинмоқда.
Психодиагностика тамойиллари. Тадқиқотчи психодиагностика восита ва усулларини танлашда қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиши лозим:
Объективлик (холислик) тамойили. Бунда психик ҳодисаларни улар ҳаётда қандай бўлса шундайлигича ўрганиш тушунилади. Ушбу диагностикалар тажриба ўтказувчининг хоҳишига ёки имкониятларига кўра эмас, балки юз берган ҳодисанинг объектив хусусиятларига боғлиқ равишда таҳлил қилиниши керак.
Комплекслик тамойили. Бунда турли усуллар комплексини қўллаш ёки алоҳида жараёнлар ва ҳолатлар ўртасидаги алоқадорликни аниқлаш имкониятини берувчи турли шароитларда тажрибавий кўрсаткичларни такрорлаш тушунилади.
Динамиклик тамойили. Ҳар қандай психик воқеа-ҳодиса унинг нафақат айни пайтдаги ҳолати, хусусиятлари бўйича, балки унинг истиқболдаги ривожланишини ҳам назарда тутган ҳолда, объектив ривожланиш жараёнида ўрганилиши керак.
Таҳлилий-синтетик ўрганиш тамойили
Ушбу тамойил шундай ўзига хос бир услубий ёндошувни талаб қиладики, унда бир томондан психиканинг алоҳида унсурлари ажратиб кўрсатилса, иккинчи томондан эса шахснинг ёки муайян психик ҳолатнинг яхлит тавсифи берилади.
Диагностиканинг юқорида тилга олинган барча тамойиллари услубларни танлашга ва диагностикани ташкил этишга нисбатан ўзининг аниқ талабларига эгадир. Танланган услублар валидлиги, ишончлилигига эга бўлиши керак, ҳамда прогностик қиймати ва дифференцияловчи кучи билан ажралиб турмоғи лозим.
Валидлик – бир томондан психологик тажриба натижаларининг, иккинчи томондан эса синовга жалб этилган шахснинг хатти-ҳаракатлари ва фаолияти турлари, шакллари ўртасидаги алоқани кўрсатади.
У психологик тажрибанинг қанчалар ҳаққоний эканлигини ўзида ифодалайди.
Ишончлилик – ўрганилаётган гуруҳ ичида синовга жалб этилган шахснинг доимий жойини (унинг табақасини) белгилаб беради. Тестннг ишончлилигини синовга жалб этилган шахснинг иккита кўрсаткичини, жуфт ва тоқ топшириқларни қиёслаш орқали аниқлаш ёки иккита тажрибани, ё бўлмаса бир неча тажриба вариантларини ўзаро қиёслаш орқали аниқлаш мумкин. Бунда 0.8 – 0.9 тартибидаги корреляция коэффициентлари тестнинг ишончли эканлигини тасдиқлайди.
Тестнинг прогностик қиймати мувофақиятга эришиш даражасини олдиндан кўра билиш имкониятларини ифодалайди. Прогностик баҳолар кишиларни бир бирига таққослаш, масалан, муайян бир спорт тури бўйича “идеал” спортчини махсус синовлар маълумотларига нисбатан таққослаш орқали ҳам олиниши мумкин. Прогностик баҳоларни синовга жалб этилган шахснинг хусусий жиҳатларидан яхши хабардор бўлган кишидан сўров ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Агар юқори малакали баскетболчи – мерган, кўзўлчов тестлар жараёнида ўта аниқ мўлжалга олиш натижасини кўрсатса, бу ҳам қўлланилаётган тестнинг прогностик қиймати ҳақида фикр билдириш имкониятини беради.
Услубларнинг дифференцияловчи кучи.
(Томас ва бошқалар) унинг синовга жалб этилганлар орасидаги фарқларни қанчалар кўп топа олиши билан белгиланади. Битта тест ўтказиш орқали фақат иккита баҳони қайд этиш мумкин яъни: “бажарди-бажармади” ёхуд “ҳа-йўқ”. Бундай тестнинг фарқловчи кучи албатта кам. Аммо алоҳида спортчиларнинг натижалари бир-биридан сониянинг юздан – бир улушига тенг аниқликда фарқланадиган синовларда табақалаштиришнинг имкониятлари ниҳоятда каттадир. Масалан сониянинг мингдан бир улушлари билан ўлчовчи реакциомер сониянинг юздан бир улушлари билан ўлчовчи реакциомерга нисбатан каттароқ табақалаштирувчи кучни беради.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда ҳар бир синовга жалб этилган шахс тадқиқотнинг мустақил объекти бўлган ҳолларда бундай фарқ ва тафовутлар максимал даражада сезиларли ва катта бўлади.
Спорт психодиагностикасини тадқиқотлар амалиётида психологик диагноз қўйишнинг 3 босқичи фарқланади.
Симптоматик диагнозда дастури мавжуд ҳар қандай ЭҲМ бажариши мумкин бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади.
Этнологик дигнозда (келиб чиқиш сабаблари) бирор хусусиятнинг мавжудлигини эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобга олинади.
Типологик дигнозда синалувчи шахс тузилишида олинган натижаларнинг ахамияти ва ўрни аниқланади.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish