3. ҚИРҚимлар ички тузилишини чизмада тасвирлаш учун буюм текислик билан фикран кесилади. Буюмнинг кесувчи текислик билан кузатувчи оралиғидаги қисми фикран олиб ташланади. Қ и р қ и м



Download 488,76 Kb.
bet1/2
Sana29.03.2022
Hajmi488,76 Kb.
#516789
  1   2
Bog'liq
Техникавий чизмачилик (Автосохраненный)


3. ҚИРҚИМЛАР
Ички тузилишини чизмада тасвирлаш учун буюм текислик билан фикран кесилади. Буюмнинг кесувчи текислик билан кузатувчи оралиғидаги қисми фикран олиб ташланади.
Қ и р қ и м предметнинг бир ёки бир неча текислик билан фикран кесиб кўрсатилган тасвиридир. Бунда предметнинг фикран қирқилиши айнан шу қирқим учун тегишли бўлиб, предметнинг бошқа тасвирларига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Қирқимда деталнинг кесувчи текислик кесиб ўтган жойи ва текисликнинг орқасида кузатувчига кўринган қисмлари кўрсатилади (92-шакл). Кесувчи текислик ойна каби шаффоф деб қаралади. Агар чизманинг яққоллиги бузилмайдиган бўлса, буюмнинг кесувчи текислик орқасида жойлашган элементларининг айримларини тасвирлаш шарт эмас. Кесувчи текисликнинг горизонтал проекциялар текислигига нисбатан вазиятига қараб қирқимлар уч хил бўлади: горизонтал, вертикал ва қия. Буюмнинг горизонтал проекциялар текислигига параллел текислик билан кесилишидан ҳосил бўлган қирқими горизонтал қирқим дейилади (92-шакл, А—А қирқимга қаранг).

Буюмнинг горизонтал проекциялар текислигига перпендикуляр текислик билан кесилишидан ҳосил бўлган қирқими вертикал қирқим дейилади. Вертикал қирқим фронтал ва профил бўлиши мумкин. Агар кесувчи текислик фронтал проекциялар текислигига параллел бўлса, фронтал қирқим дейилади (92-шакл). Кесувчи текислик профил проекциялар текислигига параллел бўлса, профил қирқим деб аталади (92-шакл, ББ қирқим).

Буюмнинг горизонтал проекциялар текислигига нисбатан қия вазиятдаги текислик билан кесишдан ҳосил бўлган қирқими қия қирқим дейилади. (93-шакл, Б—Б қирқим). Кесувчи текисликлар сонига қараб қирқимлар оддий ва мураккаб қирқимларга бўлинади:
1. Оддий қирқим — буюмни битта кесувчи текислик билан кесишдан ҳосил бўлади (92-шакл).
2. Мураккаб қирқим — буюмни иккита ёки ундан ортиқ кесувчи текислик билан кесиб ҳосил қилинади (94-шакл).
Мураккаб қирқимлар поғонали ва синиқ қирқимларга бўлинади.

Download 488,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish