Мавзу № тафаккур бузилишлари. Тафаккурни ассоциатив жараёнининг бузилишлари. Тафаккур



Download 79,11 Kb.
bet1/18
Sana18.11.2022
Hajmi79,11 Kb.
#867877
TuriАнализ
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3 Тафаккур патологияси ва синдромлари


МАВЗУ № 3. ТАФАККУР БУЗИЛИШЛАРИ. ТАФАККУРНИ АССОЦИАТИВ ЖАРАЁНИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ.

Тафаккур- атроф-мухитдаги вокеликни нутк ёрдами билан билвосита, умумлашган холда акс эттирувчи психик жараён булиб, у ижтимоий сабабий ички богланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат килишга йуналтирилган аклий фаолиятдир. Качонки муаммоли вазият пайдо булганда тафаккур ишга тушади.


Тафаккур операциялари:


1. Анализ ва синтез операциялари. Анализ - шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами билан нарса ва ходисаларнинг хусусиятларини фикран ёки амалий тахлил килинади. Табиат ва жамиятдаги билим хамда тажрибаларни инсон томонидан узлаштириб олиш анализдан бошланади.


Маъруза ва дарс жараёнларида тафаккурнинг анализ килиш операцияси жуда мухим роль уйнайди. Инсонга савод ургатиш бола нуткини анализ килишдан бошланади. Сунг бу холат матнни гапларга, гапларни сузларга, сузларни уз навбатида бутинларга, фонемаларга, уларни эса товушларга булиш сингари аклий фаолият билан аста-секин алмаштирилади.
Синтез - нарса ва ходисаларнинг анализда булинган, ажратилган айрим кисмларини, булакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бирлаштириб, бутун холига келтиришдир. Синтез элементларнинг, нарса ва ходисаларнинг кисмлари ва булакларини бир бутун килиб кушишдан иборат аклий фаолиятдир.
Анализ ва синтез узаро бевосита мустахкам богланган ягона жараённинг икки томони булиб, агар нарса ва ходисалар анализ килинмаган булса, уни синтез килиб булмайди, хар кандай анализ предметларни, нарсаларни бир бутун холда билиш асосида амалга оширилиши лозим.
Анализ ва синтез операцияси куйидагича аклий фаолият тизимидан, таркибий кисмлардан иборат:
♦ берилган топширикни диккат билан укитиш;
♦матндаги сузларни фикран парчалаш;
♦ухшаш сузларни ажратиш, яъни майда булакларга булиш;
♦ ухшаш сузларни яхлит холга келтириш;
матндаги сузларни фикран йигиш;
♦ гапнинг структурасини тиклаш ва бошкалар.
Талабаларнинг мустаки л билим олиш фаолиятида, жумладан, конспект тузиш, реферат тайёрлаш, семинарга хозирлик куриш, курс иши ва малакавий битирув иши ёзиш каби аклий фаолиятнинг турли шаклларида аввал анализ, сунг синтез операцияларидан фойдаланадилар.
2. Таккослаш. Инсоннинг ижтимоий фаолиятида, билимларнинг узлаштирилишида, вокеликни туларок акс эттиришда бир-бирига ухшаш жихатлар тафовутини хамда бир-биридан фарк киладиган томонлар уртасидаги ухшашликни топишдан иборат фикр юритиш операцияси таккослаш дейилади.
Таккослаш операцияси икки хил йул билан амалга оширилиши мумкин: амалий (конкрет нарсаларни бевосита солиштириш) ва назарий (тасаввур килинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таккослаш). Агар инсон икки бойлам юкни кул билан кутариб, бир неча хил таом мазасини киёсласа, бу амалий таккослаш булади, икки калам ёки стерженли чизгични ёгочга ёки котозга солиштириш аналогик таккослашга мисол була олади

Тупланадиган билимлар фикр юритиш оркали, мантицк ёрдамида англашилса, улар уртасидаги ухшаш ва фаркли аломат хамда белгилар назарий таккослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг куламдаги информациялар фаркини фикран таккослаш ёрдамида англаб етади. Баъзан турли ёшдаги кишилар уз тенгдошлари характерида, кизикишида, юриш-туришида, муомаласида ва бошка хусусиятларида ухшашлик ва тафовут борлигини топадилар.


Кишилар нарса ва хрдисаларни бирон белгига (аломатга) асосланиб таккослашда муайян кийинчиликларга учрайдилар. Шунинг учуй берилаётган информациялар мохцятига диккат-эътибор каратиш шарт. Кишилар учуй таккослаш принципи тушунарли ва аник булса, мавжуд кийинчиликларни бартараф килиттт имконияти тутилади. Инсон олдига аник максад куйилса, ёки урганилаётган объект мохцятига кириб бориш учуй установка берилса, фикран таккослашда хатолар микдори кескин камаяди.
Инсон шахсий фаолиятида, таълим жараёнида таккослаш устида канчалик куп машк килса, таккослаш куникмаси пайдо булса, унда фикр юритиш шунчалик самарали булади.
1.Абстракция. Нарса ва ходисаларнинг, конун ва конуниятларнинг айрим белгиси, сифати, аломати ёки хусусиятларини фикран улардан айириб олиб, мустакил фикр объектига айлантиришдан иборат фикр юритиш операцияси абстракциялаш дейилади.
Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ходисаларнинг мухим хусусиятларини фарклаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ходисаларнинг мухим булмаган иккинчи даражали хусусиятлари фикран ажратиб ташланади.
Абстракция операцияси анализ натижасида вужудга келади. Масалан, кишилар куёш, ой, юлдуз, электр, сув, баъзи планеталар, айрим тош ва хакозоларнинг куз унгларида ёритишини кузата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишини фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тутрисида мулохаза юритишади.
Буюмларни, нарса ва ходисаларни, жисм ва предметларни бир-бири билан таккослаш пайтида хам абстракциялаш жараёни юзага келади. Бунда нарса ва ходисаларнинг, вокеликнинг мавжуд белгиларига (масалан, тусига, шаклига, тезлигига, огирлигига, кийматига ва шу каби ухшаш сифатларига) караб таккосланади.
Абстракция операцияси билан инсонни куроллантириш - интеллектуал жихатдан интенсив ривожланишга олиб келиб, мустакил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради.
2.Умумлаштириш. Умумлаштириш деганда психологияда нарса ва ходисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади. Масалан, инсоннинг ёш даврлари хусусиятидаги умумий белгилар хисобга олиниб, «усмир», «успирин», «етук киши», «кекса» сингари терминлар ишлатилади.
Умумлаштириш абстракциялаш операциясидан ажралган холда содир булмасдан уни асосида абстракциялаш жараёни ётади. Умумлаштириш жараёни абстракциясиз мавжуд булиши мумкин, лекин абстракциясиз умумлаштиришнин г юзага келиши мумкин эмас. Агар абстракциялаш фаолиятида нарса ва ходисаларнинг ухшаш хамда мухим белгилари тасодиф белгиларидан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда эса ажратиб олинган ухшаш, умумий ва мухим белгиларга суянган холда нарса ва ходисалар бирлаштирилади.
3.Конкретлаштириш - ходисаларни ички богланиш ва муносабатлардан катъий назар, бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир. Конкретлаштириш одатда икки хил вазифани (функцияни) бажаради: биринчи функциясига тааллукли купгина мисолларни келтириш билан унинг психологик механизмини курсатишга харакат киламиз. Масалан, «харакат» деган иборани ишлатиб, одам, машина, хайвон, сув ва самолёт кабиларни тасаввур кила олиш тушунилади. Кейинчалик эса харакат тушунчасининг кулами кенгайиб боради, биологик, ижтимоий ва хоказо харакатларни назарда тутади.

Конкретлаштиришнинг иккинчи функцияси куйидаги мисолларда узининг ёркин ифодасини топади: масалан, лола, атиргул, бинафшани гулга; дафтар, ручка, чизгични укув куролларига киритилади. Демак, бу мисолларда конкретлаштириш операцияси умумий ва якка белгилари кам булган умумийликни очишда намоён булади. Умуман конкретлаштириш абстракциялашнинг контракт холати булиб, инсон билиш фаолиятида мухим ахамият касб этади.


4. Классификациялаш деб бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир- бирига ухшашлигига ва бошка туркумдаги нарсалардан фарк килишига караб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизимига айтилади. Фан оламида буюк кашфиёт булиб хисобланган Д.И.Менделеевнинг «Элементларнинг даврий тизими» жадвали классификация учун ёркин мисолдир. Бунда олим элементларни атом огирлиги ортиб боришига, кимёвий сифатларининг бир типлигига ва бошка белги ва аломатларига караб тартиб билан жойлаштириб чиккан.
Фанда нарса ва ходисаларнинг табиатини ифодаловчи муайян белги (аломат)лар асосида килинган туркумлаштиришни классификация деб аташ кабул килинган булиб, у табиий классификацияга (зоология фанидаги хайвонлар классификацияси, масалан: судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, сувда ва курукликда яшовчилар, паррандалар, кушлар ва х,к.), мабодо классификация асос килиб олинган белги нарса ва ходисаларнинг табиатини ифодаламайдиган булса, у сунъий классификацияга (масалан, кутубхонадаги китоблар мазмунига, шаклига, ноёблиги ва шунга ухшаш белгиларга караб токчаларга терилади) хамда оддий классификацияга (масалан, психология сохаларининг классификация килиниши: инженерлик, авиация, космос психологияси, мехнат психологияси , махсус психология - патопсихология, олигофренопсихология, сурдопсихология, тифлопсихология) булинади.
Шундай килиб, классификация объектларнинг муайян тартибни топишда,урганишда зарур булган нарса ва ходисаларни яхлит холда текширишда, узлаштирмокчи булган материалларни пухта эсда колдиришда мухим роль уйнайди.
5. Системалаштириш операцияси ёрдамида нарса ва ходисалар, фактлар, фикрлар ва объектлар макондаги, вактдаги эгаллаган урнига караб ёки мантикий жойлаштирилади. Фикр объектив хисобланган нарса ва ходисаларни замон (вакт), макон (фазо) ва мантикий жихатдан маълум тартибда жойлаштиришдан иборат мазкур операция билимларни узлаштиришда, куникма ва малакаларни тартибга солишда мухим роль уйнайди.
Системалаштириш маконий (фазовий), хронологик белги ва мантикий белгисига асосан уч турга ажратилади. Масалан, хонадаги мебелларнинг бир текис жойлаштирилиши маконий (фазовий) тизим учун мисол була олади. Тарихий вокеаларнинг хронологик тартибда жойлаштирилиши, кутубхонадаги китобларнинг хронологик жихатдан териб куйилиши вокеаларни замонга (вактга) караб тизимга солиш дейиш мумкин. Математика, фалсафа, психология ва мантикка доир асарларда илмий матолаларнинг (яъни пункт, параграф назарда тутилмокда) жойлашуви мантикий тизимта солишнинг намунаси хисобланади.

Download 79,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish