эллинизм
даври деб аташ қабул
қилинган. Бу даврнинг фалсафий-сиѐсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб
кетган эди. Мумтоз шаҳар-давлатлар фуқаролари жамоасининг дунѐқарашларини акс
эттирган Афлотун мактаби, полисларнинг тушкунлиги сабабли ўзининг илгариги
етакчилик мавқеини йўқотади. Эрамиздан олдинги IV асрдаѐқ мавжуд бўлган ва полис
мафкурасининг инқирози туфайли вужудга келган
киниклар ва скептиклар
оқимининг
таъсири ошиб боради. Бироқ эллинистик дунѐда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан
олдинги IV ва III асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти
эди.
Эрамиздан олдинги 302-йилда Афинада Қибриснинг Китион шаҳридан бўлган
Зенон
(эр. ол 336-264 йй.) томонидан асос солинган равоқийлар мактабига Сол шаҳридан
бўлган
Храсипп
(эр.ол. III аср),
Родослик Панетий
(эр.ол. II аср) ва бошқа файласуфлар
мансуб эдилар. Равоқийлар инсоннинг ахлоқий муаммоларига алоҳида диққат-эътибор
қаратдилар. Уларнинг мақсади полис тузумининг инқирози, тўхтовсиз ҳарбий ва
ижтимоий низолар, алоҳида шахснинг жамият билан алоқалари сустлашган шароитда
ахлоқий-фалсафий таянч топиш эди. Агар ушбу шароитлар туғдирган таъсир натижасида
адабиѐт ва санъатда фуқаронинг ижтимоий борлиғининг қўнимсизлигини акс эттириш,
ҳар нарсага қодир тақдир рамзида берилган бўлса, равоқийлар томонидан бу ҳолат барча
мавжудотларни оқилона бошқарадиган олий куч (логос, табиат, худо)га инсоннинг
қарамлиги сифатида тасвирланди. Инсон энди полис фуқароси эмас, балки коинот
фуқароси эди. У бахт-саодатга эришиш учун олий куч томонидан белгилаб берилган
ҳодисалар қонунийлигини билиб олмоғи лозим эди. У табиат билан мувофиқликда яшаш
учун хайрли фаолият билан яшамоғи лозим эди.
Асосий хайри фаолият сифатида равоқийлар тушуниб яшашни («шарр» (ѐмонлик)
нима эканлигини билиш, «хайр» (яхшилик) нима эканлигини идрок этиш), яъни жасорат,
адолатлилик, соғлом фикр ва унинг бошқа кўринишлари бўлган-руҳий олижаноблик,
нафсни тийиш, тиришқоқлик, журъатлилик ва раҳмдилликни ҳисоблар эдилар. Фақат
ахлоқий-гўзал нарсагагина яхшилик ва эзгулик аломати эди. Шу билан биргаликда
яхшилик қандайдир фойда келтирадиган нарса ҳам эди. Равоқийларнинг ахлоқий
тушунчалари орасида табиат ва жамият қонунларига мувофиқ келадиган, ақлий фаолият
орқали келиб чиққан «керакли нарса» тўғрисидаги тасаввурни қайд этиб ўтиш лозим.
Равоқийларнинг эклектизми, асосий қоидаларининг кўп маънолилиги эллинистик
дунѐнинг турли табақалари (шу жумладан ҳукмрон табақалар доирасида ҳам), кейинчалик
эса, Рим жамиятида ҳам уларнинг машҳур бўлиб кетишларини таъминлади. Рим
равоқийларининг йирик вакиллари
Do'stlaringiz bilan baham: |