3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Марк Аврелий
(121 йил 26 апрель – 180 
йил 17 март)
 
эди. Унинг нуқтаи назарига кўра, дунѐда бирор - бир нарсани ўзгартириб ѐки 
тўғрилаб бўлмайди. Унинг таъкидлашича, барча кишилар ҳар доим лаганбардор, ѐлғончи 
ва ўз манфаатини кўзловчи бўлганлар, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай 
бўлиб қоладилар. Бу тартибсизлик орасида нима қолади? Фақат ўз заковатига хизмат 
қилиш, ўзини камолотга етказиш ва эзгулик. Аммо бундай ўзини қўярга жой 
тополмайдиган, ҳаѐтда ҳеч қандай мақсади бўлмаган эзгулик инсониятга хизмат қилиш 
борасидаги ўз маъносини йўқотар эди. Негаки, инсоният ўзгармас ва иллатлардан ҳоли 
бўлмаганлиги учун, уни ҳеч қачон илҳомлантириб бўлмас эди. 
Эпикур 
(эр авв. 341 – 270 йй.) фалсафаси Демокрит моддиюнчилиги тараққиѐтида 
олдинга қўйилган қадам эди. Унинг атомлар ҳақидаги таълимотини қабул қилган Эпикур 
атомларнинг тўғри чизиқлик ҳаракатдан ички таъсир натижасида четга оғиши ҳақидаги 
тахминни ўртага қўйди. Бу билан у қонунийлик билан тасодифийлик уйғунлиги 
муаммосини олдинга сурди. Унинг фалсафасида инсон марказий ўринда туради. Эпикур 
ўз вазифасини инсонларни ўлим ва тақдир хавфидан озод қилишда деб билди. У 
худоларнинг табиат ва инсон ҳаѐтига аралашишларини рад этди ва руҳнинг моддийлигини 
исбот қилди. Худоларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, у худолар ҳақида «оломоннинг 
ѐлғон уйдирмалари» га қарши чиқди. Ташвиш ва фаолиятни ҳузур-ҳаловат ҳолати билан 
сиғиштириб бўлмаганлигидан, худо «хушбахт ва безавол мавжудот бўлиб, ўзи ҳам 
ташвиш билмайди, бошқаларга ҳам нотинчликни раво кўрмайди ва шунинг учун ғазабга 


ҳам, иззат-ҳурмат қилишга ҳам дучор бўлмайди»
1
. Руҳ бадан каби атомлардан ташкил 
топган, аммо нозикроқ заррачалардан таркиб топган бўлиб, ҳамонамки тана қобиғида экан 
ҳис-туйғунинг бош сабабчисидир. Қачонки, қобиғ бузилса, атомлар руҳи тарқаб кетади ва 
ҳис-туйғу йўқолади. Инсон учун яхши ва ѐмон нарса ҳис-туйғуда эканлигидан, ўлим эса –
ҳис-туйғудан маҳрум бўлиш эканлигидан, ўлим инсонни қўрқитмаслиги керак, негаки 
«ҳамонамки биз бор эканмиз, ўлим ҳали йўқ, ўлим келганда эса, бизнинг ўзимиз йўқ 
бўламиз»
2

Эпикур маслакдоши учун оқиллик хосдир. Аммо равоқийдан фарқли ўлароқ, 
эпикурчи завқ, ҳис-туйғу, оғриқ, алам, меҳр-шафқатга очиқдир. У давлат ишларидан 
ўзини тийа олади, теран бўла олмайди ва гадойлик ҳам қилмайди. Эпикур инсон бахтини 
«лаззат» да, яъни хотиржамлик, вазминлик – атараксияни қўлга киритишда деб билди. 
Бунга фақат азоб-уқубатлардан қочиш ва фаол фаолиятдан ўзини тийиш, ҳамда билим ва 
ўз-ўзини камолотга етказиш йўли билан эришиш мумкин.
Қадимги Римда эпикурчиликнинг энг йирик вакили, «Ашѐлар табиати ҳақида» 
фалсафий достон ѐзган 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish