Спортчи А: “Мен майсазорни кўраяпман, у жуда катта, ёруғ. Қуёш нур сочмоқда, баланд майса ўсаяпти, мен бораяпман. Вой, у ерда чуқур ўра бор”.
Психолог: “Бу сизни безовта қилаяптими?”
Спортчи А: “Ҳа”.
Психолог: “Сиз бу билан ўзингиз хоҳлаган нарсани қилишга қодирмисиз. Сизда бунинг учун куч борми?”
Спортчи А: “Мен уни кўмиб ташлайман, лекин охиригача эмас. Бу ерда улар бир нечта. Майса оз ва мен унда худди курси (кресло)да ўтиргандек ўтиришим ва кузатишим мумкин. Балки буни юмронқозиқлар қилишгандир”.
Психолог: “Ҳозир қандай, энди ўзингизни бу майсазорда қандай сезаяпсиз?”
Спортчи А: “Ҳозир ҳаммаси яхши, ҳаммаси жойида. Енгил ва ёқимли”.
Психолог: “Сиз у ерда қанча истасангиз шунча бўлишингиз ва ҳар сафар истасангиз майсазорга келишингиз мумкин. Эҳтимол, Сиз яқин-ўртада жилға ёки дарёни кўришингиз мумкин. Атрофингизга қаранг”.
Спортчи А: “Ҳа, мен жилғани кўраяпман”... Кейин навбатдаги тимсол билан иш давом этади.
Вазифа: юмшоқлик ва мажбурламасдан спортчига мазкур архетипларнинг табиатини англаш ва қайта тасаввур қилишга кўмак бериш.
Бунда муҳими хавфсизлик ва қониқиш доирасини яратиш. Мазкур вазиятда майсанинг қанчалик баландлиги, ёруғликнинг қандайлиги ва қуёш нури иссиқлигини тушуниш муҳим. Майсазор – бу спортчини келажакда қийин вазиятларда унинг дам олиши ва куч тўплаши учун сиз олиб келадиган жой ҳисобланади. Муҳими, унинг ўзи бу жойдан ўз ҳаётининг ресурси сифатида фойдаланишга ўрганиши.
Бу техниканинг мақсади: онгсизлик даражасида “қувват салоҳиятини қўллаш” ва ундан ҳаётда конструктив фойдаланиш.
1. Спорт назарияси предмети
Спорт назарияси предмети, жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти фанининг бир қисми бўлиб, янгидан ажралиб чиққан фандир.
Спорт назарияси фани спорт машғулотлари билан махсус ташкил қилинган жараёнда спортчининг тайёргарлик мазмуни ва услубиёти ҳамда унга таъсир қиладиган умумий қонуниятларни ўрганади.
Спорт назариясининг асосий атамаларига қуйидагилар киради: спорт мусобақалари, спорт ҳаракати, спорт фаолияти, спорт тайёргарлиги, спорт тайёргарлиги тизими, спорт мактаби, спорт машғулотлари тизими, спорт кўрсаткичлари, спорт натижалари. Шу атамалар мазмуни ва хажмини аниқлаб олмасдан туриб, спорт машғулоти назарияси ва услубиёти ўрганадиган фанни муваффақиятли равишда эгаллаб бўлмайди.
Спорт– жисмоний маданиятнинг таркибий қисми. Жисмоний машқлардан фойдаланишга асосланган ҳамда энг юксак натижаларга эришишга қаратилган ўйинлар, мусобақалар тарзидаги фаолиятдир. Қисқа маънода шахсий мусобақа фаолияти дейилса, кенг маънода шахсий мусобақа фаолияти шу фаолият асосида келиб чиқадиган махсус тайёргарлик ҳамда унинг норма ва ютуқлари тушунилади.