3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Мишел Монтеннинг
(1533-1592) 
скептицизми доимий ижодий изланишлар ва тиниб - тинчмаслик ақлнинг рамзи эди. 
Унинг фикрича, инсон тафаккури доимий равишда табиатнинг табиий қонунларини 
билиш асосида мукаммаллашиб бориши лозим. 
Уйғониш даври пантеизмининг энг йирик вакили 
Джордано Бруно
(1548-1600) 
эди. Қарама-қаршиликларнинг бир-бирига ўхшашлиги ҳақидаги диалектик ғояни 
таъкидлаган ҳолда, Бруно фалсафий билимларнинг мақсади Худо эмас, балки табиат деб 
ҳисоблаб, шу билан бирга коинотда табиатнинг ва дунѐларнинг чексизлиги ҳақидаги 
тахминларни ифодалаб берди. 
Мумтоз 
механиканинг 
тамал 
тошини 
қўйган, 
тажрибавий-назарий 
табиатшуносликнинг асосчиларидан бири 
Г.Галилей
(1564-1642) эди. Унинг фикрича, 
билиш соҳасида икки усулдан, яъни таҳлил (анализ) ва синтездан фойдаланиб, табиат 
ҳодисаларини ҳиссий қабул қилишдан уларни назарий тушунишгача бориб етмоқ лозим. 
Шу тарзда ҳақиқий билим таҳлилий ва синтетик, ҳиссий ва абстрактлик бирлигида 
ягоналигида ўз ифодасини топмоғи лозим. 


Уйғониш даврида шаклланган ғоялар кишиларни дунѐ ва ундаги инсон мақомига 
бўлган қарашларини ўзгартириб юборди ва бу билан кейинги фан ва фалсафа хусусиятида 
чуқур из қолдирди. 
Уйғониш даври фалсафаси фалсафий мушоҳада юритишнинг мазмуни ва усулига 
янги йўллар қидириш билан белгиланади. Тажрибага асосланган билимлар ривожи 
схоластик усулни воқей дунѐга қаратилган янги тарздаги усул билан алмаштиришни 
тақозо қилар эди. Фалсафий тафаккурнинг янги усулини янги замон фалсафаси сифатида 
ифодалаш мумкин. Тахминан XVI асрнинг охири – XVII асрнинг биринчи ярмида 
иқтисодий ривожланишнинг маркази аста-секин Англия, Нидерландия ва, қисман, 
Францияга кўча бошлади. Энг кўп даражада ишлаб чиқилган фанлар математика ва 
механика бўлиб қолди. Мутафаккирлар айнан механикани бутун дунѐвий борлиқ 
сирларини очиб берадиган калит деб тушундилар
. Ньютон
нинг кашфиѐтлари дунѐни ўраб 
турган ҳодисаларнинг механик сабабий боғланишда эканлиги ҳақидаги тасаввурларни 
мустаҳкамлади. Ньютон қарашларида механик сабабият чуқур математик асосларга эга 
эканлигини топди. Шу билан бирга, механика ҳаракатни қабул қилса ҳам, тараққиѐтни рад 
этади, шунинг учун ҳам ўша давр олим ва файласуфларининг фикрлаш тарзи кўпроқ 
метафизик эди. 
Янги замон моддиюнчилигининг отаси инглиз файласуфи 
Ф.Бэкон
(1551-1626) 
эди. Унинг фикрича, фалсафа аввало амалий хусусиятга эга бўлмоғи лозим: агар у 
схоластикачилигида қолса, у ҳақиқий бўла олмайди. Шунинг учун ҳам янги фан бўлган 
табиатшуносликнинг тажрибавий усулини ишлаб чиқиш Бэконгагина насиб этдики, у 
унда инсоннинг табиат устидан келажакдаги куч-қудрати ва ҳокимиятининг гаровини 
кўрди. Аммо бундай ҳокимиятга фақат унинг қонунлари кетидан борибгина эришиш 
мумкин. Фанларнинг хулосалари аниқ далилларга таяниши ва ундан кенг 
умумлашмаларга кўтарилиши лозим. Тажрибага асосланган билимларга Бэкон томонидан 
ишлаб чиқилган ва қўлланишга тавсия этилган индукция, яъни кузатиш, таҳлил қилиш, 
солиштириш ва тажриба ўтказишдан таркиб топган усул мувофиқ келар эди. Аммо 
тажриба фақат шундагина ҳақиқий билим бериши мумкинки, қачонки онг ѐлғон санамлар 
ва тимсоллардан озод бўлган бўлса. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish