Л О Г О П Е Д И Я
Педагогика олий билимгоҳи
«
Дефектология
»
ихтисослиги
талабалари учун уқув қўлланма
Т О Ш Қ Е Н Т — « У Қ И Т У В Ч И > - 1 9 9 3
Қўлланмада ҳар хил нутқ бузилишлари таърифланади, нутқ бузилишидаги
типик ҳолатлар таҳлил қилинади, мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги бо-
лалар билан олиб бориладиган логопедик тузатиш ишлари ёритиладв.
Қўлланма педагогика олий билимгоҳи дефектология куллиётининг тала-
балари ва амалиётда нутқ камчилигига эга бўлган болалар билан яшлайдиган
логопедларга мўлжалланган.
4 3 1 0 0 0 0 0 0 0 —251 4 7 _ QS
Ф 3 5 3 ( 0 4 ) — 9 3
Сўнгги йилларда Узбекистонда логопедиянннг ривожлани-
шида сезиларли силжишлар кўзга ташланди. Нутқ камчилигига
эга бўлган болалар учун махсус муассасалар сони кўпаймоқда.
Психолингвистик таҳлил асосида нутқ патологиясининг энг му-
раккаб турлари (афазия, алалия ва нутқнинг тўлиқ ривожлан-
май қолиши, дизартрия) ҳақидаги муҳим маълумотлар олин-
моқда. М ураккаб нуқсонлар:
болаларнинг
ақлий заифлиги,
кўриш, эшитиш, таянч-ҳаракат аппаратлари бузилиши пайти-
даги нутқ бузилишлари ўрганилмоқда.
Бу ҳақдаги маълумотларни ўз ичига жамлаган дарсликлар,
қўлланмалар, методик тавсияномалар рус тилидадир. Ҳозирги
кунгача бундай материалларни ўз ичига олган қўлланмалар ўз-
бек тилида йўқ. Шуларни ҳисобга олган ҳолда бир гуруҳ муал-
лифлар ушбу қўлланмани яратдилар.
Қўлланманинг яратилишида
«Просвевдение» нашриётида
чоп этилган «Логопедия» (1989). ва
« G
c h o b w
логопедии» (1989)
( китоблари асос қилиб олинди. Ула.рнинг айрим боблари тўла-
лигича, айримлари эса ўзбек тилининГ ва ўзбек болалари талаф-
фузининг ўзига хос хусусиятларйни ҳисобга олган ҳолда ўзгар-
тирилди. Бир қисм материаллар эса ўзбек тилида биринчи бор
ёзилди.
Уқув қўлланмасида логопедия иазарияси ва амалиётининг
ҳозирги аҳволи ўз аксини топган. Сўнгги йиллардаги дарс-
ликлар ва қўлланмаларда келтирилган қатор назарий қоида-
лардан фойдаланилган.
Ушбу қўлланмани тайёрлашда Москва ва Санкт-Петербург
педагогика билимгоҳи, РСФ СР Дефектология илмий текшириш
институти ва Низомий номли ТД П И дефектологлари муаллиф-
лар жамоасини ташкил этадилар.
Қўлланма тўрт бўлимдан иборат бўлиб, уларнинг муаллиф-
лари қуйидагилардир: I бўлим 1-боб — Л. В. Волкова; 2-боб —
Г. В. Чиркина;' З-боб — Б. М. Гриншпун; 4-боб — Н. А. Чевело-
ва; б-боб — М. Ю. Аюпова; 5, 7-боб — Jl. Р. Мўминова, М. Ю.
Аюпова; 8-боб — Г. В. Чиркина; 9-боб — Г. В. Чиркина, М. Ю.
Аюпова;
10-боб — М. Ю. Аюпова;
13-боб — Г. А. Волкова,
В. И. Селиверстов; 11-боб — С. П. Ш аховская; 12-боб — Т. Б.
Филичева; 14-б об — Р. И. Л алаева; III бўлим 15-боб — Л. Р.
Мўминова, М. Ю. Аюпова; 16-боб — JI. Р. Мўминова; 17-—18-
боблар — Г. В. Чиркина, Л. Р. Мўминова.
М уаллифлар ҳар бир бобда нутқ бузилишларининг таъри-
фини келтириб, бузилишдаги типик ҳолатларнинг этиопато-
генезларини таҳлил этадилар, мактабгача тарбия ва мактаб
ёшидаги болалар билан олиб бориладиган логопедик тузатиш
ишларининг методларини очиб берадилар. Нутқ камчилигига
эга бўлган болалар учун ташкил этилган ўқув-тарбиявий муас-
сасаларда олиб бориладиган ишлар, уларнинг халқ маорифи
системасида тутган ўрни, боғча ва мактаб шароитида болалар
билан якка тартибда олиб бьриладиганч ишларнинг шакл ва
методларини баён этадилар. М актабгача тарбия ва мактаб
ёшидаги болалар нутқини ҳар томонлама
текшириш ҳамда
нутқ камчилигига эга бўлган болаларни махсус муассасаларга
юборишда саралаш ишларини олиб боришдаги тиббий-педаго-
гик комиссия ҳақидаги маълумотларни баён этадилар.
Қўлланманинг
русча
материалларини
муаллифлардан
Л. Мўминова, М. Аюповалар ўзбек тилига таржима қилган-
лар.
Мазкур ўқув қўлланмаси педагогика билимгоҳи дефекто-
логия куллиётининг талабалари ва амалиётда нутқ камчили-
гига эга бўлган болалар билан иш олиб бораётган логопедлар-
га мўлжалланган.
Муаллифлар дарслик ҳақида фикр ва мулоҳазаларини бил
дирган ўртоқларга ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.
I Б У Л И М
ЛОГО П ЕДИ ЯН ИН Г НАЗАРИЙ ВА М ЕТОДОЛОГИК
АСОСЛАРИ
1 -Б О Б . ЛОГОПЕДИЯ ФАНИ ВА УНИНГ ВАЗИФАЛАРИ.
ЛОГОПЕДИЯНИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ.
ЛОГОПЕДИЯНИНГ МЕТОДОЛОГИҚ АСОСЛАРИ
Фан
сифатида логопедиянинг принцип
ва мето)қлари
Логопедиянинг тушунчали дараж алаш аппарати
Логопедия бу — нутқ бузилишлари ҳақидаги махсус таълим
ва тарбия воситасида нутқ бузилишларини ўрганиш, тузатиш
ва олдини олиш ҳақидаги педагогик фандир. Логопедия нутқ
фаолияти бузилишининг сабаблари, механизмлари, аломатла-
ри, оқимлари таркибини ўрганади. Шунинг учун уни махсус
педагогика сирасига қўшадилар.
«Логопедия» термини грекча
Do'stlaringiz bilan baham: |