Ишни тўғри ташкил этишда қуйидагилар кўзда тутилади:
болаларни ўз вақтида текшириш, машғулотлар жадвалини тўғ-
ри тузиш, ҳар бир бола билан олиб бориладиган индивидуал
ишни умумий режага мувофиқ режалаштириш, фронтал маш-
ғулотларни олиб боришда уларни зарур жиҳозлар, кўргазмали
қуроллар билан жиҳозланиши ва гуруҳ тарбиячиси билан ло-
гопеднинг биргаликдаги ишлари.
Логопедик текшириш
Гуруҳга қабул қилинган болалар мукаммал логопедик тек-
ширувдан ўтказилади.
Болаларни текшириш учун логопед ўқув йилининг иккита
биринчи ҳафталарини ажратади. Кейинчалик текширув нати-
жалари машғулотлар вақтида болани кузатиш натижалари
билан тўлдирилиши мумкин. Шу билан бир вақтда талаффуз-
ни тузатиш устида иш бошланади ҳамда режага мувофиқ
фронтал машғулотлар олиб борилади, бу ҳақда қуйида баён
этилади.
Текшириш махсус «Нутқ картаси»да кўрсатилган режа
асосида ўтказилади.
Нутқ картаси
Боланинг гуруҳга келган вақти
__________________________
Исми, фамилияси______________________________
Ёши______ ___________________ ____________________
Уй адреси__________________________________________
Қайси боғча томонидан юборилгаи (№, вақти, адреси).
Ота-она шикояти
Нутқ шаклланиши ҳақидаги маълумот
Умумий моторикасининг ҳолати______
Эшитиши__________________________
Боланинг умумий ривожланиши______
Диққати, иш кобилияти
Нутқнинг умумий томонлари (суръати, овози, артикуляцияси,
нафас олиши)
Товушлар талаффузи ва фарқланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |