хулосалар ҳам қилинар эди, яъни давлатга раҳбарлик қилиш –бу ҳам касб ва шунинг учун
шу нарса зарурки, у билан шундай касбга эга бўлганлар шуғуллансин. Бундай нуқтаи
назар Афина демократиясининг асосий қоидаларига бутунлай қарама-қарши эди, негаки,
полисни (давлат-шаҳар) бошқариш-ҳар бир фуқаронинг иши эди. Шу билан бирга
Суқротнинг таълимоти олигархлар (бир тўда пулдорларнинг сиѐсий ва иқтисодий
ҳукмронлиги)
учун назарий асос яратдики, пировардида демос (халқ ҳокимияти) билан
ихтилофга олиб келди. Бу нарса Суқротни маҳкум этилиши ва ўлими билан хотима топди.
Афлотун
(эр.ол. 427-347йй.) Афинадаги аслзодалар уруғига мансуб эди. «Давлат»
ва
«Қонунлар»
деган
рисолаларида
Афлотун
орзудагидек
полис
(шаҳар-
давлат)намунасини яратдики, унда табақаларга бўлинганлик тизими ўзининг қуйи
табақалар фаолияти устидан жамият юқори табақаларининг қатъий назорати ўрнатилиши
орқали синчковлик билан ишлаб чиқилган эди. Полис тепасида билимга эга бўлган
кишилар, файласуфлар туриши лозим эди. Афлотуннинг фикрича, демократиянинг
бебошлиги туфайли полис ҳалокат ѐқасида турибди, негаки, у табиий келиб чиқиши
жиҳатидан бошқаришга қобилияти йўқ одамларни бошлиқ қилиб, ўрнатилган
тартибни
бузди. Бундан чиқиш йўлини у полис хилидаги давлатларга хос бўлган дастлабки
асосларни қайта тиклашда кўрди. Улар қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга
бўйсуниш тартибидаги тизимни ташкил этадиларки, унда учта давлат табақасининг
фаолият доираси аниқ ажратилган: ҳукмдор файласуфлар, ҳарбийлар ва
ерга ишлов
берувчилар. Ҳар ким ўз иши билан шуғулланади, давлат эса барча иш тартибини
белгилайди ва ҳаммани назорат қилади. Афлотун фикрича, оилани жамиятнинг
бошланғич ташкилоти сифатида йўқотиш, болаларни эса умумий қилиш лозим.
Давлатнинг фаровонлиги унинг фуқароларининг қанчалик тарбия топганликларига
боғлиқдир. Афлотун бунга шунчалик катта аҳамият бердики, муайян ѐшга етгандан кейин
болаларни ота-оналари ихтиѐридан олиб, давлат тарбиясига беришни тавсия этди.
Афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ѐзилган
кўп
сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози
Суқротдир. Афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқей дунѐ-ҳақиқий ғоялар дунѐсининг
фақат тахминий инъикосидир. Ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга
хос бўлиб, улардан ажралмасдир. Сиймолар (ғоялар), Афлотун фикрича, замон ва
макондан ташқарида бўлиб, уларни идрок этиб бўлмайди, аммо уларни ақл мушоҳада
қила олади. Ақл икки дунѐни, яъни у дунѐ ва воқей дунѐни бир-бири билан боғлайди.
Арасту
(эр.ол. 384-322 йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. Унинг
мероси эрамиздан олдинги IV асргача юнон фани тўплаган ҳақиқий билимлар мажмуаси
эди. Баъзи маълумотларга қараганда, унинг томонидан ѐзилган асарларнинг сони мингтага
яқинлашади. Ўз устози Афлотундан фарқли ўлароқ,
Арасту фикрича, моддий олам
бирламчи бўлиб, ғоялар дунѐси иккиламчидир. Бир ҳодисанинг икки томони сифатида
шакл ва мазмунни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Табиат ҳақидаги таълимот унинг
рисолаларида аввало ҳаракат ҳақидаги таълимот сифатида намоѐн бўладики, бу Арасту
тизимининг энг қизиқ ва кучли томонидир. У диалектиканинг йирик вакили ҳисобланади.
Диалектика унинг учун эҳтимолий ва хақиқатга ўхшаш билимлардан ҳақиқий ва ишончли
билимлар олиш усули эди.
Файласуфнинг «Органон» деб умумий ном олган мантиқий асарлари хақиқат ва
тафаккур қонунлари ҳақидаги таълимотдир. Ўрта асрларда «Органон» энг машҳур ва
ўқиладиган асар бўлиб, ўрта асрлардаги барча схоластика (борлиқни
текшириш ва
ўрганишга эмас, балки дин ақидаларига суянган идеалистик фалсафа) унинг асосига
қурилган эди. Арастунинг ҳайвонлар ҳақидаги рисолалари машҳур бўлиб, уларда қадимги
даврда биринчи марта йирик организмларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тадқиқ
этилган, уларнинг таъриф ва таснифлари берилган эди. Шунингдек, олим ўзини тарихчи,
педагог, нотиқлик илмининг назариѐтчиси, ахлоқий ва сиѐсий таълимотлар асосчиси
сифатида ҳам намоѐн қилган эди. Унинг қаламига шундай ахлоқий рисолалар мансубки,
уларда хайрли иш тушунчаси остида инсонлар фаолиятини оқилона бошқариш етар эди.
Икки кескинлик орасидан ўртанчасини танлаш: масалан, жасорат қўрқув билан шиддатли
журъат ўртасида турмоғи тавсия этилган эди. У шеъриятга кўп диққат-эътибор қаратди,
негаки, унинг фикрича, назмий асар инсон руҳига самарали таъсир этади ва шу сабабдан
ижтимоий ҳаѐт учун муҳимдир.
Арасту орзудаги (идеал) давлат тузуми лойиҳасининг муаллифи сифатида шундай
хулосага келдики, полис инсонлар уюшмасининг энг юқори шакли бўлиб, унда яшайдиган
кишиларнинг мақсади фаровонликка эришишдир. Жамиятнинг асосий бирламчи
ташкилоти оиладир. Ўзининг мулоҳазаларида Арасту табиатдан келиб чиқиб
қуйидагиларни айтган: оила табиий бўлганидек, қуллик ҳам табиий, негаки, баъзиларнинг
буйруқ бериши, бошқаларнинг эса тобе бўлиши табиат томонидан олдиндан белгилаб
қўйилган.
Полиснинг (шаҳар-давлат) мавжуд турларини диққат билан кўриб чиққан файласуф
бошқаришнинг тўғри уч шакли (салтанат,
монархия, аристократия ва полития) ва уч
нотўғри (тирания, олигархия ва демократия) шаклини топади. Уларнинг ҳар бирининг
хусусиятларини муфассал кўрсатади ва баҳолаш мезони сифатида уларнинг фаровонликка
қанчалик яқин турган ѐки турмаганликларини белгилайди. Арасту шогирдлари орасида
шуҳрат топган жуда кўп файласуфлар, физиклар, математиклар ва биологлар бор эди.
Қадимги дунѐ тарихида эрамиздан олдинги IV асриниг
охиридан эрамизнинг I
асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни
Do'stlaringiz bilan baham: